Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Соғлом авлод» стадионида қандай ўзгаришлар рўй беради?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал хабар берганимиздек, кеча Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилиш ўтказиб, янги мавсумга стадионни ПФЛ талабларига мувофиқ тарзда тайёрлаш бўйича масъул шахсларга топшириқ берганди.

Бугундан расман майдон усталари ишни бошлаб юборди. Майдонни бутунлай қайтадан тайёрлашга астойдил бел боғлаган, маҳаллий мутахассис Қобилжон Раҳмоновнинг айтишича, насиб қилса “Соғлом авлод” стадионининг майдони март ойига бориб фойдаланишга топиширилади.

Стадионда майдонни қайта тайёрлашдан ташқари, яна бир қанча эътиборга молик ўзгаришлар қилинадиган бўлди. Бу эса ҳар қандай мухлисни қувонтирмасдан қолмайди албатта.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилишда стадиондаги “прожектор”ларга ҳам эътибор қаратиб, ёриткичлар қайтадан қилиниши кераклигини билдирди.

Ёриткич ПФЛ талабига биноан энг камида 1200 люкс бўлиши шарт. Шу боис вилоят электр тармоқлари раҳбарига шахсан вилоят ҳокимининг ўзи топшириқ бериб, ёриткичлар талаб даражасида бўлиши кераклигини аълоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек учрашув чоғида ҳисобни акс эттириб турувчи янги замонавий электрон табло ҳам қўйиладиган бўлди. Ушбу электрон табло ҳам компьютерда бошқариб борилади ва ўйиндан аввал “Андижон” жамоаси таркибида харакат қиладиган футболчиларни расмлари билан таништириб борилади.

Бундан ташқари 1 секторда лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб, CIP ложа ташкил этилади ва у ердаги ўриндиқлар бошқа секторларникидан фарқ қилади. Трибунанинг қолган секторлари 18000 дона ўриндиқ билан бутунлай янгиланадиган бўлди.

Ўриндиқлар ҳозиргидек ҳар хил рангда эмас балки, икки хил рангда бўлади. Яъни оқ ва кўк.

Стадиондаги реклама шитлари ҳам компьютерлаштирилиб, жамоа хомийларининг номи учрашув пайтида реклама қилиниб борилади.

Яна бир муҳим янгилик – “Соғлом авлод” стадионида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун алоҳида жой ажратиладиган бўлди. Режага кўра ҳозирча энг камида 30та журналист учрашув пайтида бир вақтнинг ўзида медиа-трибунада қулай ва сифатли интернет тизими орқали бемалол ишлай оладиган шароит яратилади.

“Соғлом авлод”даги бу каби энг муҳим ишлар амалга оширилгач, шубҳасиз стадионимиз янада чиройли кўринишга келиши турган гап.

 

Манба: UZPFL
Киритилди: 16:39, 12.12.2018. Ўқилди: 3848 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик