Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [2591]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2346]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2239]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2087]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2003]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [1947]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1734]

Шахмат. Тарихда илк марта! Жаҳон тожи учун талабгорлар мусобақасида Ўзбекистон вакили иштирок этади! [1496]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1430]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [1413]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қиш чилласида қизишиб олинг ёки яна Осиё кубоги ҳақида...

Баҳо:
+2 | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Осиё кубоги-2019
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Айни кунларда ҳаммамизни ҳаяжонга солиб, БААда давом этаётган футбол бўйича навбатдаги Осиё чемпионати россиялик мутахассис ва мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Буни «ru» доменида эълон қилинаётган мақолалардан ҳам билиб олиш мумкин. Хусусан, яқинда чоп этилган қуйидаги фикрлар эгаси Михаил Морозов турнирга ўзгача нигоҳ билан назар солиб, ўқувчиларда илиқ таассурот уйғотди. Шу боис, унинг мулоҳазаларини сизга илиндик.

Янги формат

Маълумки, бу галги Осиё кубоги ҳам худди сўнгги Европа чемпионатида бўлгани каби, иштирокчилар сонининг ошгани билан алоҳида ёдда қолади. Яъни, мусобақада қатнашувчи жамоалар сони 16тадан 24тага оширилди. Қоидалар ҳам ўхшаш - тўрттадан жамоаси бор олти гуруҳ, 1|8 финалга тўғридан-тўғри икки йўлланма, уларга энг яхши натижа кўрсатган яна тўртта учинчи ўрин соҳиблари ҳам қўшилади. Турнир форматининг ўзгариши туфайли Қирғизистон, Филиппин ва Яман термалари ҳам ўз тарихларида илк бор мусобақада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Эътиборли футболчилар

Биз турнир давомида турли сабаблар туфайли Хонда ва Кагава, Оказаки ва Хасебе, Йединак ҳамда Кэйхилл, Арзани ва Моу каби машҳур футболчиларнинг ўйинидан баҳра ололмаймиз. Шунингдек, Осиё футболидаги етакчи плеймекерлардан бири бўлган Умар Абдулраҳмон ва пенальтиларни қайтариш борасида АПЛдаги энг яхши киперлардан бири Нил Этерижлар ҳам мусобақани ўтказиб юборишади. Лекин шунга қарамай, терма жамоаларда диққат қаратишга арзийдиган футболчилар етарлича топилади.

Австралия: ўтган сафарги Осиё кубоги қаҳрамонлари Леки ва Круз, шунингдек, турнирнинг энг яхши футболчиси мақомига лойиқ кўрилган Массимо Луонго. Қизиғи шундаки, Австралиядаги чемпионатда ҳаммадан яхши деб топилган Луонго ҳалигача «КПР» даражасидан юқорига чиқолмади.

Жанубий Корея: Ки Сун Ён ва Сон Хюн Минлар бундан аввалги икки чемпионатда кумуш ва бронза медалларга эга чиқишган. Корейслар мана 50 йилдан ошдики, сира «олтин»га ета олишмаяпти. Ким билади дейсиз, айнан шу омил жорий мусобақада футболчиларга қўшимча куч берар?..

Хитой: Ву Лей. Бу йигитча Оскар ва Халк каби юлдузлар қатори «Шанхай СИПГ» учун кетма-кет голлар урмоқда. Бу йил эса Лей айниқса, «очилиб», 27та гол билан Хитой чемпионатида тўпурарлик мақомига эришди.

БАА: таркибда Умар Абдулраҳмоннинг йўқлиги учун албатта, бор эътибор Али Мабҳутга қаратилганди. Аммо очилиш ўйини кўрсатиб бердики, бош қаҳрамон ролини Аҳмад Ҳалил ўйнаб беради, чоғи.

Эрон: Россиядаги сўнгги ЖЧда Марокашни енгиб, испанларнинг асабини бузиб, Португалияни сал қолса, уйига жўнатиб юборган таркиб деярли ўзгармаган ҳолда Осиё кубогига етиб келган. Демак, яна Азмун ва Жаҳонбахшларнинг ўйинини кузатамиз.

Саудия Арабистони: сўнгги йилларда терма жамоанинг ўйини марказий ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Отайф атрофида шакллантириляпти. Лекин ЖЧ-2018да араблар ўзлари истаган натижани қайд эта олишмади. Балки, Серхио Бускетсни кумир даражасида ҳурмат қилувчи Отайф қитъа турнирида мақсадига етишар?..

Япония: тажрибали Нагатомо ва Йошида, шунингдек, мундиалда порлаган Осаколарнинг ҳаракатларини кузатиш ёқимли, албатта. Бироқ Сёя Наказима рақиблар учун кутилмаган «сюрприз» бўлиши аниқ. Бу футболчи нимагадир ЖЧга олиб кетилмаган, ваҳоланки, ўша пайт у Португалиянинг «Портимоненсе» клубида 29 ўйинда 10та гол уриб, яна шунча пас беришга улгурганди. Наказиманинг ҳозирги кўрсаткичи эса бундан ҳам яхши - 13 ўйинда 5}5!

Ўзбекистон: «Анжи» ва «Краснодар»даги ўйинлари орқали россиялик мухлислар ёқимтойига айланган Одил Аҳмедов соғ-омон ва кўтаринки кайфиятда. Айтишларича, жамоа сардорини бу гал фақат медалларгина қониқтиради. Ўтган галги Осиё кубоги қаҳрамони - Сардор Рашидов эса Одилга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр.

Афсуски, бу йигитни Россия клублари ўз таркибларига қўша олишмади ва Рашидов маълум вақт Қатарда тўп сурди. Қизиғи шундаки, ҳаракатлари чиндан ҳам Роналдуни эслатиб юборувчи футболчини қатарликлар «CR10» тахаллуси билан сийлашганди. 

ТаниҚли мураббийлар

Осиё кубоги-2019да номдор мураббийлар сони номдор футболчилардан кўра кўпроққа ўхшайди, назаримизда. Ишонмасангиз, қуйидаги рўйхатга кўз югуртиринг...

БАА - Альберто Заккерони: «Интер», «Милан», «Лацио» ва «Ювентус» клубларини бошқарган, Италия чемпиони бўлган.

Жанубий Корея - Паулу Бенту: Евро-2012 ярим финалчиси.

Хитой - Марчелло Липпи: жаҳон чемпиони.

Филиппин - Свен-Ёран Эрикссон: учта еврокубок соҳиби, Италия чемпиони.

Эрон - Карлуш Кейруш: «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси собиқ устози.

Ироқ - Сречко Катанец: камтарингина Словения термасини Евро-2000 ва ЖЧ-2002га олиб чиққан.

Саудия Арабистони - Хуан Антонио Пицци: Америка кубоги-2016 ғолиби.

Ўзбекистон - Эктор Купер: ЕЧЛ финалининг икки карра қатнашчиси.

Шунингдек, Милован Райевац (Таиланд), Грэм Арнольд (Австралия), Бернд Штанге (Таиланд) ва Пим Вербек (Уммон) каби номлар ҳам кўпчиликка яхши таниш. 

РПЛ вакиллари

Эрон термасида «Ахмат» ҳимоячиси Милад Муҳаммади ва «Рубин» ҳужумчиси Сардор Азмунлар ҳаракат қилишади. Ўзбекистон жамоасига эса «Анжи» вакили Достонбек Ҳамдамов ва «Ростов» аъзоси Элдор Шомуродов ёрдам беришади. Қирғизистонлик Валерий Кичин «Енисей»да тўп суради. Дарвоқе, Қирғизистон термаси устози, 40 ёшли мутахассис Александр Крестинин ҳам Россия фуқаролигига эга. 

Қизиқарли фактлар

Осиё кубогида ФИФА рейтингида кучли 50таликда бораётган атиги учтагина терма жамоа мавжуд. Эрон - 29-ўрин, Австралия - 41, Япония эса айни чоғда айни 50-поғонада турибди.

Жанубий Корея ҳар доим турнир фаворитлари қаторида эътироф этилади. Аммо бу терма сўнгги бор 1960 йилда турнир чемпиони бўлган, холос. Шундан бери корейслар тўрт марта финалгача етиб боришди-ю, лекин уларнинг бирортасида ғолиб чиқа олишмади.

Мусобақанинг энг совриндор термаси - Япония. «Кунчиқар юрт» вакиллари жами тўрт марта финалга чиқишган ва бирор марта рақибга имконият беришмаган.

ОК тарихида жами 8та ғолиб жамоа бўлиб, уларнинг иккитаси - Исроил (ҳозирги пайтда УЕФА аъзоси) ва Австралия (аввалги мусобақа ғолиби) ҳақиқий «осиёлик» ҳисобланмайди. 

Хавотир

Бир нечта сабаблар туфайли турнирга бўлган қизиқиш йўқолиш хавфи ҳам мавжуд.

1. БААда стадионлар тўлмаслигидан хавотир олишмоқда. Бир томондан, бу иштирокчиларнинг сони ошиши ва ўткинчи ўйинларнинг кўпайгани билан боғлиқ.

2. Ташкилотчиларни ташвишга солаётган яна бир омил - Англия Премьер-лигаси. Гап шундаки, амирликларда яшовчи кўплаб футбол мухлислари қитъа мусобақасини «жонли» томоша қилишдан кўра, АПЛ ўйинларини ўз уйларида телевизор орқали кўришни ёқтиришади.

3. Турнирнинг чорак финалидан бошлаб VAR тизими ишга туширилади. Бироқ факт шуки, бу тизимни Осиё мусобақаларида синаш унчалик фойда келтирмаяпти. Чунончи, имкон қадар кам вақт сарфлаб, тўғри қарорга келиш ҳатто ЖЧ-2018даям осон бўлгани йўқ. 

Австралия хотиралари

Кенгурулар диёридаги сўнгги чемпионатда ҳам қизиқарли ҳолатлар кўп учраган. Уларнинг айримлари билан қуйида танишиб олинг:

* Австралияликларнинг жами 10 нафар футболчиси қисқа турнир давомида рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бу «кенгурулар»га кучсиз рақиблар тўқнаш келганини англатмайди, асло. Гап шундаки, улар мусобақада хилма-хил ўйин кўрсатиб, сермаҳсулликка эришиш баробарида, якунда чемпион бўлишганди.

* КХДР ҳимоячиси 13-сонидаёқ сариқ карточка билан жазоланган (Винни Жонсга ҳавас).

* Баҳрайн ва БАА термалари ўртасидаги учрашувни томошабинлар соябон остида томоша қилишган. Ваҳоланки, ўша куни осмонда бир парча ҳам булут йўқ эди. Сезгандирсиз, қуёшнинг қайноқ тафти мухлисларга бошқа чора қолдирмаган.

* «Теҳрондаги, йўғ-е, Сиднейдаги ўйиннинг 22-дақиқасида ҳамон 0:0 ҳисоби сақланиб турибди!». Бу хабар «Твиттер»ни ларзага келтирган. Қатар ва Эрон тўқнашган мазкур ўйинни стадионда 22 минг (!) эронлик томошабин кузатган. Стадион эса... Сиднейда жойлашганди.

* Австралияликлар қитъа чемпионатида ғолиб чиқишгач, тақдирлаш маросимида терманинг барча аъзоларига кубокнинг кичик нусхаси совға қилинган. Шу пайтгача бундай воқеа кузатилмаганди.

* Кичкина болакай билан боғлиқ ҳодиса: Хитой термасининг Саудия Арабистонига қарши ўйинида пенальти белгиланади. Болакай эса хитойлик киперга тўп қаерга тепилишини айтади ва чиндан ҳам, ўша йўналишдаги зарба дарвозабон томонидан қайтарилади. Болакай шу ўйиндан кейин мамлакатда танилиб кетади ва Хитойнинг Ўзбекистон термасига қарши ўйинини ҳам трибунадан томоша қилди. Афсуски, ўша ўйинда Қосимов шогирдлари хитойликларга бас кела олишмаган.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади. 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 02:06, 13.01.2019. Ўқилди: 4671 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.