Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шипилов: «Бунёдкор»да ишлаб турган тизимни чопиш эмас, аксинча бундай клубларни кўпайтириш керак!»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 31 туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги қийин об ҳаво шароити бўлишига қарамасдан, иккала жамоа ҳам чиройли ўйнашга ҳаракат қилди. Тўғри, ўйинга мухлислар кам ташриф буюрган бўлиши мумкин, лекин “Бунёдкор”нинг ҳам, “Металлург”нинг ҳам ашаддий мухлислари ўйинни бевосита кўриш учун стадионга келишди.

Жудаям ажойиб стадион, ҳар қандай об ҳаво, ҳар қандай шароитда ушбу ўйингоҳда футбол ўйнаш ёқимли, сабаби муҳит жуда ҳам ажойиб. Ҳар қандай футболчи учун ҳам бундай стадионда футбол ўйнаш ёқимли бўлса керак.

“Бунёдкор”ни ҳақиқий ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, биз биринчи бўлимда ишонч билан чиройли ўйнашга ҳаракат қилдик. Танаффус вақтида, кийим алмаштириш хонасида ҳаммаси жойида эди, футболчиларнинг кўзида ҳеч қандай қўрқув ёки рақибдан ҳайиқиш йўқ эди. Менимча, футболчиларни алмаштиришда хатога йўл қўйдим. Уччала футболчи ҳам ўйинга киришиб кета олмади деб ҳисоблайман.

Тўғри, пенальтидан гол ўтказиб юбордик, лекин ундан кейин ҳам ўйин 40 дақиқа давом этди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйинни давом эттиришимиз керак эди. Биз эса пенальтидан кейин 20-25 дақиқа ўтиб уйғондик. Бу футбол, у хатони кечирмайди. Кўрган бўлсангиз, бугун уч-тўрт нафар ёш футболчимиз майдонда ҳаракат қилди. Уларнинг келажаги ҳали олдинда.

Бугун ҳамма бир хил майдонга чиқди, кимдир 30 ёшда, кимдир 17 ёшда, лекин мен майдонда паспортга қараб ўйнатмайман, менга ёшнинг аҳамияти йўқ. Уч-тўрт футболчимнинг ўйини мени қониқтирди, майдоннинг сифати сабабли жароҳат олган бўлса ҳам, борини бериб ўйнади. Футболчилар ўйини учун яхшигина гонорар ва бонуслар олишади.

Умид қиламанки, “Бунёдкор”даги объектив ва субъектив муаммолар ҳал қилинди. Умид қиламанки, ушбу стадион кўркамлигини сақлаб қолади, “Бунёдкор” жамоаси ва унинг академияси ўз фаолиятини давом эттиради.

Ушбу клуб барча ёшдаги ва миллий терма жамоага футболчи етказиб берувчи асосий жамоалардан бири. Яна худди шундай иккита жамоа бор. “Бунёдкор” 7-8 йилдан буён жуда кўплаб клубларни, терма жамоаларимизни футболчи билан таъминлаб келаётган ўзбек футболи байроқдорларидан бири.

Бу ерда ташкил этилган ишлаб турган тизимни, бундай клубни ёпиш, чопиш  ёки олиб ташлаш керак эмас. Аксинча, бундай клублар сонини кўпайтириш керак. Умид қиламанки, менинг бу сўзларим ушбу муаммоларни ҳал қилиш ваколатига эга бўлган раҳбариятга етиб боради ва улар “Бунёдкор”даги муаммоларни ижобий ҳал қилишади.

Яна бир бор “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. Умид қиламанки, бизнинг клуб ҳам кичкинагина Бекобод шаҳарчамизнинг мана шундай шароитларга, инфраструктура эга клубига айланади".

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 12:09, 25.11.2018. Ўқилди: 3458 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик