Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3677 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      10:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      02:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.09.2025

      05:20 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Заключительный турнир в Пекине, Китай.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      14:15 "География спорта". Йошкар-Ола.
      14:40 "Культовые".
      15:10 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      17:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Спринт.
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:40 "Тайны звёзд спорта".
      21:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      21:50 "Вы это видели".
      22:45 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      03:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Гонка преследования.
      07:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 "Лица страны". Евгений Климов.
      12:20 Смешанные единоборства. UFC 314 в Майами, США. Жан Силва против Брайса Митчелла.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Д/ф "Мондиаль 2020. Сильнейшая сборная мира".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Авангард" (Омск) - "Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция.
      20:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Факел" (Воронеж) - "Арсенал" (Тула). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Париже, Франция. Нассурдин Имавов против Кайо Борральо.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      11:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      13:30 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      15:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      15:45 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      16:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      17:45 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона.
      19:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      20:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      20:45 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      23:00 Теннис. US Open. Лучшие моменты.
      00:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      01:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      02:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      03:00 Теннис. US Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Аманда Анисимова (США).
      04:30 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Меҳмондўст Молдова «мўъжизалари»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мавсумнинг қоқ ўртасида пешқадам жамоанинг мусобақадан четлатилишига гувоҳ бўлганмисиз? Гувоҳни қўя турайлик, ҳеч бўлмаса эшитганмисиз? Молдовадаги мазкур воқеа УЕФА мутасаддиларини шок ҳолатига солиб қўйди. Аммо бу меҳмондўст ўлкада яна шундай «мўъжизалар» бўлиб ўтдики, улар туфайли Молдова дунёга танилди.

Яшил майдондаги қувлашмачоқ

Янги Анена шаҳарчаси шарафини ҳимоя қиладиган жамоа ҳеч қачон олий лигага чиқа олмаган. У қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий тадбиркор Михаил Маковей тасарруфида. Мухлислар ўртасида катта ҳурматга эга бўлган «Миша амаки» олма ва олхўридан олган даромадларини «Росо»га сарфлар, жамоанинг кучли бешлик сафидан жой олишини орзу қиларди.

Янги аср аввалида «Росо» бутун Европани ўзига қаратди. Клуб президентининг жонкуярлиги, фидойилиги эвазига, албатта. Кишинёвнинг «Политехника»сига қарши беллашувда ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Миша амаки бу қарордан норози бўлиб, ҳакам билан орани очиқ қилишга киришди. Яъни, майдон четида турган «Ауди»сига ўтириб, ҳакамни қува бошлади. Натижада яшил майдонда ҳакам ва президент ўртасидаги ажабтовур қувлашмачоқ юзага келди. Хайриятки, ҳакамнинг чаққон ва тезкорлиги антиқа пойганинг фожиага айланишига имкон бермади - махсус отряд майори сифатида тўплаган тажрибаси туфайли дарғазаб ҳайдовчининг таъқибидан омон қолди. Қисқаси, эпчил ҳаракатлари эвазига шартли Жерри ўзини муқаррар ўлимдан, шартли Томни эса узоқ муддатли қамоқ жазосидан сақлаб қолди.

Табиийки, дарғазаб клуб соҳибининг ҳакамни қувиб юргани тасвирланган лавҳа бутун дунёга намойиш этилди. Ҳатто нуфузли «Евроспорт» канали ҳам уни қайта-қайта кўрсатишга вақтини аямади. Қизиққон табиати билан алоҳида ажралиб турадиган Колумбия, Аргентина ва Бразилиядаги мухлислар лавҳани ҳайрат билан кузатишгани аниқ.

Учрашув ҳаками тажовузкор президент устидан судга мурожаат қилмоқчи бўлганди. Бироқ можаро Маковейнинг 2000 доллар жаримага тортилиши билан якун топди.

Очилмай сўлган «Бешиктошча»

Туркияда туғилган Одезмир Таркан болалигидан «Бешиктош» шайдоси бўлиб улғайди. Аммо суюкли жамоаси сафида тўп суришга муваффақ бўлмагач, ўзини бизнесга урди. Тақдир тақозоси билан Молдовада тадбиркорнинг ишлари юришиб кетди ва Таркан 2007 йилда ўзининг «Бешиктош»ини тузишга аҳд қилди. Кейинчалик муаллифлик ҳуқуқи борасида можаро юзага келмаслиги учун тадбиркор ишни Туркия грандидан рухсат олиш билан бошлади: «Биз Истанбул клубидан ўз жамоамизни унинг номи билан аташга изн сўрадик. У ердагилар аввалига ҳайрон бўлишди. Кейин жамоа номи Молдовада ҳам янграшини ўйлаб, розилик беришди. Мен суюкли жамоам билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, академия тарбияланувчиларини малака ошириш учун Молдовага таклиф этишни мўлжаллаган эдим», деганди Таркан янги жамоанинг дебют ўйини арафасида.

«Бешиктошча» туркиялик акасига ўхшаши учун бизнесмен бор имкониятларини ишга солди: жамоанинг уй учрашувлари серзавқ туркча қўшиқлар жўрлигида ўтди, у гол урганида эса стадионда «Бешиктош» мадҳияси янграрди. Бундан ташқари, Таркан жамоасининг либослари айнан «Бешиктош» нусхасида, ҳатто унинг рамзи - бургут ҳам бир хил эди.

Бадавлат туркиялик бизнесмен қисқа вақт ичида бинойидек таркибни шакллантирди - 21 ёшгача бўлган терма жамоа аъзолари, тажрибали фахрийлар ва Молдова термасининг собиқ ўйинчилари Тарканнинг таклифини мамнуният билан қабул қилдилар. Натижада «бургутлар» 2007 йилнинг кузида парвозни бошлашди ва 1-даврада деярли барча рақибларини осонликча маҳв этган ҳолда қишки таътилга пешқадам мақомида чиқиб кетдилар. Лекин баҳорда Тарканнинг бизнеси инқирозга юз тутди. Оқибатда футболчиларни ўз вақтида иш ҳақи билан таъминлашнинг иложи бўлмай қолди, жамоа кетма-кет имкониятларни бой бера бошлади. Якунда ғолиблик Тирасполнинг «Шериф» клуби ўринбосарларига насиб этди.

Ҳа, Кишинёвнинг «Бешиктош»и бор-йўғи бир йилга етмаган умр кўрди. Шундай бўлсада, Одезмир Таркан алоҳида эътиборга лойиқ. Ўз орзусини рўёбга чиқариш учун бизнесмен бегона юртда жамоа тузди, унга суюкли клуби номини берди, муваффақиятга эришиши учун ҳеч нарсани аямади. Лекин энг керакли паллада тадбиркор шериклари уни чув туширишди.

Сирли жамоанинг сирли соҳиби

«Эйкомена» номли сирли жамоа Молдова заминида Виктор Васильев туфайли пайдо бўлди. Бу мураббий узоқ вақт Кишинёвдаги БЎСМларнинг бирида фаолият юритганди. Викторнинг собиқ шогирдларидан бири ўз омадини излаб Британияга йўл олган ва англиялик бизнесмен билан танишиб қолганди. Сирли бизнесменнинг ўз футбол жамоасини тузиш орзуси маълум бўлгач, уни сиртдан Афанасьев билан таништирди. Молдовада ҳамма нарсанинг арзонлиги, иш ҳақининг озлиги англиялик тадбиркор учун айни муддао бўлди - у Виктор Афанасьевга бош мураббийлик лавозимини таклиф этди. Мураббий эса ўз тарбияланувчилари ва собиқ шогирдларидан бинойидек жамоани шакллантирди. Футболчиларнинг барчаси эркин агент мақомида, трансфер харажатлари нолга тенг, шунингдек, базага ҳам эҳтиёж йўқ, чунки улар Кишинёвда, ўз уйларида истиқомат қилишади. Уй учрашувлари учун пойтахт яқинидаги қишлоқ стадиони ижарага олинди. Хуллас, ўта тежамкор жамоа тайёр - фақат арзимаган ижара ҳақи ва футболчиларга бериладиган гонорар!

«Эйкомена» эса мавсумни шиддат билан бошлаб, пешқадам бўлиб олди. Англиялик президент таркибни янада кучайтириш мақсадида уругвайлик легионерни юборганда, унинг турар-жой масаласи ҳам хамирдан қил суғургандек ҳал этилди - хорижий футболчи маҳаллий ҳимоя­чининг хонадонига жойлашди. Қўйингчи, сирли соҳиб зиқналиги туфайли ҳатто ўз жамоасини келиб кўришни ҳам хоҳламади. У даврда «Вайбер», «Телеграм» каби алоқа воситалари бўлмагани боис, мураббий билан мулоқот қилиш ва клубни бошқаришда электрон почтадан фойдаланарди.

Аммо футбол оламидаги ягона виртуал менежер қанчалик тўсатдан топилган бўлса, шундай йўқолди. Яъни, бош мураббийнинг электрон мактубларига жавоб қайтармай қўйди. Уругвайлик легионер ўз ҳисобидан бир амаллаб уйига қайтди, «Эйкомена» мавсумни 16 жамоа орасида 12-ўринда якунлади. Янги мавсумда Афанасьев таркибни тўлиқ алмаштириб, текинга ўйнашга рози бўлган ёш футболчиларни жалб этди. Бироқ у ҳам тез орада зерикди - 2009 йилнинг баҳорида сирли жамоа фаолиятини тўхтатди. Бир йилдан сўнг Афанасьевни Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Игорь Добровольский Молдовада ўзи ташкил этган «Добровольский академияси» жамоасининг ўринбосарларига мураббийликка таклиф этди. Англиялик сирли соҳиб ҳақида эса ҳеч ким ҳеч нарса эшитмади.

8 голга 8 йил қамоқ жазоси

Ҳа, клуб соҳиби бўлиш орзуси одамни не-не кўчаларга етакламайди, дейсиз. Кирилл Катрук болалик орзусини рўёбга чиқариб, «Стяуа» клубининг раҳбари бўлди. Лекин бунинг учун ўз маблағини эмас, бошқа сармоядорлар - маҳаллий авиакомпания ва армия пулларини сарфлади. Аввалига ҳаммаси рисоладагидек кечди - ОАВ жамоага «учувчилар» тахаллусини ҳадя этишди, таркибга эса олий лига жамоалари ва хорижда тўп суришга улгурган ўйинчилар таклиф этилди. Шу сабабли «Стяуа» дебют мавсумидаёқ ғолибликка эришиб, 2004|2005 йиллар мавсумида элитадаги 8 жамоанинг бирига айланди.

Олий дивизиондаги стартни «учувчилар» шов-шувли натижалар билан бошлашди - аввалига мамлакатнинг энг совриндор клуби - «Зимбру» билан тенгма-тенг ўйнашди, кейин еврокубок мусобақаларининг доимий иштирокчиси - «Тилигул» билан қайд этилган 1:1 ҳисобидан нолиб юришди (сўнгги дақиқада пенальтидан фойдалана олишмади). Бироқ тез орада жамоа парвозига кўз тегди: авиакомпания ва бошқа ҳомийлар ҳамкорликни тўхтатишди, ўйинчилар маош ололмай қолдилар, база ижараси муддати ниҳоясига етди. Оқибатда «Стяуа» оралиқ маррага бир амаллаб етиб келди. Қишки таътилда Катрук янги ҳомийлар ва сармоя топишга ваъда берган бўлсада, вазият оғирлашиб борди.

Баҳоргача бирор-бир ижобий ўзгаришга эриша олмаган президент «Стяуа»ни сотиб юборишга қарор қилиб, газеталар ва Интернет орқали харидор қидира бошлади. Лекин бу режа ҳам иш бермади. На база, на стадион ва на ўқув мактаби бўлган жамоа ҳеч кимни қизиқтирмади. Қисқаси, 2-даврадаги 14 учрашувни бой берган «учувчилар» 28 турда бор-йўғи 4 очкога эга бўлдилар, рақиблар дарвозаларига 8та гол уришди. Қизиғи, клуб президенти ўз фаолиятидаги қинғирликлар учун кейинчалик 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Яъни, жамоанинг ҳар бир голи учун 1 йилдан панжара ортида ўтирди.

«Верис» - хоинлик қурбони!

2011 йилда Драганешта қишлоғининг фуқароси Владимир Никулаица ташаббуси билан «Верис» клуби дунёга келди. Маҳаллий бизнесмен жамоа равнақи учун барча шароитни муҳайё қилди. Натижада дебют мавсумдаёқ «Верис» туман чемпиони бўлди. Муваффақиятдан иштаҳаси очилган президент қишлоқдаги фаолиятга қаноат қилмай, жамоани Кишинёвга кўчирди ва 3-лигага қабул қилинди. Уч йилдан кейин эса клуб соҳиби кабинетини 2та лигадаги чемпионлик унвонлари, олий лиганинг бронза медаллари ва мамлакат кубоги финалидаги аламли мағлубият учун берилган кумуш жетонлар безатиб турарди. Деворда эса «Верис»нинг ЕЛдаги рақиби - Болгариянинг «Литекс» клуби вимпели жой олганди.

Янги мавсумда ЕЧЛ йўлланмасини мўлжаллаган Никулаица таркибни легионерлар билан кучайтирди. 2014|2015 йиллар мавсумининг 16 туридан кейин «Верис» якка пешқадам бўлиб турганди. Аммо... 17-турда ишбилармон президент жамоани майдонга туширмади ва мусобақада иштирок этишдан бош тортди. Аввалига ҳазил тариқасида қабул қилинган хабар ҳатто УЕФАдагиларни ҳам ҳайрон қолдирди. Кейинчалик маълум бўлишича, «Верис»нинг бир ўйинчиси аслида Украинада туғилган ва Молдованинг қалбаки паспорти ёрдамида маҳаллий футболчи сифатида тўп сурган. Бу маълумотни рақобатчиларга ўз хизматчиси етказганига чидай олмаган президент бор аламини ўзи ташкил этган жамоага сочди, ғирромликлар туфайли футболдан кўнгли қолди. «Верис» эса жонажон қишлоғига қайтди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:07, 18.11.2018. Ўқилди: 2534 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.