Кейн Жеррардни ортда қолдирди
«Тоттенхэм» клуби АПЛнинг 20-тури доирасида ўз майдонида «Вулверхэмптон»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради (1:3). "Шпорлар"нинг ягона голи Харри Кейн ҳисобига ёзилди.
25 ёшли футболчи учун мазкур гол Англия чемпионати доирасидаги 121-гол бўлди. Ушбу натижа бўйича у «Ливерпуль» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррардни ортда қолдирди. Кейн Англия премьер-лигаси тарихида тўпурарлар рўйхатида 17-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар Алан Ширер ҳисобланади. У фаолияти давомида 260та гол урган.
Фактлар:
— Кейн АПЛнинг ушбу мавсумида 13та гол урган ҳолда Муҳаммад Салоҳ ва Пьер-Эмерик Обамеянг билан биргаликда тўпрурарлар пойгасида пешқадам бўлиб турибди.
— Англиялик футболчининг «Тоттенхэм» билан шартномаси 2024 йилга қадар тузилган.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 12:27, 30.12.2018. Ўқилди: 4625 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар