Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Ризаев: «CAFA бундан ҳам яхши ишлай олади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган ҳафта пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) томонидан «CAFA Women~s Championship 2018» мусобақаси бўлиб ўтди.

Бешта давлат термалари иштирок этган турнирга пойтахтимиздаги «Миллий» стадиони мезбонлик қилди. Якунда барча тўртта учрашувда ғалабага эришган Ўзбекистон аёллар жамоаси бош совринни қўлга киритди. Ҳал қилувчи ўйинда қизларимизга имкониятни бой берган (0:1) Эрон миллий термаси кумуш медалларга эга чиқди. Тожикистон жамоаси эса мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлди. Шунингдек, «CAFA Women~s Championship 2018»нинг махсус соврини Афғонистон термасига топширилди. Мухлислар соврини Қирғизистон қизларига насиб этди. Fair Play, яъни «Ҳалол ўйин» мукофоти Тожикистон жамоасига тақдим этилди. Ўзбекистон термаси аъзоси Нилуфар Қудратова мусобақа тўпурари бўлди. Жамоамиз етакчиларидан бири Людмила Карачик эса мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Хуллас, машҳур бадиий фильмимизда айтилганидек, «ҳеч ким бу даргоҳдан норизо бўлиб кетмади». Турнирнинг ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросимида CAFA президенти, ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов мусобақа ғолиб ва совриндорларига кубок ҳамда медалларни топширар экан, барча жамоаларни чиройли ўйин, ижобий натижа билан қутлади. Биз «CAFA Women~s Championship 2018» якунида CAFA бош котиби Санжар Ризаевдан интервью олдик.

- Жорий йил ҳисобидан CAFA томонидан ташкил этилган сўнгги мусобақадан кўнгил тўлдими? Меҳмонлар қандай таассуротда қайтишди?

- Менимча, уларнинг турнирдан қандай таассурот олишганини ўзларидан сўраган афзалроқ бўлса керак. Юз-кўзларидан мамнун кайфиятда эдилар. Мусобақанинг ўзига келсак, режа бўйича уни аёллар миллий жамоалари ўртасида ўтказишимиз кўзда тутилганди. Ниятимиз амалга ошди ва ташкилотчи томон сифатида бундан хурсанд бўлдик. Лекин тасаввуримдаги идеал мусобақа даражасига етказмагунимизча шахсан менинг кўнглим тўлмайди. Миллионлар ўйини шунча мамлакат қизларини Тошкентда йиғиб, дўстлашиш ва ўзаро тажриба алмашиш имкониятини берганини кўриб барибир, хурсанд бўлади киши.

- Нимадандир қониқмаган ҳолатингиз ҳам бўлдими? «Бундай қилсак яхшироқ бўларди», деган фикр кўнглингиздан ўтдими?

- Камчиликларни айтиб ўтириш шарт эмас. Лекин сиз айтгандек, турнир якунланганидан кейин мана бундай қилсак яхшироқ бўларкан-а, деган фикрлар дилимиздан ўтди. Ке-йинги мусобақаларда бу нарсаларни амалга оширамиз.

- Майдоннинг сифати бироз кўнгилни хира қилди. Ўйинларни шаҳримизнинг бошқа ареналарида ўтказишнинг имкони йўқмиди? Масалан, ЖАР, «Пахтакор» ёки ТТЙМИ стадионларида?

- Йўқ. «CAFA Women~s Championship 2018» ўйинларини ўтказиш учун ягона вариант «Миллий» стадиони эди.

- Ҳар ҳолда, сифатли майдонда тезкор, комбинацион футбол гувоҳи бўлардик. Шу маънода, иштирокчи давлатлар томонидан майдоннинг ҳолати бўйича эътирозлар бўлмадими?

- Йўқ.

- CAFAга аъзо бошқа давлат жамоаларининг Тошкентга тўлиқ келмаслигига уларнинг ўзлари учун олдиндан белгилаб олган режалари сабаб бўлдими?

- Очиғи, нима сабаб бўлганлигини билмадим. Буни улардан сўраш керакдир. Лекин CAFA мусобақасида иштирок этиш юзасидан таклиф юборилганида, бунга рад жавобини беришмаганди. Биз имкони борича иштирокчи жамоаларнинг келиши учун энг қулай шароитларни яратиб беришга интиламиз. Ташкилотчи томон учун уларнинг келаси сафар ҳам келишлари ҳамда мусобақадан яхши таассуротлар билан кетишлари жуда муҳим ҳисобланади.

- Жамоаларнинг савияси, ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?

- Бу ҳақда фақат ижобий фикр билдиришим мумкин. Ҳакамлар ўз ишларини аъло даражада бажаришди. Иштирокчи давлат жамоаларидан ҳакамлар хатти-ҳаракати бўйича эътирозлар билдирилмади.

- Бу йил ҳисобидан бошқа турнир йўқми?

- Йўқ. 2018 йил учун мўлжаллаган турнир ҳамда тадбирларимиз якунланди. Йил бошида режага киритган барча мусобақаларимиз ўтказилди. Мураббийлар, ҳакамлар учун ҳам семинарлар ташкил этилди.

- Умумий қилиб олганда, CAFAнинг бу йилги фаолиятини қо-ниқарли дея баҳолаш мумкинми?

- Бундан ҳам яхши ишласа бўлади ва шу йўсинда давом этамиз. Бу йил биз учун чин маънода синов бўлди. Ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқариб олдик. Келаси мавсум ўтказиладиган мусобақа ва тадбирларимиз янада яхшироқ бўлади.

- Эндиги режалар қандай? 2019 йилда CAFAнинг фаолияти қандай бўлади?

- Келаси мавсум ҳам худди жорий йилда бўлгани каби мусобақалар ташкил қиламиз. Яна бир нечта янги лойиҳалар бор. Ҳозир улар устида ишлаяпмиз. Мавриди келганида, бу ҳақда кенг футбол жамоатчилигини таништирамиз.

- Миллий терма жамоалар ўртасида мусобақа ўтказиш ҳозирча имконсизми?

- Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Марказий Осиё футбол ассоциациясининг мусобақаларни ўтказиш қўмитаси аллақачон минтақа миллий жамоалари иштирокида турнир ташкил қилиш борасида ҳаракатларни бошлаган. Бунга оз вақт қолди.

- Федерацияларга бу борада таклиф жўнатилган бўлса, аъзо давлатлар бунга қандай муносабат билдиришяпти?

- Назаримда, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Лекин бу CAFA мусобақаларининг гултожи бўларди.

- CAFA яқин келажакда клублар ўртасида ҳам мусобақа ўтказишни режалаштиряптими?

- Албатта, клублар ўртасидаги минтақа чемпионатини ўтказиш режаси бор. Фақат бунга босқичма-босқич ўтиб борилади. Ҳозир олдимизда турган энг асосий вазифа - минтақада болалар ва ўсмирлар футболини янги босқичга кўтаришдан иборат. Бундан ташқари, аёллар футболига ҳам эътибор қаратилади. Олдимизда жуда катта режалар бор. 2019 йилда CAFA Конгресси бўлиб ўтади. Унинг доирасида ташкилотга сайлов ўтказилади ва CAFAнинг янги раҳбарияти тасдиқланади. Табиийки, янги раҳбарият яқин тўрт йиллик муддат учун режаларни ишлаб чиқади.

- Янги йилда ҳакамлар ва мураббийлар учун ҳам семинарлар ўтказиладими?

- Ҳа, шундай режа бор. Бу йилгига қараганда сони кўпроқ бўлади. Масалан, жорий йил 16 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар ўртасидаги мусобақа доирасида минтақанинг «B» лицензиясига эга мураббийлари учун ўқув курслари ташкил этилиб, унга ОФК инструктори Ислом Аҳмедов раҳбарлик қилди. Курс якунида мураббийларга ОФК сертификатлари топширилди. 20-31 июль кунлари ўтказилган U-15 терма жамоалари ўртасидаги мусобақа доирасида ҳакамлар учун ҳам худди шундай ўқув-амалий семинари ташкил этилди. Унда ҳар бир иштирокчи давлатдан биттадан бригада қатнашди. Ҳакамлар назарий машғулотлар билан бир қаторда, ўйинларни ҳам бевосита бошқаришди.

- CAFA ниманинг ҳисобидан молиялаштирилади? Ҳомийларми ёки бевосита ОФК томонидан?

- Ташкилот ФИФА, ОФК ҳамда ҳомий-лар томонидан молиялаштирилади.

- CAFA ўтказаётган мусобақалар ФИФА ва ОФКнинг йиллик тақвим режаси билан параллель келиб қолмаяптими?

- Бу борада муаммо йўқ. Биз ҳар икки ташкилотнинг йиллик тақвим режасидан келиб чиққан ҳолда бўш кунларга мусобақалар ўтказишни белгилаяпмиз.

- 2019 йилги мусобақаларга қайси давлатлар мезбонлик қилади? Бу масалага ойдинлик киритилганми?

- Режа бўйича биринчи мусобақамиз февраль ойида ўтказилиши керак ва унга Тожикистон давлати мезбонлик қилади. Шунингдек, Эрон ва Ўзбекистон томони ҳам мусобақаларни ўтказиш истагини билдирган.

- Сезаётган бўлсангиз, ўйинлар бўш стадионда ўтказиляпти. Мухлисларсиз ўтаётган бу учрашувлар CAFAни ташвишга солмаяптими? Балки вилоятларда ўтказиб кўриш керакдир. Нима деб ўйлайсиз?

- Биз таклиф қилинган стадионда мусобақа ўтказамиз. Қаерда ва қандай шароитда ташкиллашни мезбон мамлакат ҳал қилади. Биз учун регламент бузилмаса бўлгани.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:11, 10.12.2018. Ўқилди: 2024 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик