Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрта сўнган юлдузлар…

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугунги кунда футболчилар катта маош олишлари ҳеч кимга сир эмас. Лекин ҳамма футболчилар ҳам бу пулларни тўғри йўлда ишлата оладиларми? Энг ачинарлиси, баъзида ёш юлдузлар ортиқча ҳашам ва дабдабага ишқибоз бўлиб, машғулотлардан чалғиб қолишмоқда. Бугун мана шундай пулга енгилиб карьерасини қурбон қилган футболчилар ҳақида сўз юритамиз!

Самир Насри
Самир Насри Францияга ота-онаси билан Жазоирдан муҳожир бўлиб кўчиб келади. Йигитча футбол билан шуғулланишни бошлаганида 10 ёшда эди. У жуда тез кўзга кўрина бошлайди. Франция ички чемпионатида кўрсатаётган супер ўйинлари эвазига тез орада Венгер уни «Арсенал»га чорлайди. Самир "тўпчилар" сафига йўл олади. У “Арсенал"да узоқ қолмайди. Уни «Манчестер Сити» тезда харид қилади. Ўша пайтда Насри 24 ёшда эди. «Сити» унга йилига 10 миллион фунт стерлинг қийматидаги шартнома таклиф қилади. Насри ҳеч ўйламай "шаҳарликлар" сафига бориб қўшилади. Сўнг нимага бу ерга келганини ҳам эсидан чиқаради. Янги моделлар билан танишув, шахсий самолёт, қимматбаҳо машиналар, ҳамма-ҳаммаси уни йўлдан уради ва майдондаги ҳаракатларига салбий таъсир қилади. Оқибатда Самир бир нечта жамоаларни алмаштириб, охир-оқибат 30 ёшга етар-етмас эркин агентга айланади. Ҳозирда у янги жамоа қидириб юрибди. Эҳ афсус, 2010 йилда Францияда «йил ўйинчиси» бўлган футболчи учун ачинарли ҳолат…

Марио Балотелли
Супер Марионинг болалигига тўхталиб ўтирмаймиз. Чунки бу ўзи алоҳида мавзу. Шунчаки, Моуриньо қўл остида юлдузга айланган футболчи тез орада каттагина мояна илинжида яна ўша "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилади. Балотелли бу жамоа сафида урилган голлари билан эмас, кўрсатган "ҳунар"лари билан ёдда қолган. У икки маротаба ўз уйини ёқиб юборган. Буям етмагандек бир неча бор матоциклида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, катта миқдорда жарималар тўлаган. Энг ачинарлиси эса футболчи деярли машғулотларда қатнашмаган, ўзини қийнамаган. Оқибатда айни футбол ўйнайдиган ёшда Франциянинг Лига-1да тўп сурмоқда. Бу мавсум Марио киритган голлар сони ҳали 3 тага ҳам етмади. Афсус, шундай иқтидор...

Поль Погба
«Ювентус»даги фантастик мавсумлардан сўнг дунёнинг энг қиммат ўйинчиси мақомида «Манчестер Юнайтед»га келган Погба бирдан ОАВ эътибор марказида бўлади. Погба эса ёки шуни, ёки катта маошни ҳазм қила олмай қолади. Тинимсиз соч турмакларини алмаштириб, тинмай супер машиналар харид қилиб, кечки таом ейиш учун Дубайга шахсий самолиётда учиш… Эҳҳе! Бундай ҳашаматни санашда анча давом этишимиз мумкин. Энг алам қиладигани шуки, Погба Инстаграмда бир суткада деярли 6 соатлаб қолиб кетмоқда. Машғулотларда эса … Майли, Погбада ҳали имконият бор. У ҳаммасини ўнглаш учун бироз камтарроқ бўлиб, ўз устида ишлаши зарур.

Эмануэл Адебайор
Эмануэл Тогода таваллуд топган. У туғилган қишлоқда 200 нафар киши яшайди, холос. У жуда ҳам қашшоқликда катта бўлган. Лекин футболчи бўла олди. У "Монако"да ажойиб мавсумни ўтказгач, "Арсенал"га таклиф қилишади. Адебайор «Арсенал»да том маънода ўзини топа олади. У деярли ҳар икки ўйиннинг бирида гол уриб, жамаонинг асоисй ҳужумчисига айланди. Унинг сермаҳсуллиги тез орада «шаҳарликлар» томонидан қизиқишга ва уни ҳарид қилинишига олиб келади. Қаҳрамонимиз ҳам катта пулни кўтара олмайди. У «Сити» таркибида ўйнаб юрган пайтлари бир вақтнинг ўзида 25 та машина сиғадиган шахсий гараж эгаси эди. Кейинчалик пул билан боғлиқ муаммолар юзага келганида Адебайор ўша пайтлар ҳақида афсус чекиб ёдга олади. Қийинчиликда катта бўлган Адебайор кўзни қамаштирадиган ҳаёт тарзини кўтара олмайди. Унинг ўйинларида кескин пасайиш қайд этилади. Оқибатда бирин-кетин жамоаларни алмаштириб-алмаштириб, охир-оқибатда бутсаларни михга илишга тўғри келади. Ҳозирда у фото моделлик билан шуғулланмоқда. Унинг кейинги ишларида омад тилаб қоламиз.

Мақоламиз сўнгида машҳур рус ёзувчисининг сўзларини келтириб ўтамиз: «Кўпинча қийинчиликда катта бўлган ва ёшликда истаган нарсасига эриша олмаган болалар улғайгач, ўша ҳисларни унутиш учун ҳам кибрланиб кетишади»...

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 12:09, 12.12.2018. Ўқилди: 10579 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.