Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Холмуҳаммедов: «Ўзимни пенальтилар устаси деб ҳисобламайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Халқаро ўйинлардаги иштироки туфайли катта тажриба тўплаган Мурод Холмуҳаммедов 2018 йилги мавсумда «Қўқон-1912» клубининг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди. Асосийси, Холмуҳаммедов гарчи ҳимоячи саналса-да, жамоаси фойдасига белгиланган пенальтиларни худди голеадор ҳужумчилардек аниқ амалга ошириб, қўқонликларга кўплаб қимматли очколарни тақдим қилди. Мухбиримиз мавсум якунлари юзасидан Мурод Холмуҳаммедовдан интервью олиб, унинг келажак режалари ва терма жамоамиз ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

- Муроджон, мана, мавсум якунланиб, «ғалвирлар сувдан кўтарилди». Умуман, 2018 йилги миллий чемпионат шахсан сизда қандай таассурот қолдирди?

- Очиғини айтсам, якунланган футбол мавсуми шахсан мен учун ёмон ўтди, дея олмайман. Чунки йил давомида одатдагидан кўпроқ голлар уришга ва бу билан жамоамнинг муваффақиятига озми-кўпми ҳисса қўшишга эришдим. Бундан жуда хурсандман. Аммо бошқа томондан, мавсум жамоамиз учун омадли келмади ва биз клуб олдига қўйилган вазифани уддалай олмадик.

- Сизнингча, омадсизликларнинг асосий сабаби нимада?

- Шуниси аниқки, жамоанинг натижаси кўпроқ футболчиларга боғлиқ. Демакки, омадсизликларга ўзимиз, яъни футболчилар сабабчимиз. Балки бошқалар бу фикримга қўшилмаслар, лекин шахсан мен шундай деб ўйлайман. Шунинг баробарида клубимизда ҳам ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Умумий олганда, бу сабаблар омадсизлигимизга баҳона бўла олмайди.

- Таркибга назар ташласак, жамоанинг потенциали юқоридек туюлади. Бироқ «Қўқон-1912» мавсумни барқарор ўтказа олмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳа, чиндан ҳам жамоамиз футболчиларининг салоҳияти анча юқори. Аслида-ку, чемпионатни жуда яхши бошлаган эдик. Аммо мавсум ўрталарига келиб, кетма-кет мағлубиятларга учрадик. Кишига ёқадиган биргина жиҳати шуки, бой берилган ўйинларда ҳам ҳужумкор футбол намойиш этдик. Фикримча, ўйинимизда пасайиш кузатилмади, биз шунчаки, юзага келтирилган хавфли вазиятларни голга айлантиролмадик. Ҳатто бир неча бор юз фоизли имкониятлардан фойдалана олмадик. Аксига олиб, айрим паллаларда клубимиз раҳбариятига боғлиқ муаммолар панд бериб қўйди. Албатта, бу ҳам натижага ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

- Келинг, энди мавзуни бироз ўзгартирамиз: айтинг-чи, икки босқичда ўтказилган янги кўринишдаги чемпионатимиз сизга маъқул келдими?

- Умуман айтганда, 2018 йили қизиқарли чемпионат гувоҳи бўлдик. Бироқ янгича форматнинг ўзига яраша «минус» томонлари ҳам бор. Масалан, шахсан менга «олтин очко» тизими ёқмади. Зеро катта машаққат ва меҳнат эвазига қўлга киритилган очколарнинг «нол»га тенглаштирилишига мутлақо қаршиман.

- Қизиғи шундаки, аксарият голларни пенальтидан сўнг нишонладингиз. Мурод Холмуҳаммедов қачондан «штатли пенальтичи»га айланди?

- Йўқ, мен ўзимни бундай атамаган бўлардим. Шунчаки, берилган имкониятдан фойдаланяпман, холос. Сермаҳсул натижаларнинг барига мураббийнинг ишончи сабаб. Чунончи, пенальтини айнан мен амалга оширишим кераклигини бош мураббийнинг шахсан ўзи айтади.

- Аммо олдинги жамоаларингизда бундан қобилиятингиз борлиги сезилмасди...

- Гап шундаки, аввалги клубларимда мураббийлар бу вазифани бошқа футболчиларга топширишарди. Жамоадаги ҳар бир стандарт вазиятлар бош мураббийнинг кўрсатмасига асосан у ёки бу футболчи зиммасига юкланади.

- Пенальти тепишни машғулотдан кейин алоҳида машқ қиласизми?

- Тўғрисини айтсам, бу борада алоҳида шуғулланмайман. Лекин расмий ўйинлардан бир кун олдин уч-тўрт марта «нуқта»дан зарба бериб кўришим рост.

- «Қўқон-1912» билан тузган шарт­номангиз якунландими?

- Йўқ, амалдаги шартнома 31 декабрь кунигача мўлжалланган.

- Клубдан шартномани узайтириш бўйича таклиф олгандирсиз?

- Ҳали ҳеч ким билан бу масалада гаплашмадик.

- Ўзингизнинг режаларингиз қандай?

- Шартномам муддати якунланмаган, демак ҳозирча «Қўқон-1912» аъзосиман. Янги мавсумни қайси жамоада ўтказишим ҳақида эса ҳали ўйлаб кўрганим йўқ.

- Бошқа клублардан қизиқишлар бўляптими?

- Қўнғироқлар бўлиб турибди. Аммо бу ҳақда аниқ бир фикр айта олмайман.

- Демак, янги мавсумда жамоангиз алмашиб қолиши ҳам мумкин эканда?!

- Бунисини вақт кўрсатади. Юқорида айтганимдек, шартноманинг сўнг­ги кунигача «Қўқон-1912» сафида бўламан.

- Навбатдаги Осиё кубоги бошланишига жуда оз фурсат қолди. Қитъа чемпионатидан нималар кутяпсиз? Купер мураббийлигидаги жамоамиздан ижобий натижа кутсак бўладими?

- Кўпчилик қатори фақат ижобий натижаларга умид қиляпман. Ўйлайманки, футболчиларимиз совринли ўринларга муносиб. Эктор Купер эса ҳар ҳолда, кўпни кўрган тажрибали мураббий. У футболчиларимизни ғолиблик сари етаклай олади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоамизнинг қитъа чемпионатига муносиб тарзда тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратиб берди. Бу борада ҳеч қандай камчилик бўлмади. Демакки, бундай эътибордан кейин баҳонага ўрин қолмайди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:11, 31.12.2018. Ўқилди: 2182 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик