Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба.

Футболчиларимизни қандай қимматбаҳо совғалар кутаётгани маълум бўлди [6076]

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео) [4428]

Винисиус Бразилия — Эквадор учрашувидан сўнг Анчелоттини қўллаб-қувватлади [2990]

Миллатлар лигаси. Испания - Франция - 5:4 (видеошарҳ) [2745]

Бразилия терма жамоаси Анчелотти бошчилигидаги илк ўйинда Эквадорни мағлуб этолмади (видеошарҳ) [2723]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони [2549]

Тимур Кападзе: «Энди халқимиз бемалол музқаймоқ ейиши мумкин!» [2389]

"Реал" Мастантуоно билан 2031 йилгача шартнома имзолади [2375]

Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлаш маросими ўтказилади [2277]

Мастантуоно Аргентина тарихидан жой олди [2115]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гаттузо «Милан»нинг муаммоларини қўрқмасдан санаб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Милан» жорий мавсум ҳам ишончни сира оқлолмаяпти. Табиийки, бош мураббий вазифасини адо этаётган клуб афсонаси Женнаро Гаттузо ҳам натижалардан қониқмаяпти.

Футболчилик пайти майдонда жонкуярлиги билан алоҳида ажралиб турган ёш мутахассис жамоа телеканалига берган интервьюсида 2018 йил якунларига оид фикрларини баён этар экан, «Милан» вакиллари кучли ишончсизлик қуршовида қолишганини тан олди. Ирқчилик ва Кулибали

- Карло Анчелотти фикрини 100 фоиз маъқуллайман. Ирқчиликнинг жирканч кўриниши биргина Италияга хос иллат эмас. Масалан, юксак спорт маданияти шаклланган Англияда ҳам шундай ёқимсиз ҳолатларни кузатиш мумкин. Менимча, ирқчилик аломати сезилиши ҳамоно ўйинни шартта тўхтатадиган пайт келди. Мана, янги йилга қадам ҳам қўйдик, ривожланишда давом этишимиз лозим. «Италия - ирқчилик макони» қабилидаги фикрларга асло қўшилмайман. Ахир трибунада номақбул ҳаракатни амалга оширадиган 3-4 нафар калтафаҳм туфайли бутун мамлакатни қоралаш тўғрими?

Ички муаммолар

- Таркиб борасида муаммо юзага келган паллада «Милан» ҳаммани бирдек ҳайрон қолдирди. Чунончи, йигитлар юксак шижоат билан тўп суришди. Гўёки, йўқотадиган ҳеч нарса қолмагандек... Шундай ёндашув эвазига «Торино» ва «Болонья»ни енгдик. Лекин ғалабалар аҳамияти орта бошлагач, камчиликлар юзага чиқди, хавотир даражаси ошди. Дейлик, «Фрозиноне»га қарши баҳснинг биринчи бўлимидан кўнглим умуман тўлмади. «Милан» эмас, балки рақиб жамоа 4-ўринга чиқиб олиш курашаётгандек туюлди. Ваҳоланки, 3 кунча муқаддам ўзимиз кўзлаган марра, яъни, ЧЛ йўлланмасини таъминлайдиган 4-ўриндаги жамоадан атиги 1 очко ортда бораётгандик. Ўша учрашувнинг танаффусидан кейин кўплаб хавфли вазиятлар яратдик, аммо ғалаба голини уролмадик, барибир. Доимо нимадир етишмайди... Дейлик, ҳимоя чизиғига боғлиқ муаммоларни ҳал этишимиз билан ҳужумда камчиликлар сезилмоқда. Ҳа, «Милан» либосини кийиш ҳамон улкан масъулият саналади ва бунинг босими катта. Аммо хатолар таъсирида тушкунликка берилмаслик керак. Зеро, ҳеч ким хато қилишдан ҳимояланмаган. Энг муҳими - улардан тўғри хулоса чиқариш. Айни пайт умумий ҳолатимизга ҳавас қилиб бўлмайди. Ўйлашимча, бунинг асосий сабаби - хавотир. Жамоам қандайдир кучли ишончсизлик қуршовида қолгандек...

