«ПСЖ» январь ойида Рабьони сотиб юборишга қарор қилди
"ПСЖ" раҳбарияти ярим ҳимоячи Адриен Рабьони қишки трансфер пайтида сотиб юборишга қарор қилди. Жамоа уни январь ойида сотмаса, футболчи мавсум сўнгида эркин сифатида Парижни тарк этади.
"ПСЖ" спорт директори Антеро Энрике етакчи футболчилардан бири жамоани бепул тарк этиши ўзининг обрўси ва клуб нуфузига путур етишидан хавотир олмоқда. Шу боис, парижликлар январь ойида футболчини трансфер қилиш орқали пул ишлаб олишни кўзламоқда.
"ПСЖ" сўнгги 2 йил давомида Рабьо билан янги шартнома борасида келишишга ҳаракат қилди. Аммо ўйинчи ўз имзосини янги шартномага қўйишни истамади.
"Барселона" клуби Рабьони қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шунингдек, "Ювентус" ва "Тоттенхэм" клублари франциялик футболчи учун қишки трансфер пайтида 10 млн евро тўлашга тайёр.
Манба: football24.ua
Киритилди: 20:47, 21.11.2018. Ўқилди: 4469 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар