Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4075 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:55 LIVE Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор". Прямая трансляция.
      20:55 Д/ф "Лионель Месси".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир". Прямая трансляция.
      23:55 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор".
      01:55 "Человек из футбола". Виктор Онопко.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      04:30 "Третий тайм". Андрей Мендель.
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.09.2025

      07:00 "Что за спорт?".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:25 "Вы это видели".
      10:15 "Страна спортивная".
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      13:35 "Страна спортивная".
      13:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 "Культовые".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 "Парусный спорт".
      21:30 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 1.
      22:55 "Страна спортивная".
      23:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      03:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 2. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Финальный этап на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      07:00 Д/ф "Конёк Чайковской".
      08:00 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:20 Новости.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "ВВА-Подмосковье" (Монино). Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 8-й тур. "Динамо" (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Интер". Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Фиорентина" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. Noche UFC в Сан-Антонио, США. Диего Лопес против Жана Силвы, Дэвид Мартинез против Роба Фонта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.09.2025

      08:15 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 19. Руэда - Гихуэло.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      14:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      02:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Обзор.
      03:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      04:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Антонин Паненко: «Шерикларим ўзгача зарба йўллашимга қаршилик қилишмаган»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Паненка кимлигини кўпчилик билмаса керак. Аммо «Паненка» деб номланувчи зарбани ҳамма эслайди. Ёдингизда бўлса, ЖЧ-2006 финалида Зайниддин Зидан Италия термаси дарвозасини пенальтидан айнан шундай услубда ишғол қилганди. Россиялик Фёдор Смолов ҳам ЖЧ-2018 чорак финалида хорватлар киперини айни зарба билан ранжитганди. Умуман, бундай ҳаракатни илк бора Антонин Паненка Евро-1976 финалида амалга оширганди. Германия билан бўлган ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида ниҳоясига етгач, пенальтилар сериясида Паненка шундай зарба йўллашга журъат этганди. Ўшанда немислар посбони Зепп Майер чап бурчакка ташланган, Антонин эса тўпни оҳисталик билан дарвоза маркази томон йўллаганди. Натижада собиқ Чехословакия термаси Европа чемпионига айланганди. Зарбага эса асосчи номи берилганди. Яқинда Sofoot.com сайти Антонин Паненка билан суҳбат уюштирди.

- Энг аввало, ўзингиз ҳақингизда қисқача сўзлаб берсангиз.

- Оилада тўрт фарзандмиз. Акаларим, опаларим орасида кенжаси менман. Отам Прагадаги фабрикада ишлаган. Дам олиш кунлари мени футбол учрашувларига олиб борарди. Ҳаттоки, қуйи дивизион жамоалари ўйинларини ҳам қолдирмасди. Баъзан икки кун ичида еттита ўйин томоша қилганимиз ёдимда. Албатта, болалар билан кўчада тинимсиз тўп ортидан югурардим. 9 ёшимда отам мени «Богемианс» мактабига берган. Футболга шунчалик киришиб кетганманки, ҳатто ўқишга ҳам эътибор бермаганман.

- Табиийки, кумирингиз ҳам бўлган...

- Ҳовлидаги ҳамма «Славия» ёки «Спарта» ўйинчилари эди. Бир кун журналда ўзимга нотаниш бўлган бразилиялик футболчининг суратини кўриб қолдим. Унинг исми Диди экан. Менга шу исм ёқиб қолди ва «Энди мени Диди деб чақиринглар», дедим.

- «Спарта» Прага ишчилар клуби ҳисобланади. «Славия» эса буржуа-лардан ташкил топган. Сиз ўйнаган «Богемианс»-чи?

- Машҳурлик борасида Прагада «Славия» ва «Спарта»дан орқадамиз. Лекин мухлисларим худди оиладек бўлиб қолишган. Ҳамма бир-бирини танийди. Бутун фаолиятим деярли шу клубда ўтган: 9 ёшимда келиб, 32га тўлганимда Венанинг «Рапид» жамоасига кетганман. «Богемианс» стадиони майдони худди Англиядаги каби трибунага яқин бўлгани боис, мухлислар билан анча яқин эдик. Ҳаттоки, бурчакдан тўп тепаётганингизда иш-қибозларнинг маслаҳатларини эшитиб турардингиз. Прагани айлангани чиқсам, худди қадрдон дўстлардек ҳол-аҳвол сўрашарди.

- Праганинг бошқа клублари ўз сафларига чорлашмаганми?

- «Богемианс» иккинчи лигага тушиб кетганида, «Спарта»дан таклиф олганман. Рози бўлмоқчи эдим. Лекин клубдагилар «Спарта»га ўтмаслигимни сўрашган. Орадан ярим йил ўтиб, «Славия»дан таклиф тушди ва яна шундай жавобни олдим. Ўшанда мазкур жамоада фаолиятимнинг охиригача қолишимни тушундим.

- Афсусланасизми?

- Йўқ. «Спарта»га ўтганимда нима бўларди? Кўпроқ ишлаб топардим. Лекин пул ҳаётдаги энг муҳим нарса эмас-ку.

- Ўша пайтлардаги сиёсий ҳолат хорижга кетишга йўл қўймасмиди?

- Чет элга фақат 32 ёшга тўлганингиздан сўнг чиқишингиз мумкин эди. Боз устига, бунинг учун терма жамоада ҳам камида 50та ўйин ўтказган бўлишингиз талаб этиларди. Лекин 32 ёшингизда нима қила оласиз? Ахир бу даврда фаолиятингиз охирлаб қолади. Агар карьерамнинг гуллаган даврида кетганимда, балки бошқача бўлармиди. Англия ёки Германияга ўтмасдим. Аммо Италия ва Францияда бажонидил ўйнардим.

- 1974 йили «Пльзен»га қарши ўйинда иккита пенальтини амалга ошира олмагансиз. «Паненка» усулида зарба бериш ўшанда хаёлингизга келганми?

- Ўша пайтларда дарвозабонимиз Зденек Хрустка билан машғулотлардан сўнг қолиб, зарбаларни машқ қилардик. Шунчаки, қизиқ бўлмасди ва гаров боғлардик. Тўғри, катта пул тикилмасди, пиво, шоколад, шунга ўхшаш нарсалар... Ютиш учун бешта пенальтини аниқ амалга оширишим керак эди. Кўпинча буни уддалай олмасдим. Бир кун кечаси ётганда хаёлимга фикр келди. Ҳар кун гаровда ютқазавериш жонимга текканди. Шу боис ҳам бошқача йўлни танламоқчи бўлганман. Шунда бир ғоя туғилди. Ўшанда дарвозабонлар пенальти тепилаётган пайтда зарба амалга оширилмасидан туриб қимирлашга ҳақли эмасдилар. Шунинг учун ҳам посбон зарбани қайтариш учун қайсидир томонга таваккал сакрашга мажбур эди. Ўйлаб қолдим, кучли зарба беришнинг нима кераги бор? Бундай ҳолатда дарвозабон реакция кўрсатиши мумкин. Оҳиста ҳаракат қилинса, у аллақачон ерга думалаган бўлади. Шундан сўнг янгича усулда тепа бошладим. Зданек эса пул тўлашни бошлади.

- Бу ишни машғулотларда бажариш бошқа, Евро-1976 финалида амалга ошириш бошқа...

- Турнир бошланишидан икки ой олдин «Агар пенальти тепадиган бўлсам, шундай қиламан», деб ўйлаб қўйгандим. Албатта, ниятим финалда рўёбга чиқади, деб ўйламагандим. Серия бошланганидан кейин ҳам қароримдан қайтмадим.

- ЖЧ-2006 финалида Зидан «Паненка» зарбасини амалга оширганди...

- Бир куни уйимга Мексика телевидениесидан ташриф буюришди ва «Паненка» усулида тепилган 90та зарбани кўрсатиб, ҳар бирига изоҳ беришимни сўрашди. Улар орасида шундай ажойиб зарба бор эдики, муаллифи уни мендан ҳам чиройли амалга оширганди. Лекин бу Зидан эмас, балки Аргентина иккинчи дивизионида ўйнайдиган йигит.

- Терма жамоадаги шерикларингиз шундай тепишингизни олдиндан билишганми? Сизни фикрингиздан қайтаришга уринишганми?

- Бундай зарба олдин амалга оширилмагани учун ҳеч ким монелик билдирмаган. Фақатгина дарвозабонимиз қарши чиққан. Финалдан тўрт кун олдин машғулот пайтида унга худди шундай зарба билан гол ургандим.

- Финалдан сўнг Франциянинг L~Equipe газетаси «телба славянлар» ҳақида ёзганди. Ҳақиқатан ҳам славянлар шундай халқми?

- Ўша учрашувдан сўнг Пеле «Пенальтини шундай тарзда ўта ақлли ёки аҳмоқ одам амалга оширади», деганди. Лекин мен ўзимни аҳмоқ, деб ҳисобламайман (кулади). Ҳамиша чиройли ўйнашга интилганман. Мисол учун, Австрияда ўйнаб юрган кезларим урган голимни нафақат мавсумдаги, балки охирги 40 йилдаги энг чиройлиси, деб тан олишган.

- Ўшанда бундай зарбага номингиз берилиб, машҳур бўлиб кетишингиз мумкинлигини ўйлаганмисиз?

- Йўқ. Хаёлимга ҳам келмаган. Шунчаки, дарвозани чиройли тарзда ишғол қилишни истаганман.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 23:33, 18.12.2018. Ўқилди: 2300 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.