Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё Кубоги. Фақат интилиш, меҳнат ва иштиёқ бизга ёрдам беради!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жалб қилинган Япониянинг "Жубило Ивата" клуби аъзоси Фозил Мусаев жароҳат, Купер қўлостидаги илк йиғин, бўлажак Осиё Кубоги ва у ердаги рақибларимиз  ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Жароҳатим туфайли узоқ муддат футбол ўйнай олмадим. Мураккаб тикланиш жараёнини бошдан кечирдим. Лекин бундай ҳолатлар ҳар бир футболчининг қисматида бор. Эндиликда ҳаммаси ортда қолди. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Клубим таркибида сўнгги учта ўйинда қатнашдим. Иккитасида захирадан майдонга тушган бўлсам, битта ўйинни тўлиқ ўтказдим. Келажакка катта умидлар билан қараяпман.    Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг йиғинига илк бор таклиф олдим. Бор куч ва маҳоратимни намойиш қилиб, мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқчиман. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси ва ўйин услуби бор. Йиғин давомида Купер мендан нима талаб қилаётганини англаб, унинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилмоқчиман.    Миллий терма жамоамизда энг кучли чизиқ айнан мен тўп сурадиган ярим ҳимоя чизиғи. Бу чизиқда рақобат жуда кучли. Аммо мен рақобатдан чўчимайман. Рақобатнинг бўлгани яхши. Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси учун бу фойдали. Қолаверса, футболчилар ҳам ўз устиларида кўпроқ ишлашларига тўғри келади.    Ҳозирда бутун дунёда, шу жумладан, Осиёда ҳам барча терма жамоалар кучайишган. Аввалгидек, осонликча мағлуб этса бўладиган жамоалар қолмаган. Бирлашган Араб Амирликларидаги бўлажак Осиё Кубогига барча катта мақсадлар билан тайёргарлик кўряпти. Ғолиблик учун қаттиқ кураш кечади. Агар астойидил меҳнат қилиб, яхши тайёргарлик кўрсак, менинг фикримча, Осиё Кубогида муваффақият қозона оламиз. Бунинг учун бизда барча нарса бор. Фақат мураббийнинг ақлли тактикаларидан ташқари, футболчиларнинг ўзида ҳам иштиёқ юқори бўлиши керак. Футболчиларнинг ўзлари ҳам ғалаба учун борларини бериб ўйнашлари зарур. Акс ҳолда, мураббий қанчалик кучли бўлмасин, натижага эришиш қийин.   Осиё Кубогидаги гуруҳимиз анча кучли. Япония бутун мусобақанинг фаворити ҳисобланади. Мен япониядалигимда уларнинг тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишдим. Айтиш керакки, ўз тарихларида 5-марта Осиё Кубогини қўлга киритишга астойидил ҳаракат қилишмоқда. Япония терма жамоаси бош мураббийининг интервьюсини ҳам кўрдим. Бутун фикру хаёли БААдаги мусобақада ғалаба қозонишга қаратилган. Шундай бўлса-да, биз уларга муносиб қаршилик кўрсата оламиз, деб ўйлайман. Агар биргаликда бир мақсад йўлида бирлашсак, албатта натижага эришамиз".
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:43, 14.12.2018. Ўқилди: 1781 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик