Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • 1:1
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      •   Сурхон
      • 2:0
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 17 31
7 Пахтакор 18 30
8 Қизилқум 18 22
9 Андижон 18 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон - Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1153 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: «Ҳукумат ҳеч бир спортчини кимдандир кам қилаётгани йўқ»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

2019 йил кириб келиши билан Kun.uz Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан интервью уюштирди. У «Бунёдкор» клуби атрофидаги вазият ва Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумдаги формати ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

— Маълум муддат мамлакатнинг энг кучли жамоаси бўлган, халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилган «Бунёдкор» клуби ўз мавқеини йўқотгандан йўқотиб бормоқда. Аввалига жамоа жиддий молиявий қийинчиликлар гирдобида қолди, жамоанинг уй стадиони ходимлари иш ҳақи тўланмагани билан боғлиқ муаммо юзага чиқди, кейин стадион номи ўзгартирилди. Яқинда жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов клубни тарк этди.

Энди клуб футболчилари ҳар томонга тарқалиб кетмоқда, бир неча футболчиси «Пахтакор»га бориб қўшилди, яна бир нечаси собиқ мураббий ортидан Олмалиққа бориши кутилмоқда. Воқеалар ривожи нимага олиб боради?

— Саволингизни тушундим. Бироқ бу савол аслида «Бунёдкор» раҳбарига берилса, тўғрироқ бўларди. Шунча муаммоси бор, аммо на клуб мухлисларига ва на жамоатчиликка аниқ гап айтади.

Молиявий қийинчиликларга сабабчи ҳам клуб раҳбарлари. «Бунёдкор»да аввал пул бўлмаган дейсизми? Доим бўлган, бироқ ақл билан сарф этилмаган. Қанақадир легионерлар сабабли қарзга ботиб кетди. Ахир бунга ЎФА айбдормаску? Мана шу муаммолар аввалдан ҳам бор эди, ўтган мавсум арафасида ҳам бор эди. Аммо клуб ялло қилиб Дубайда юрди, билганини қилди. Бироқ ўша қарзлардан қутулиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмади. Бунга ким жавоб бериши керак?

«Бунёдкор»да ҳеч қачон уй стадиони бўлмаган. Ҳа, стадион жамоа учун қурилган. Бироқ йиллар давомида ҳеч кимга тегишли бўлмай ётаверган. Шунча пулни чет эллик футболчиларга сочишни билишди, бироқ бошқа ишлар ҳақида ҳеч ким ўйламаган, ҳеч ким ҳисоб бермаган. Тайёр пулни совуриб, мавсум ўтказишни ҳамма ҳам эплай оларди.

Миржалол Қосимовнинг ўрнида мен ҳам бундай клубдан кетган бўлардим. Ҳалиям Қосимов охиригача тишини-тишига қўйиб, ҳамма нарса учун чидаб ишлади. Раҳбарият нима қилди? Лушчан билан масала ҳал бўлдими? Симоненко масаласи-чи? Шомуродов учун муносиб пул тўланган деб ўйлайсизми? Достон Ҳамдамов масаласи-чи? Оғиздаги ошни олдириб ўтиришибди. Отабек Шукуров ҳам кетди, Азиз Ҳайдаров ҳам кетди. Ҳеч бўлмаганда Қосимовни ҳам сақлаб қола олишмади.

Сўнгги вақтларда янада хунукроқ гапларни эшитяпман. «Бунёдкор»да нон топган, шу клубда ишлаган айримлар энди шу клуб футболчиларини бошқа клубларга насия қилаётганлар ҳам экан. Ич-ичидан чириб битаётган клуб ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ташқи таъсир эмас, бу худди олмани ичидан чиритаётган қуртдек гап…


— 2018 йилги мавсумда тажриба кўринишида бўлган Суперлига формати кўп эътирозларга сабаб бўлди. Мавсум давомида ҳатто клублар мураббийлари ҳам қоидаларни яхши тушунмагани маълум бўлиб қолди. Тажриба ўзини оқладими? Янги мавсумда ҳам шу формат сақлаб қолинадими?

— Ким чемпионат стартидан кейин форматга осилган бўлса, мағлубиятга чидамас экан. Чунки, чемпионатни ҳамма 0 очкодан бошлади ва ҳаммада имконият тенг бўлди. Ўйна, ют ва чемпион бўл, ким халал беради сенга. Шундай одамлар учун ҳам форматни ўзгартириб берамиз. Қани кўрайликчи, энди нима дейишаркин? Ҳамма муаммо форматда деб ўйлаётган одам борки, ё футболни тушунмайди ёки шунчаки форматдан бошқасига осилишга ақли етмайди.


— Ўзбекистон чемпионати ўйинлари телевидениеда жонли узатилиши қандай келишув бўйича амалга оширилади? Бунда қайси томоннинг қандай манфаатлари кўзда тутилади?

— Аслида трансляцияни сотиб, пул қилиш керак. Бироқ бунинг учун талаб кучли бўлиши, 2-3 телеканал ўртасида рақобат бўлиши шарт. Биз чемпионат ўйинлари жонли эфирда кўрсатилишидан манфаатдормиз. Шунинг учун керак вақтда «Спорт» телеканали учун молиявий ёрдам берган вақтимиз ҳам бўлди. Ва шу ўринда МТРК раҳбариятига ҳам тарихда бўлмаган ишларни уддалай олишгани учун миннатдорчилик билдираман.

Биз ўзаро ҳамкорликни давом эттирамиз. Шу жонли эфирлар сабаб ҳакамлар ҳам Суперлигада етти ўлчаб, бир кесишга ҳаракат қилди. Энди секин-аста Про-лига «А» учрашувларини ҳам эфирга олиб чиқиш устида ўйламоқдамиз. Умид қиламанки, «Спорт» янада енг шимариб ишлай олади. Бизга жонли эфирлар керак. Бу бу йўлда қўлимиздан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.


— Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё ўйинларида киядиган либоси мухлислар ва журналистлар танқидига учради. Шундан келиб чиққан ҳолда келгусида қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

— Танқид бўлгани яхши. Аммо биз ҳам терма жамоага сифатсиз либос кийдириб қўймаймиз. Фақат ташқи кўринишга баҳо бермай, келишсин, ушлаб кўришсин, кийиб кўришсин ва баҳо беришсин. Аввалги ҳомий билан солиштириш учун ҳам имконият бўлади.

Ҳа, дизайни соддагина. Бироқ бундан нега уялиш керак, агар либоснинг ўзи сифатли бўлса?! Марк Цукерберг ҳам оддий кийимларда юради, бироқ ақли, пули ҳақида гап кетганида биз уни ерга ура оламизми? 1994 йилда терма жамоамиз Осиё ўйинларига биттагина либосда кетиб, чемпионликни қўлга киритганди. Футболчилар терма либосини кийишни орзу қилади, унинг ҳар қандай матосида ҳам жонини бериб ўйнайди, ватан шаъни турибди-ку? Билмаганлар эса кўрганига ишониб гапираверади. Бугунга келиб ҳукумат ҳеч бир спортчини кимдандир кам қилаётгани йўқ. Осиё ўйинларига бордик, бошқа мусобақаларда қатнашдик, бирортасида ҳам ҳеч кимдан кам жойимиз бўлмади. Бундан кейин ҳам бўлмайди. Бунинг учун давлатимизга ва унинг раҳбарига алоҳида ташаккур айтаман.

Кимлардир орзу қилаётган ўзгача дизайн эса албатта бўлади. Шу вақтгача айтган ишларимизни қилиб келяпмиз, бундан кейин ҳам шунга ҳаракат қиламиз. Машҳур хорижлик мураббий келишига ишонмаганлар Куперни кутиб олганидек, бугун формат ёки формадан норози бўлаётганлар ўша махсус дизайнли формани ҳам кўришади. Фақат сабр керак озгина.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:26, 06.01.2019. Ўқилди: 2143 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.