Йилнинг охирги ойи

- Декабрда ўйин услубини ўзгартирдик. Барчамизга деярли ёд бўлиб кетган 7-8та комбинацион ишланма мавжуд, аммо муайян муаммодан қутулолмаяпмиз, барибир. Янги ғояларни амалга татбиқ этишда эса роса қийналяпмиз. Мана, сўнгги ўйинларда 2 нафар ҳужумчи билан ҳаракатландик. Бу тактик чизмада жамоа талаб даражасида фаоллик кўрсатмаса, режа шундоқ ошкор бўлиб қолади. Оқибатда хавфли вазиятлардан фойдаланиш мураккаблашади. Очиғи, шогирдларимнинг ўйинга шайланишларидан кўнглим тўлмаяпти, уларда иштиёқ сўнгандек, гўё. Лекин бу «Милан»нинг энг ёмон ҳолати эмас. Ҳеч кимни ранжитишни истамайман, лекин айрим ўйинларда ношуд мусиқачилар гуруҳидек таассурот уйғотдик. Мисол учун, қаторасига 4та ўйинда гол уролмаслик ҳолати клуб ҳаётида 1986 йилдан буён кузатилмаганди. Начора, чидашга мажбурмиз, умид шуки, жамоа тез орада аввалги шижоатини тиклайди.

Турнир жадвали

- Жамоамизга нисбатан ишончсизликка йўғрилган мулоҳазалар ҳам кўпайганидан кўпайди. Сезиларли силжишга эришишни кўзлагандик, аммо ўхшамаяпти. Тўғриси, менга омадсизликдан кўра, жамоам атрофидаги муҳит оғирроқ ботяпти. Ҳаттоки, 4-поғонага чиққанимизда ҳам танқидлар тўхтамади. Қандай таркибга эгалигимиз, етук ижрочиларга муҳтожлигимиз ҳеч кимни қизиқтирмайди. Ҳамма «Милан»нинг бирданига кучли ўйин кўрсатишини талаб қилади, холос. Муваффақиятсизлигимизда ана шу ноўрин муносабат таъсири ҳам катта, менимча.

Гонсало Игуаин

- Афсуски, Гонсало муҳим ўйинда  пенальтидан фойдаланолмади, боз устига, қизил карточка олиб, бутун дунёга овоза бўлди. Унутмайлик, ҳар қандай футболчи бундай омадсизликка юз тутиши мумкин. Энг ёмони, бу унга руҳий томондан таъсир ўтказмай қолмайди. Тўғри, Игуаинда вазиятлардан фойдаланиш масаласида баъзи муаммолар йўқ эмас. Бироқ менга айнан шундай ҳужумчи керак. Умуман, жамоамга юксак техника соҳиблари етишмаяпти. Ҳа, Сусо бор, бироқ унинг саломатлиги жойида эмас, Чалханоглу эса ўз савиясига яраша ўйнолмаяпти...

Жамоа ўйинига изоҳ

- Тўп учун 10 киши бўлиб курашадиган рақибни енгиш осон эмас. Ҳар ҳолда, «Фрозиноне»га қарши баҳсда аслида чакки кўринмадик. Ижобий ўзгариш сари интиляпмиз, қайтараман, охирги ўйинларда ҳужумга кўпроқ эътибор қаратдик. Чунки 5 нафар ҳимоячи қаршилигини синдириш талаб этилди. Йўқ, ўзимни оқламоқчи эмасман, лекин жароҳатланганлар ўрни сезилгани - бор гап. Тез орада ҳаммаси изга тушишидан умидворман. Бошқа илож йўқ.

Йил якуни

- Йил якуни эмас, узоқроқ муддат, яъни, мавсум-2013Ғ2014дан кейинги даврни таҳлил қилмоқчиман. «Милан» сўнгги йилларда март ойида қандайдир омадсизликка юз тутмоқда. Демакки, баҳорда иштиёқ билан тўп суришимиз учун ЧЛга чиқиш имконини берадиган ҳудуд яқинида бўлишимиз шарт. Аввалги натижаларни унутиб, бугунги вазифалар ҳақида бош қотириш мақсадга мувофиқ. Айни ҳолатда ЧЛ йўлланмаси биз учун чемпионликка тенгдир. Бунга эришиш йўлида максимал даражада тер тўкиш талаб этилади. Очиғи, 2018 йил якунида 5-поғонадан кўтарилолмаганимиз мени қаттиқ ранжитди. Бунинг ортидан шогирдларим кайфияти тушиб кетди. Иккинчи томондан, асосий рақобатчиларимиз - «Рома» ва «Лацио» клублари анойи эмаслигини унутмайлик. Демак, олдимизда битта йўл бор - охиригача ғалаба сари интилиш.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 22:50, 10.01.2019. Ўқилди: 4213 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.