Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Япония дарвозабони: «Ўзбекистон билан ўйин осон бўлмайди, аммо биз рақибга очиқ зоналар қолдирмаймиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Япониянинг “Саган Тосу” клуби ҳамда Япония терма жамоаси дарвозабони Сюити Гонда Ўзбекистон билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтар экан, бўлажак рақиб Осиё қитъасида энг кучли жамоалардан бири эканлигини таъкидлади.

“Ўзбекистон – Осиёда энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Эртанги ўйин шунчаки оддий ёки осон бўлмайди. Тўпни иложи борича узоқ вақт ўзимизда ушлаб туришимиз керак деб ўйлайман.

Шунда рақиб ҳужумда фойдаланиши мумкин бўлган вақтни йўқотади. Буни сўзда эмас балки, эртага майдонда амалга ошириб кўрамиз. Улар ҳужум уюштиришда тезкорлар, шунинг учун биз рақибга очиқ зоналар қолдирмаслигимиз керак.

Япония нима бўлган тақдирда ҳам Осиёдаги барча рақибларини мағлуб эта олиши шарт. Тўғри, Уммонга қарши ўйинни яхши ўтказа олмадик, олдимизда яхшилашимиз керак бўлган кўп камчиликлар бор.

Шунинг учун бизга қўйилган вазифаларни бажаришда давом этамиз ва эртага ўзимизни ўзимиз янги чақириққа қанчалик таёр эканлигимизни синовдан ўтказамиз”, дейди Япония терма жамоаси дарвозабони Сюити Гонда.

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги тур учрашувини Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" стадионида Японияга қарши ўтказади. Мазкур баҳсни БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад бошқаради.

Акмалхон Эшонхонов

Ал-Айн шаҳридан махсус

Манба: STADION
Киритилди: 16:40, 16.01.2019. Ўқилди: 4342 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик