Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саккиз йил аввалги садо

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бундан роппа-роса 8 йил муқаддам айнан декабрнинг сўнгги кунлари футбол мухлислари Осиё кубоги-2011 стартини сабрсизлик билан кутишаётганди. Барчани Вадим Абрамов миллий жамоамиз ўйин услубига сингдирган «тажовузкор футбол» ғояси қандай натижа бериши қизиқтирарди. Ўшанда бош жамоамиз нуфузли турнирга тайёргарлик кўриш жараёнида бир неча ўртоқлик учрашувларида шижоат билан ўйнаб, араб футболи босимидан қутулганди. Бугунги ёш авлод балки тасаввур қилолмас, у пайтлар жамоаларимиз араб футболи вакиллари билан тенг­ма-тенг баҳслашишга чўчирди. Бу ғалати ҳайиқиш руҳият билан боғлиқ эди, албатта. Ҳар ҳолда, футболчиларимиз истеъдод ва маҳорат бобида рақиблардан асло кам эмасликларини яхши билардик. Аксинча, Максим Шацких ва Сервер Жепаров, Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедов тилга олинса, бутун Осиё футболи оёққа қалқирди. Жамоаларимизга фақат рақибдан устунлик кайфияти ва ғолиблик руҳи етишмасди. Вадим Абрамовга хос ёндашув шу икки бўшлиқни тўлдирди. Интервьюларидан бирида таъкидлаганидек, мураббий бунинг учун, аввало, араб футболчиларини асабийлаштириш йўлини танлаганди. «Араб футболчиларини бир неча дақиқа давомида тўпсиз қолдириш кифоя: улар асабийлаша бошлашади ва ўйин назоратини йўқотишади. Вазиятдан фойдаланиб, кескин ва тажовузкор ҳужумга ўтиш - ғалаба омили» каби мазмунда сўзлашни ёқтирарди Вадим Карленович.

Эътироф этиш керак, ҳозир кўпчиликка таниш бу хулоса ўша давр учун катта янгилик ҳисобланган ва терма жамоамизнинг араб футболидан устунлигини таъминлаганди. Турнир давомида футболчиларимиз Қатар, Қувайт ва Иордания терма жамоаларини ишонч билан енгиш асносида мухлислар меҳрини қозонишганди. Уйда, ишхонада, кўчада - қўйингки, ҳамма бир-бирини табрикларди. Биз ҳам ҳайрату ҳаяжонлар оғушида «Одил - Осиёда овоза!», «Тошиб ўйна, довонлардан ошиб ўйна!», «Нари тур, еврофутбол!» каби эҳтиросларга лим-лим сарлавҳалар билан мақолалар ёзгандик. Таҳририятда иш қайнарди, аммо ходимлар чарчоқ сезишмасди. Ҳамкасбимиз Гули Мурод терма жамоамизнинг ҳар бир аъзосига атаб алоҳида-алоҳида шеър бағишлаган ва улар дарҳол Дохага етказилганди.

Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазаларни қоғозга тушириш чоғи қалбимизда яна ўша шукуҳли лаҳзаларни туйдик, қулоқларимиз остида ёқимли ғалаба садолари янгради. Ишончимиз комилки, Сиз ҳам шундай кайфиятдасиз ва «Қайдасан, зафар садоси?» дея қувончли онларни қўмсаяпсиз. Ишонинг, барчамиз соғинган ўша ғалаба ва қувонч машъаласи шундоққина яқинимизда порламоқда. Шу машъала ёғдуси биз ёзаётган қоғоз узра ручкамиз ва сўзлар ила майин ҳазиллашаётгандек, Сиз ўқиётган газета саҳифаларини ёритаётгандек, назаримизда. Ҳар ҳолда, бизга шундай туюлмоқда. Вакилларимиз гуруҳ босқичидан ҳатлаб ўтишса, уларга Қатар, Ливан, Сурия, Фаластин, Иордания терма жамоаларидан бири рақиб бўлиши эҳтимоли катта. Хўш, фалакнинг гардиши билан КХДР термаси рақиб сифатида гавдаланса, нима? Миржалол Қосимовни уялтирган биргина хунук натижани ҳисобга олмасак, терма жамоамиз шимолий кореяликлар билан басма-бас тўп суришга қодир. Эътибор бердингизми, учинчи вариант хусусида сўз очмадик. Йўқ, бу каби тахмин ёки реалликни мухлисларнинг асаби кўтармайди. Бошқача айтганда, футболчиларимиз Уммон ва Туркманистон терма жамоалари устидан ёрқин ғалаба қозониб, мухлисларга олам-олам қувонч улашадилар. Ўзга натижа - биз учун ақл бовар қилмас ҳодиса. Бундай бўлиши тасаввурга сиғмайди. Ахир термамиз тизгини Эктор Купердек салобатли мураббий қўлида бўлгач, шундай деймизда қатъият билан. Майли-да, биз келишини ёқламаган бўлсакда, у - Эктор Купер, барибир.

Тўғри, кимдир «Мулоҳазани сал эҳтиёткорона ёзиш керак. Ана, Жозе Моуриньодек беназир мураббий «МЮ»га ғолиблик руҳини сингдиролмай, футболчилар билан аразлаша-аразлаша истеъфога чиқди. Сэр Алексдан сўнг Жозе ва ундан олдинги мураббийлар уддаламаган ишни эса Оле-Гуннар Сульшер бир зарб билан эплади. Қолаверса, Хосеп Гвардиола ва Маурицио Сарри ўртамиёна рақиблар қошида бош эгишди. Яна ўз майдонларида. Футболда катта гапириб бўлмайди!» - дея бизга танбеҳ бериши мумкин. Тушунамиз. Ҳақиқатан ҳам, ҳозир футболимизда шу каби мубҳам кайфият ҳукмрон. 8 йил аввал ҳам жараён дастлаб шундай хавотирли руҳ билан бошланган ва ке­йинчалик ҳаммаси жой-жойига тушган. Ўтиб кетади ҳаммаси. Футболимизга яна ёруғ кунлар қайтади. 2010 йили бўлгани каби қиш совуғида дийдираган қалбларни футболчиларимиз ёққан ғалаба гулханлари қиздириб, ёритиб юборади. Бунга жуда оз қолди. Ҳозиргача ўзининг имкониятларини тўлиқ намойиш этмаган ёки этолмаган Эктор Купер кучини Япония терма жамоасига кечадиган баҳс­да кўрамиз. Фикримизча, ўша учрашув, натижадан қатъий назар, терма жамоамиз ўйин услуби сайқалланиши билан боғлиқ якуний имзога айланади.

Инкор этмаймиз, бир қарашда, Марат Бикмаев ўша Александр Гейнрих, Сардор Рашидов эса Максим Шацких, Икром Алибоев беназир Сервер Жепаров ўрнини босолмайди, гўё. Одил Аҳмедовнинг ҳам ёши анча улғайди. Ажабланмаса ҳам бўлади бу ҳолатдан. Чунки рақиб жамоаларнинг вазияти ҳам шунга монанд ва хавотирланишга ўрин йўқ. Келинг, қон-қонимизга сингган, онгу шууримизга маҳкам ўрнашган рақибларни ҳурмат қилиш ҳақидаги ақидалардан буткул халос бўлайлик. Рақиблар ҳурматини роса жойига қўйдик. Ҳурмат қилсак ҳам, қилмасак ҳам, ҳеч нарса ўзгармаслигига футболимиз тарихи гувоҳ. Рақиблар ўз йўлига. Терма жамоамиз, энг аввало, ўзини ҳурмат қилсин! Ўзини ҳурмат қилган жамоа рақибни енгишга интилади ва ғалабалар воситасида мухлисларига ҳурмат кўрсатади. «Манчес­тер Сити» ёки «Челси» ўз майдонида енгилса, енгилибди-да. «Ўйнолмаслик изтироби» номли мақоламизда ёзганимиздек, лидерлар қисматида учраб туради бу каби мағлубиятлар. Улардан фарқли ўлароқ, терма жамоамиз ЎЙНАШ иштиёқида ёнмоқда. Шу иштиёқ гулхани баравж гурилласин ва унинг ҳарорати 

 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:15, 26.12.2018. Ўқилди: 4392 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик