Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [30]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [21]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [19]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [16]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шамшод Сариков: «ЎФАнинг қарорини ҳурмат қилишимиз лозим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, бугун ЎФА Азиз Турғунбоев иши бўйича ўз қарорини эълон қилди. Унга кўра «Навбаҳор» вингери энди ёзгача ўйнай олмаслиги маълум бўлди.

Бундан ташқари «Навбаҳор»нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 1 йил муддатга футболдан четлатилди. «Пахтакор» спорт директори Жаъфар Ирисметов «Навбаҳор» вице-президенти Шамшод Сариковлар ҳам ЎФА қарорига биноан 6 ой муддатга футболдан четлатилди. Биз юқоридаги масалалар борасида Шамшод Сариков билан боғланиб «Навбаҳор» футбол клуби вице-президентидан интервью олдик.


«Навбаҳор» мухлислари нафақат клубнинг балки, клуб ҳодимларининг ҳам тақдирига бефарқ эмасликларига яна бир бор амин бўлдим. ЎФАнинг бугунги қароридан сўнг наманганлик мухлислар тинимсиз қўнғироқлар қилиб ҳол-аҳвол сўрашмоқда. Керак бўлса ижтимоий тармоқларда мен билан боғланиб “Ака, биз сиз биланмиз” деб далда бериб қўллаб-қувватлаб туришибди. Барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугунги хабарларга келадиган бўлсак ЎФАнинг қарорини биз албатта ҳурмат қилишимиз лозим. Қарорни тўғри деб қабул қилдим. Тан олишимиз керак, регламентни бузиш каби хатоликлар бўлган. Умид Аҳмаджонов тўғри йўлдан кетмоқда. Бундай ишлар учун кескин чоралар кўришни тўғри қарор деб биламан ва шундай оқилона чоралардан сўнг футболда ўсиш ва ривожланиш бўлади. Энди бундай ҳолатларни такрорламаслик учун клубдаги баъзи ҳодимларни алмаштирамиз ва малакаларни оширамиз.

Азиз Турғунбоев ҳақидаги бугунги гаплардан сўнг бир нарсани айтиб қўйишим керак. Турғунбоев «Навбаҳор» учун охиригача туриб берди. Мухлислардан илтимосим футболчини айбламасдан уни қўллаб-қувватлаб туришга чақириб қоламан. Турғунбоев ҳақиқий Наманган фарзанди эканлигини, «Навбаҳор»ни яхши кўришини ва мухлисларни ҳурмат қилишини ҳаммамизга кўрсатиб берди. Бу ерда ҳеч қанақасига Азизбекни айби бор деб ўйлаймайман. Футболчи балки хато қилгандир лекин, уни хато қилишга мажбур қилишган. Баъзи мухлислар ҳавотирга тушиб қолишмоқда. Шуни айтиб ўтмоқчиманки, «Навбаҳор»ни орқасида фақат Сариков деган инсон эмас, унинг миллионлаб Наманган халқидек жонкуяр мухлислари бор.

Энди мен вақтинча футболдан узоқда бўламан. Лекин бир нарсани ваъда қиламан. Насиб қилса яқин кунларда «Навбаҳор» 4 та супер трансферларни амалга оширади. Бу бўйича ишларни бошлаб қўйган эдик, яқинда эълон қилинади. Ушбу трансферларга мен ўзим бош-қош бўлмасам ҳам, мен ишонган ҳодимлар бу ишларни охиригача етказиб қўйишларига ишонаман. Клубдаги ривожланиш асло тўхтаб қолмайди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳам ёмон эмас лекин, чемпионлик йўлида таркиб яна кучайтирилади. Клуб ўз олдига қилиналиган ишлар бўйича узоқ йиллик режа тузган ва ушбу режа асосида ишлар амалга оширилади. Энди олдингидек «Навбаҳор» бўлмайди. Бундан кейин биз футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзолаймиз, янги юлдузларни кашф этамиз ва ушбу юлдузлар Европа майдонларида тўп суради. «Навбаҳор» ҳар томонлама профессионал клубга айлантирилади. Биз изланишдан тўхтамаймиз ва албатта ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Азизбек Турғунбоев ҳақида яна икки оғиз. Мухлислардан турли хил миш-мишларга ишонмасликларини, Азиз ундай экан, Азиз бундай экан деган гапларни гапирмасликларини сўраб қоламан. Чунки Азиз яна қайтараман, ҳақиқий мардни ишини қилди. «Навбаҳор» учун охиригача туриб берди. Бундан кейин ҳам туриб беради. Биз ҳам Турғунбоев учун ҳар доим туриб берамиз. Ҳозир футболчига фақат ва фақат мухлисларнинг далдаси керак. Биз, жамоамизнинг ҳар бир футболчисини хурмат қиламиз ва бу каби оғир ҳолларда уларни ёлғизлатиб қўймаймиз. «Навбаҳор» бу «Пахтакор»дан қўрқадиган олдинги «Навбаҳор» эмас. Бундан кейин ҳам «Навбаҳор», Сариковсиз ҳам «Пахтакор» ва бошқа Суперлига клублари билан бўладиган ҳар қандай муаммоларни ўзи ҳал қила олади. Жамоа шу ва шунга ўхшаш ишларда асло бўш келмайди. Бизнинг жамоа ҳар доим юқори мақсадлар учун курашишда давом этади.» - дейди Шамшод Сариков.

Манба: FCMuhlis
Киритилди: 08:37, 06.02.2019. Ўқилди: 2779 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.