Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4061 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:55 LIVE Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор". Прямая трансляция.
      20:55 Д/ф "Лионель Месси".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир". Прямая трансляция.
      23:55 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор".
      01:55 "Человек из футбола". Виктор Онопко.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      04:30 "Третий тайм". Андрей Мендель.
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.09.2025

      07:00 "Что за спорт?".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:25 "Вы это видели".
      10:15 "Страна спортивная".
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      13:35 "Страна спортивная".
      13:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 "Культовые".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 "Парусный спорт".
      21:30 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 1.
      22:55 "Страна спортивная".
      23:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      03:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 2. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Финальный этап на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      07:00 Д/ф "Конёк Чайковской".
      08:00 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:20 Новости.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "ВВА-Подмосковье" (Монино). Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 8-й тур. "Динамо" (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Интер". Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Фиорентина" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. Noche UFC в Сан-Антонио, США. Диего Лопес против Жана Силвы, Дэвид Мартинез против Роба Фонта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.09.2025

      08:15 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 19. Руэда - Гихуэло.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      14:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      02:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Обзор.
      03:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      04:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Имиж алмашганида...ёхуд касбини ўзгартирган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак, яқинда «Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси Пер Мертезакер ўзини шарҳловчи «роли»да синаб кўрди.

Аммо сиз ўйлагандек, футбол соҳасида эмас. Германиялик футболчи ёшлигидан баскетбол ўйинига бефарқ эмасди ва катта футболдаги фаолиятига нуқта қўйганидан сўнг баскетбол бўйича Евролиганинг ЦСКА — «Бавария» учрашувида илк бор ўзини синаб кўрди. Лекин шуниси ҳам борки, Мертезакер - футболдан кейин бошқа спорт турига «сирғалиб» кетган ягона инсон эмас...

Габриэль Батистута

«33 ёшимга келиб, жуда чарчадим. Елкамда қандайдир оғир босимни ҳис қиляпман. Жисмоний ҳолатим ҳам албатта, аввалгидек эмас. Шу сабабли, фаолиятимни якунласам бўлаверади», — деганди афсонавий ҳужумчи 2005 йилда. Орадан тўрт йил ўтиб, собиқ форвард «Бока Хуниорс»га кўчиб ўтди. Ҳа, айнан шу клубга. Фақат биз айтаётган «Бока» аъзолари футбол эмас, поло билан шуғулланишарди. Зеро аргентиналик юлдуз азал-азалдан спортнинг бу турига муҳаббатини таъкидлаб келарди. Биргина ёқимсиз томони, Габриэль янги йўналишда футболчалик шуҳрат қозонмади, аммо бир-иккита турнирда қатнашди, ҳарқалай...

Биксант Лизаразю

Франциялик ҳимоячи Биксант Лизаразю футболда қандай йирик натижаларга эришганини яхши биласиз. Дейлик, у «Бавария» сафида Германиядаги барча совринларни қўлга киритган, ЕЧЛда ғолиб чиққан, Франция термасининг афсонавий авлоди таркибида аввалига ЖЧ, кейин эса Европа чемпионатида олтин медалларга эга бўлган. Қисқаси, Биксант, бундоқ қараса, футболда бошқалар орзу ҳам қила олмайдиган кўрсаткичларга эришибди. Шундан сўнг Лизаразю бошқа спорт турларида қатнашиб кўришни ихтиёр этди. Эътиборлиси, у кутилмаган тарзда, ўзини чанада синаб кўрмоқчи бўлди ва ҳатто, шундай натижаларга эришдики, Франция шарафини 2006 ва 2010 йилги Олимпиадаларда ҳимоя қилиши ҳам мумкин эди. Лекин федерация раҳбарлари ундан кўра тажрибалироқ спортчиларни танлашди. Шу тариқа, чанадан кўнгли қолган Биксант кўп ўтмай жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳиби Янник Бевен билан танишиб қолди. Бевен эса собиқ футболчини шунчалик руҳлантирадики, натижада Биксант жиу-житсу бўйича 2009 йилги Европа чемпионатида шоҳсупага ҳам кўтарилади.

Рио Фердинанд

«Манчестер Юнайтед» юлдузи Рио Фердинанд 2015 йили саратон касаллиги туфайли севимли рафиқаси Ребекку Эллисондан айрилади. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, айнан шу айрилиқ Рионинг ҳаётига кескин таъсир қилади ва у ҳаммасини бошдан бошлайди. Хусусан, собиқ футболчи «эски мактаб» инглизлари каби, боксга жуда қизиқарди ва ҳатто «Инстаграм»даги саҳифасида ўзи қатнашган бокс машғулотларидан суратларни жойлаганди. «Бокс — тана ва руҳ учун ғоят фойдали ажойиб спорт тури. Мен доим бокснинг ашаддий мухлиси бўлганман. Футболдан кетганимдан сўнг ўзимни рингда синаб кўришга имконият туғилди ва бундан жуда бахтлиман», — деганди собиқ ҳимоячи. Аммо афсуски, Фердинанд барибир, ўз мақсадига етолмади. Аниқроқ айтсак, Рио керакли спорт формасига кириб олиш учун астойдил шуғулланиб, Тайсон Фьюри ёки Энтони Жошуалардан бирини жангга чақирмоқчи бўлди-ю, лекин Англия Бокс ассосиацияси Фердинандга лизенция беришдан бош тортди.

Рашад Садигов

Баъзида тақдир инсон бошига шундай кунларни соладики, қочгани жой тополмайсан... Озарбайжонлик футболчи Рашад Садигов ҳам қисматнинг турли ҳазилларидан «баҳраманд» кишилар қаторидан.

Дейлик, Рашад Туркиянинг «Қайсариспор» клуби билан шартнома тузганида, келажаги порлоқ бўлишига шубҳа қилмаганди.

Лекин айрим сабаблар туфайли Рашаднинг Туркиядаги саёҳати бир нечта ўйингача чўзилди, холос ва у яна Озарбайжонга қайтишга мажбур бўлди. Ачинарлиси, у қайтган вақтда Озарбайжонда трансферлар ойнаси ёпилиб бўлганди.

Тўғри, АФФ футболчига ёрдам беришга имкон қадар ҳаракат қилди, аммо бундан иш чиқмади. Шундан сўнг Садигов тушкунликка тушмай, қуйи лигаларда тўп суришдан бош тортди-да, ўзи ёқтирган спорт тури - баскетболга юзланди.

Шуниси қизиқки, Рашад «НТД Сервис Девон» баскетбол клубидаги илк ўйинидаёқ жамоа фойдасига 13 очко ишлади. Шундан кейин мамлакат футболи мутасаддилари истисно тариқасида Садиговга имкон яратишади. Албатта, истеъдодли футболчининг баскетболга ўтиб кетиши мухлисларни амалдорларга қарши қилиб қўйиши турган гап эди.

Илхан Мансиз

Мабодо, кимгадир бутун футбол жамиятчилигини бир лаҳзада ҳайратлантириш насиб қилган бўлса, билингки, бу сўзсиз - Илхан Мансиздир. Чунки ЖЧ-2002нинг бронза медали соҳиби қандайдир қисқа муддат ичида бутсаларини михга илиб, коньки кийди-да, муз устида фигурали учишни бошлаб юборди. У, ҳаттоки, Сочида ўтган қишки Олимпиадада қатнашиш истагини ҳам билдирди. Ҳужумчининг иштиёқи жиддий эди: «Муз устида учиш - бу албатта, бошқа йўналиш. Мазкур спортда тана чиниққан бўлиши, чаққонлик талаб қилинади. Шунингдек, ишга масъулият билан ёндашишнинг ҳам аҳамияти катта. Мақсадга эришиш учун охиригача боришинг шарт». Хуллас, Илхан ва унинг жуфти халқаро ареналарда унчалик катта натижага эришишмади. Аммо айнан мана шу жуфтликнинг ўжарлиги туфайли Туркияда илк бора фигурали учиш бўйича мамлакат чемпионати ўтказила бошланди. Нима деб ўйлайсиз, биринчи мусобақанинг ғолиби ким бўлган?! Ҳа, албатта, Илханда!

Ежи Дудек

Автоспорт - польшалик голкипер Ежи Дудекнинг қонида бор, десак янглишмаймиз. Зеро, «Ливерпуль» билан ЕЧЛнинг 2004|2005 йиллар мавсумида совриндор бўлган Дудек «Реал»даги ва умуман, катта футболдаги фаолиятини якунлагач, боши билан автооламга «шўнғиди». Қизиқ, автоспортда нима уни шунчалик ўзига маҳлиё қилган?! «Ҳаётингиз мазмунли бўлиши учун унга доим ҳиссиётлар керак. Автоспорт эса менга худди шу имкониятни яратмоқда. Шунинг учун ҳам рулда ўзимни бошқача сезаман», — деганди Дудек. Айни пайтда эса Ежени трассада эмас, кўпроқ гольф майдонида учратишаётгани ҳам бор гап...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:12, 11.02.2019. Ўқилди: 4910 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.