Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роберто Карлос иштирокида матбуот анжумани – афсона ўзбек футболи, таомлар ва машҳур голи ҳақида

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун жаҳон футболи афсонаси Роберто Карлос юртимизга ташриф буюрди. Бразилиялик жаҳон чемпиони ташрифи давомида Миллий олимпия қўмитасида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам иштирок этди.

«Кеча Барселонада эдим. У ерда «Эспаньол» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилдим. Баҳс якунлангач тўғридан-тўғри Тошкентга келдим. Бу ерда болалар учун мастер-класс ўтказдим, сўнгра меҳрибонлик уйига ташриф буюрдим, фотосессияда иштирок этдим. Бундай қизиқарли тадбирларда иштирок этиб чарчоқ ҳам сезилмади, аксинча куч олдим. Бундай ҳолат фаолиятимда биринчи маротаба бўлиши. Ўзбекистонга ташрифим учун авваламбор Ўзбекистон футбол ассоциациясига, Миллий олимпия қўмитасига ва бунда иштирок этган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шундан сўнг ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Ўзбекистондаги футбол академиялари жаҳон савиясига чиқиши учун нима қилиш керак?

Футбол академиясини ривожлантириш учун биринчи навбатда машғулотларни тўғри йўлга қўйиш лозим. Шунингдек, малакали мураббийлар фаолият олиб бориши керак. Буларнинг барчаси тўғри йўлга қўйилса академия ҳам кучли бўлади.

Ўзбек футболи ва Одил Аҳмедов ҳақида

Одил Аҳмедов билан яхши муносабатдамиз. Шуни айта оламанки, ўзбек футболида салоҳият етарли. Ўзбекистон футболда янада кўплаб ютуқларга эриша олади. Менга ўзбек футболи ёқади. (изоҳ – Одил Аҳмедов ва Роберто Карлос ўз вақтида «Анжи» сафида бирга тўп тепган)

Отасига олиб берган уй ҳақида

Нафақат Бразилияда, балки бутун жаҳонда шундай бўлса керак – биз оиламиз ҳақида қайғурамиз. Мен биринчи маошимдан оиламга уй олиб берганман. Шартнома имзолаётган пайтимда ҳам ўзим эмас, оилам ҳақида ўйлаганман. Улар ҳамон ўша уйда яшашмоқда.

Чемпионлар лигаси, Ла Лига чемпионликларини жаҳон чемпионати ғолиблигига алмашган бўлармиди?

Биласизми буюк футболчилар нима ҳақида ўйлашади? Улар барча совринларни ютишни орзу қилишади. Ўз навбатида мен ҳам шу ҳақида ўйлайман. Мен барча совринларни ютдим. Жаҳон чемпионати, чемпионлар лигаси, Ла Лига чемпионлиги… Мен уларнинг барчасини ютишни истардим. Тамом.

Терма жамоадаги собиқ жамоадошлари билан учрашиб турадими?

Бразилия терма жамоасидаги фаолиятни якунланганимиздан сўнг биз жаҳоннинг турли нуқталарига кетдик. Масалан, Роналдо Испанияда, Роналдиньо Бразилияда, Кака эса АҚШда. Биз фақат ижтимоий тармроқ орқали гаплашиб турамиз.

Ўзбекистондан таклиф бўлса қабул қиладими?

Ўзбекистонга келишдан биринчи мақсадим ушбу мамлакат маданияти билан танишиш. Шунингдек, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишни истайман. Аммо, айни пайтда «Реал» билан беш йиллик шартномам бор.

Қайси «Реал» кучли? «Галактикос» ёки Зиданнинг ЕЧЛни уч маротаба ютган жамоаси?

Мен «Галактикос»ни кучли деб айтган бўлардим.

1997 йилда Франция терма жамоаси дарвозасига киритилган гол ҳақида

Мен машғулотларга энг биринчи бўлиб келардим, энг охирги бўлиб кетардим. Ушбу гол сизга ёқармиди? Кўрганмисиз? Бошқа бунақасини кўрмайсиз? (Залда кулгу)

Ўзбек таомлари ҳақида

Ўзбек миллий таоми менга жуда ёқади. Овқатингизни аввал ҳам татиб кўрганман. Москвада 3 йил яшаганман. У ерда ўзбекча таомлар ресторани бор эди.

«Реал» билан шартнома бор. У «Барселона»га ўтиши учун нима рўй бериши керак?

Жуда қийин ва ноодатий савол бўлди. Пуйолни биласиза? У ҳам Тошкентга келган, тўғрими? Уни «Реал» либосида тасаввур қила оласизми? Мен ҳам у каби «Реал»га жуда содиқман. (Матбуот анжумани давомида айнан шу савол энг яхши бўлди ва савол эгасига Роберто Карлоснинг дасхати туширилган тўп совға қилинди).

Шу тариқа, Роберто Карлос иштирокидаги матбуот анжумани якунига етди.

Тадбир сўнггида, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ва вице-президент Аҳмаджон Раҳимов томонидан меҳмонга эсдалик совғаси тақдим этилди. Роберто Карлос эса фахрий меҳмонлар китобига ўзининг дил сўзларини ёзиб қолдирди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:56, 28.01.2019. Ўқилди: 5803 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик