«ПСЖ» Чемпионлар лигаси 2025/26 йилги мавсуми ярим финал жавоб учрашувида сафарда «Бавария» билан дуранг ўйнади — 1:1. Учрашув «Альянц Арена» стадионида бўлиб ўтди.
Ўйиндаги илк гол муаллифи учинчи дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи Усмон Дембеле бўлди. 90+4-дақиқада эса «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳисобни тенглаштирди.
Парижда ўтган дастлабки баҳс «ПСЖ»нинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди ва икки ўйин натижасига кўра (6:5) Франция клуби Чемпионлар лигаси финалига йўл олди. «ПСЖ» ўз тарихида учинчи бор турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида иштирок этади. Маълумот учун, 2024/25 йилги мавсумда клуб илк бор ЕЧЛ ғолибига айланган эди.
Чемпионлар лигаси 2025/26 йилги мавсуми финалида «ПСЖ» «Арсенал» билан тўқнаш келади. Учрашув 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.
«БАВАРИЯ» (Германия) — ПСЖ (Франция) — 1:1
(Умумий ҳисоб — 5:6)
Голлар: Усмон Дембеле 3 (0:1), Ҳарри Кейн 90+4 (1:1).
«Бавария»: Нойер, Упамекано (Карл, 85), Та (Ким Мин Джэ, 68), Станишич (Дэйвис, 68), Лаймер, Киммих, Павлович, Мусиала (Джексон, 79), Диас, Олисе, Кейн.
ПСЖ: Сафонов, Маркиньос, Пачо, Нуну Мендеш (Маюлу, 85), Заир-Эмери, Витинья, Жоау Невеш, Руис (Бералдо, 76), Кварацхелия, Дуэ (Эрнандез, 76), Дембеле (Барколя, 65).
Огоҳлантиришлар: Та (33), Диас (78), Киммих (90) — Нуну Мендеш (8), Кварацхелия (45), Маркиньос (86).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).