«Барселона» Рабьо олдига сўнгги талабни қўйди
"Барселона" раҳбарияти "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьодан келажаги борасида якуний қарорга келишни талаб қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатди.
Каталонияликлар франциялик футболчига ўйлаб кўриш учун бир ҳафта вақт берди. Бир ҳафтадан кейин Рабьо ўзининг қарорини маълум қилиши керак. Акс ҳолда "кўк-анорранглилар" футболчини "Камп Ноу"га олиб келиш режасидан воз кечади.
Аввалроқ "Барса" Адриенга шартнома имзолагани учун 10 миллион евро мукофот пули ва йилига 10 миллион евро йиллик маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг онаси эса каталонияликлардан 15 млн евро йиллик маош талаб қилмоқда.
Маълумот ўрнида. "Барселона"дан ташқари Рабьога "Бавария" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Манба: football24.ua
Киритилди: 08:33, 20.01.2019. Ўқилди: 9855 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар