Испания чемпионатида пешқадам ўзгарди. "Севилья" ўз майдонида "Вальядолид"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Учрашувдаги ягона гол 30-дақиқада Андре Силва томонидан урилди. Шундан сўнг меҳмонлар кўплаб ҳужумлар ташкил қилишди. Улар ҳаттоки икки марта тўпни андалусияликлар дарвозасига йўллашди. Аммо офсайд туфайли бу голлар инобатга олинмади.
Шу тариқа, "Атлетико" ва "Барселона"нинг очко йўқотганидан фойдаланган "Севилья" ўз очколарини 26тага етказиб, Ла лига жадвалида пешқадам бўлиб олди.
Испания Ла лигаси, 13-тур
Севилья – Вальядолид 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 30 Андре Силва.
Севилья – Вацлик, Кьер, Гомес, Эскудеро, Каррису, Меса, Алеиш Видаль, Банега (Васкес, 73), Сарабия (Промес, 88), Андре Силва (Амаду, 82), Бен-Йеддер.
Вальядолид – Масип, Калеро, Мартинес, Антоньито, Хоакин Фернандес, Алькарас (Унал, 58), Мичел, Тони (Суарес, 84), Фернандес, Плано, Чоп (Верде, 70).
Огоҳлантиришлар: Антоньито (21), Эскудеро (39), Каррису (64), Алеиш Видаль (81), Фернандес (87), Хоакин Фернандес (89).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).