Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • 3:3
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • 1:2
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • 2:1
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • 0:2
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • 2:2
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • 0:0
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 33 65
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 33 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Осасуна 33 42
10 Атлетик Бильбао 33 41
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эльче 33 38
14 Эспаньол 32 38
15 Жирона 33 38
16 Алавес 33 36
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 33 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 33 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: «Ўзбекистонни футбол фабрикасига айлантиришимиз керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Бугун Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари ҳамда ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари директорлари билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда ҳудудларда болалар футболини ривожлантириш ва футболни оммалаштириш, футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, маҳоратли мураббийларни тайёрлаш ва мураббийлар малакасини ошириш, улар учун хорижда турли семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Айниқса, футбол академияларида ишни профессионал тарзда ташкиллаштириш, академиялар тарбияланувчилари билан шартномаларни тўғри тузиш, келгусида бирор футболчи қайсидир клубга сотиладиган бўлса, бундан академиялар ҳам манфаат кўришини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди.   "Футбол академиялари футболчини 17 ёшгача тарбиялаб, ўқитиб, унга футбол сир-асрорларини ўртагатади. Кейинчалик бу футболчи сотиладиган бўлса, академиялар бундан ҳеч қандай манфаат кўрмайди. Бу нотўғри. Тарбияланувчилар билан тузиладиган шартномаларда кейинчалик футболчи сотиладиган бўлса трансфер нархидан маълум қисми уни тарбиялаган академияга тушиши керак. Бу пуллар академия ривожи учун сарфлаб борилади.    Шунингдек, болалар футболини ривожлантириш, жойларда футболни ривожлантириш учун ҳам ҳар бир вилоят алоҳида режа тузган ҳолда иш олиб бориши керак. Чунки ҳар бир вилоятнинг ўзига хос шароити бор. Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилиши бўйича ҳам ЎФА Футболни ривожлантириш департаменти ва "Маҳалла" жамғармаси билан биргаликда иш олиб бориш зарур", - деди Умид Аҳмаджонов.    Бундан ташқари вилоят футбол ассоциациялари вице-президентларига янги футбол мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Суперлигада қатнашаётган клублар стадионларда барча шароитларни яратишлари зарурлиги, футбол томоша қилишга ташриф буюрадиган мухлислар стадионда ҳақиқий ҳордиқ чиқариб, футбол учрашувини томоша қилишлари, таом ва ичимликлар савдосини йўлга қўйиш, барча ёшдаги мухлислар учун қулайликлар яратиш, оилавий секторлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, стадиондаги мухлислик маданиятига риоя қилиш, ўйин давомида сўкиниш, ҳакам ва футболчиларни ҳақорат қилиш каби салбий одатларга барҳам бериш зарурлиги таъкидланди.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:03, 19.02.2019. Ўқилди: 5331 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
7 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик