Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Флорин Андоне: «Англия стадионларидаги муҳитдан баҳра олмоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Брайтон» клуби форварди Флорин Андоне (Руминия) фаолиятидаги энг яхши онлар, «Барселона» юлдузи Лионель Месси билан учрашуви ва Испания пойтахтига саёҳатларини ёдга олди. 25 ёшли футболчи шу йилнинг ёзида «Депортиво Ла-Корунья»дан туманли ўлкага кўчиб ўтганди. «Брайтон» журналистлари АПЛнинг навбатдаги тур учрашуви олдидан Андонени суҳбатга тортиб, унинг ҳаётий тажрибаси ва фаолиятига боғлиқ турли саволларга жавоб олишди.

- Фаолиятингиздаги энг яхши голни эслай оласизми?

- Бу икки йил олдин «Депортиво» ва «Севилья» ўртасидаги учрашувда содир бўлган. Ўшанда ўз майдонимизда 2:0 ҳисобида зафар қучгандик. Шубҳасиз, бу менинг энг яхши голларимдан бири эди. Қанотдан ҳаракатланиб, тўпни рақиб ҳимоячисининг оёқлари ёнидан ўтказганман. Сўнг яна тўпга эгалик қилиб, яна икки футболчини алдаб ўтганман ва чап оёғимда дарвозани ишғол қилганман. Кипер ўзига яқин бўлган устун томон ҳаракатланган, аммо мен ўртани мўлжалга олганман. Бу голни бир марта кўришингиз керак!

- Қайси стадион кўпроқ ёдингизда қолган?

- Албатта, «Сантьяго Бернабеу». Бу арена ғаройиб! «Реал Мадрид» - менинг энг севимли жамоам. Уларни жуда яхши кўрардим! Криштиану Роналду, Касильяс, Бекхэм, Фигу, Роберто Карлос... Бу стадионда тўп суришни ҳамиша орзу қилганман. Илк марта «Бернабеу»га борганимда, лол қолгандим. Суюкли клубимга қарши ўйнаш эса икки карра ёқимли бўлган. У ерда икки марта майдонга тушганман ва ҳар иккисида мағлубиятга учраганмиз. «Реал»га қаршилик кўрсатиш мушкул. Биринчи ўйинда 2:3 ҳисобида ютқазганмиз: 95-дақиқада Серхио Рамос бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаганди. Ўша баҳс жуда оғир ўтган. Англиядаги стадионларда ҳукм сурадиган муҳитдан баҳра олмоқчиман, айниқса, «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» сингари клубларнинг ареналарида. «Олд Траффорд» қойилмақом! У ерга бориб, ўша туйғуларни ҳис қилмоқчиман.

- Ўзингиз иштирок этган энг эсда қоларли ўйин қайси?

- Фаолиятимдаги энг муҳим баҳс «Стад де Франс»да ўтган - Евро-2016 доирасида Франция термасига қарши ўйин. Стадион лиқ тўлганди. Тахминимча, 80 минг томошабин келганди. Жамоамиз бу учрашувни бутун дунё кузатишини биларди. Афсуски, ўта қийин ўтган ўша ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп ўтказиб юбориб, мағлубиятга учраганмиз. Жуда яхши ўйнаб, 1:1 ҳисобини сақлаб тургандик, лекин 89-дақиқада Димитри Пайет французларнинг ғалаба голи муаллифига айланганди - унинг ўша пайтдаги ҳаракатлари таҳсинга сазовор. Шахсан ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, «Сантьяго Бернабеу»даги илк ўйинимни танлайман. Ўша учрашувдан ёрқин таассуротлар қолган. Ўзим дарвозани ишғол қилмаганман, аммо битта голга ассистентлик қилганман. Каземиродан тўпни олиб қўйиб, уни Хоселу томон узатгандим. Ҳозир бу футболчи «Ньюкасл»да ўйнаяпти. «Реал» дарвозасига урилган иккита голга ҳам Хоселу муаллифлик қилганди. Адашмасам, ўша баҳсда 70 дақиқа тўп сурганман, бироқ бу чин маънода менинг энг яхши ўйиним эди.

- Энди жамоангиз учун ўта муҳим бўлган ўйинни ёдга олсак.

- Эҳтимол, бу биринчи мавсумимда «Вильярреал»га қарши ўтказган учрашув бўлса керак. Биз сафарда 0:0 ҳисобини қайд этиб, Ла Лигада қолгандик. Бу ўта муҳим ва оғир ўйин бўлганди. «Вильярреал» ўша кезлари Европа Лигасида қатнашар, биз эса элитада қолиш учун курашаётгандик. Мавсум якунигача иккита баҳс қолганди. Ўшанда неча километр югурганимни билмайман, аммо 90 дақиқа майдоннинг ҳар бир қарич ери учун курашгандим, бор кучимни ишга солгандим. Қанчалик қийин бўлмасин, биз ҳақиқий жамоавий ўйин қилгандик. Кейинги учрашувда «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Ажойиб ғалаба! Аммо бу унчалик муҳим эмасди - асосийси, биз Ла Лигада қолишни уддалагандик. Ўша икки ўйинда турлича ҳиссиётларни бошдан кечиргандим, аммо «Вильярреал» билан қайд этилган дурангдан сўнг ўзимни бахтиёр сезгандим.

- Сизга қарши ўйнаган энг яхши футбол ким?

- Лионель Месси. Ўзим Криштиану Роналдунинг мухлисиман ва ўйлашимча, у ва Месси - футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардир. Марадона ҳам, Пеле ҳам эмас. Месси ва Роналду энг яхшиси! Лео ноёб шахс. Роналду - майдондаги «қотил»: голлар, голлар ва яна голлар, шунга қарамай юқори даражада тайёргарлик кўришда давом этади. Месси эса бошқача. Майдонда рўпарангиздан чиқиб қолса, ундан тўпни олиб қўйиш мушкул. Лионелга қарши илк марта «Кордоба» сафида тўп сурганман, унинг 3та гол уришини тахмин қилганман. Биз «Барселона»нинг кучли таркибига 0:8 ҳисобида ютқазгандик! Месси, Неймар, Суарес учлиги ажойиб ўйин кўрсатганди. Месси ва Роналду деярли тенг даражадалар, фақат Лионель барқарорликни сақлашда устун. У ҳамма нарсани бижаради: тўпни қабул қилади, уни рақибдан олиб қўяди, самарали узатмалар беради, голлар уради - барчасини қойилмақом тарзда уддалайди! Роналду ҳам яхши, аммо қайсидир жиҳатлари билан Мессидан бироз орқада. Бироқ яна такрорлайман, бу икковлон жаҳоннинг энг яхши футболчилари! 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:11, 18.11.2018. Ўқилди: 1836 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.