Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғиёс Комилов : «Суперлига форматига бироз ўзгартириш киритилса яхши бўлар эди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Якунига етган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказган жамоа бўлди. Бундай натижада жамоа ҳимоячиларининг хизматлари ҳам беқиёс ҳисобланади. Биз бугун “Қўқон-1912” жамоасининг марказий ҳимоячиларидан бири Ғиёс Комилов билан суҳбатда бўлдик.

-Ғиёсбек ўтган мавсум сизда қандай таассуротлар қолдирди? Ўзингиз  кўрсатган ўйинингиздан қониқдингизми ?

– Бу йилги мавсум жуда қизиқарли ўтди дея оламан. Айниқса мавсум старти барча мухлислар ва футболчилар учун анчагина ҳаяжонли ўйинлар билан эсда қоларли бўлди. Ўзим кўрсатган  ўйин ҳақида гапиришим бироз ноқулай, баҳони мухлислар ва мутахассислар бергани маъқул бўлар эди. Жамоамиз суперлигада энг кам гол ўтказибдими, демак ҳимояда ёмон ўйин кўрсатмапмиз.Бироқ жамоамизнинг  турнир жадвалида эгаллаган ўрнига қарасак , ўзимизга мос бўлмаган жойда мавусмни якунладик. Шуниси бироз дилни хира қилади.

-Ўтган мавсумда сиз учун энг эсда қолган ўйин , қайси ўйин бўлди ?

-Албатта сўнгги турдаги Фарғонада бўлиб ўтган “дерби”  энг эсда қоларли  ўйин бўлди. Чунки мавсум якунига келиб “Нефтчи” билан бўладиган ўйин биз учун жудаям аҳамияти юқори ўйинга айланди, аксинча мезбонлар учун эса деярли кераксиз ўйин эди. Шунга қарамай мезбонлар ўз мухлислари учун жонларини бериб ўйнашди. Биз эса майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Шунинг учун бу учрашув ҳаёт-мамот жангига айланди. Мухлислар эса ҳақиқий “дерби”га хос , шиддатли ўйин гувоҳи бўлишди. Мана шундай ўйинлар кўпайса мухлислар учун  футбол янаям учун қизиқарли бўлади.

photo_2018-12-01_09-27-19

-Суперлига форматига муносабатингизни билдирсангиз. Келаси мавсум қандай форматда ўтишини истаган бўлар эдингиз ?

-Форматнинг ўзгариши мавсум бошида барчада юқори қизиқиш уйғотди. 1-босқич ўйинларида интрига жудаям кучли бўлди. Мухлислар ҳам стадионларга кўп келишди. Ўйинларни телевиденияда тўғридан-тўғри кўрсатилиши, стадионлардаги мухлислар учун яратилган шароитлар, айниқса рамазон ойида ўйин вақтлари мухлисларнинг ибодат вақтларига қараб қўйилиши, булар жуда катта ўсиш бўлди. Лекин жамоалар иккита олтиликка бўлинишгандан сўнг, қуйи олтилик жамоалари ўйинларига бўлган қизиқиш бироз пасайди. Биз футболчиларда ҳам кучли олтиликка кира олмаганимиздан сўнг  қандайдир хафсаласизлик пайдо бўлди. Манимча келгуси мавсумда чемпионат форматига бироз ўзгаришлар киритишса яхши бўларди. Чемпионатда 12 та жамоанинг қолгани менимча интригани кучайтириб беради. Фақат “олтин очко” қоидасини яна бир кўриб чиқиш керак деб ўйлайман.

-Сиз олдин бошқа жамоаларда тўп сургансиз, Қўқонда яратилган шароитлар сизни қониқтирдими ?
-Очиғи Қўқондаги шароитлардан нолисак яхши бўлмайди. Шароитларимиз яхши бўлди. Жамоа раҳбарияти футболчиларни яхши яшашлари учун қўлларидан келган барча ишни амалга оширдилар. Молиявий томондан ҳам катта муаммолар бўлмади.
DSC_9044 копия

-Мураббийлар штаби ҳақида ҳам фикрингизни билдирсангиз.

-Мураббийлар ҳақида ҳам илиқ фикрдаман. Бош мураббийимиз Ўзбекистоннинг янг машҳур футболчиларидан бири бўлганлар. Футболчиларни яхши тушунишади.Нўъмон ака айрим мураббийларга ўхшаб , натижа учун футболчини қурбон қилмайди. Яъни ким ўйинга ҳамма томондан тайёр бўлса шу футболчига имкон беради. Бизларни доим тўғри тушунадилар, футболчиларни қандай муаммолари бўлса эшитиб , қўлларидан келган ёрдамларини аямадилар. Қолган мураббийларимиз ҳам ўз ишларига жуда яхши муносабатда бўлишди. Кўплаб ёш футболчилар бу мавсумда анчагина ўсишга эришгани сўзимга исбот бўла олади.

-Келгусидаги режаларингиз қандай, яна Қўқонда қоласизми ёки бошқа таклифлар ҳам борми ?
-31 декабр куни “Қўқон-1912” жамоаси билан тузилган шартномамиз ўз якунига етади. Жамоа раҳбарияти келгуси мавсумда ҳам жамоада қолишимни ҳоҳлашмоқда. Албатта бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор. Лекин 1-ўринда жамоамиз раҳбарияти билан музокара олиб борамиз, мақсадларимиз мос келса яна Қўқонда ўйнашда давом этаман.  Қолаверса отам ва Зафар ака Мусабоев билан ҳам маслаҳатлашаман.
Шу ўринда мавсум давомида бизни қўллаб турган Қўқонлик мухлисларимизга ҳамда мени доим қўллаб турадиган ашаддий  мухлисларимга  ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни етказиб қўйишингизни илтимос қиламан. Қўқон ҳалқи футболни чин дилдан севишади. Уларга келаётган янги йилда энг яхши тилакларимни изҳор қиламан. 2019-йил барчаларининг  хонадонларига шодлик олиб келсин.

DSC_9692 копия

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 12:13, 17.12.2018. Ўқилди: 2790 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик