Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон спорт мутахассисларини тайёрлашда Беларусь тажрибасини жорий этади

Баҳо:
+ | -
Рукн: Янгиликлар
A A A

МИНСК – Беларусдаги Республика давлат олимпия захиралари билим юртидаги спорт мутахассислари тайёрлаш тажрибаси 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда жорий этилади. Бу ҳақда 10 декабрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Беларусь давлатига қилган ишчи ташриф давомида айнан мазкур масала бўйича Беларусь Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари билан музокара олиб борган. Вазир Беларусда йўлга қўйилган спорт мутахассисларини тайёрлаш тизими билан танишган.

Ўзбекистон делегацияси томонидан мазкур билим юртига ўқувчиларни танлаб олиш ва тайёрлашда амал қилинаётган тизим ҳамда тегишли йўналишлари бўйича ўқув режа ва дастурлар ўрганилган. Томонлар беларуслик мутахассисларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистондаги олимпия захиралари мактаб-интернатларида ушбу тизимни жорий этиш бўйича келишиб олишган.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида Беларусь давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликда факультет очиш орқали таълим дастурини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ҳамкорликдаги факультетда кадрлар тайёрлаш “2+2” тартибида амалга оширади, бунда талабаларга 2 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида назарий билимлар ўқитилса, кейинги 2 йил Беларусь давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ўқув-амалий (спорт) базаларида таълим берилади.

Бундан ташқари, томонлар қишки спорт турлари бўйича тренерлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳам келишиб олишди.

Манба: turon24.uz
Киритилди: 15:28, 11.12.2018. Ўқилди: 1777 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.