Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • 3:2
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [3061]

Суперлига. "Насаф" чемпионлик пойгасидан расман чиқди (Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали) [2325]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [2026]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1916]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1878]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1864]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1825]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1758]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1758]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1698]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 29 57
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Андижон 29 32
12 Қўқон-1912 29 31
13 Машъал 29 30
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 29 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон 3-2 Хоразм
29-тур Динамо 0-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов Осиё ўйинлари мезбонлиги учун Ас-Сабоҳ билан музокара ўтказди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча, 24 февраль куни Осиё Олимпия Кенгаши президенти  Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ бошчилигида нуфузли делегация Тошкентга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонлар билан икки кун давомида ўтказилган учрашувларда Ўзбекистоннинг 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги учун имкониятлари кўриб чиқилди. Kun.uz мухбири мазкур музокаралар якунлари, нуфузли турнир мезбонлигининг қўлга киритилиши эҳтимоли ва мавзуга доир бошқа саволлар билан Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновга мурожаат қилди.

– Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳнинг юртимизга ташрифи Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари мезбонлиги учун курашдаги катта қадами бўла олдими? Дастлабки музокаралар қандай кечди, кутилган ишлар бўлдими, бу ҳаракатларнинг давоми қандай бўлади?

– Аввало шуни таъкидлаб ўтишни ҳоҳлардимки, давлатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаларида юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратгандилар. Шунингдек, президентимиз томонидан Ўзбекистон Осиё ўйинларини ўтказа олишга қодир мамлакат эканлиги ҳам алоҳида қайд этиб ўтилганди. Кейинчалик Миллий олимпия қўмитаси бу борада амалий ишларни бошлаб юборди. Энг аввало, имкониятларимизни чамалаб кўриб, Осиё Олимпия Кенгашига 2030 йилги XXI Осиё ўйинлари мезбонлигига ариза йўлладик. Чунки 2022 йилги Осиё ўйинлари Хитойнинг Ҳанчжоу, 2026 йилги ўйинлар эса Япониянинг Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтиши аниқ бўлиб улгурганди. Шу боисдан биз 2030 йилги мусобақани қабул қилиш бўйича Осиё Олимпия Кенгашига ариза йўлладик. Биздан ташқари мазкур нуфузли мусобақа мезбонлиги учун Ҳиндистон, Қатар ва Филиппин мамлакатлари кураш олиб боради.

Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳнинг юртимизга ташрифи анча самарали ўтди, десак муболаға бўлмайди. Осиё Олимпия Кенгаши раҳбари билан бўлиб ўтган учрашув давомида 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистоннинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказиш имкониятларини муҳокама қилдик. Шунингдек, йирик комплекс мусобақа учун янги спорт иншоотлари ва Олимпия шаҳарчасини қуриш, логистика, қулай транспорт маршрути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш механизми, ўйинлар трансляцияси ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Юртимизга ташрифи давомида шайх Ас-Сабоҳга ҳамроҳлик қилган Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти, ООК Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон билан учрашувда эса миллий спортимиз курашнинг келажагига оид муҳим келишувга эришилди. Хабарингиз бор, 2018 йилги Осиё ўйинларида илк маротаба мусобақа дастуридан ўрин олган кураш бўйича  7та вазн тоифасида (эркаклар 4та, аёллар 3та) беллашувлар ўтказилган. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган 14 спортчидан 12 нафари медалларга сазовор бўлганди.

Бугунги учрашув якунларига кўра, 2022 йилги Осиё ўйинларидан бошлаб кураш бўйича баҳслар 15та вазн тоифасида (эркаклар 7та, аёллар 8та) ташкил этилишига келишиб олинди. Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ўйинлар дастуридан ўрин олади. Шу тариқа, миллий спортимиз нуфузи Осиё ўйинларида янада кўтарилади ва кураш беллашувларида умумий ҳисобда 17та медаллар жамланмаси ўйналади. Буни ўзбек миллий спортининг улкан ютуғи деб биламан.

– Ўзбекистон 2030 йилги турнир мезбонлиги учун даъвогарлик қиладиган бўлса, рақобатчиларни – Қатар, Ҳиндистон ва Филиппинни қандай омиллар эвазига ортда қолдириши мумкин? Ас-Сабоҳнинг дастлабки таассуротлари ва хулосалари қандай бўлди?

– Жаноб Сабоҳ учрашув чоғида Ўзбекистон мазкур ўйинларни қабул қилиш бўйича яхшигина устунликларга эга эканлигини айтиб ўтди. Гап шундаки, мусобақа мезбонлигига даъвогарлик қилаётган тўрт мамлакат ичида фақатгина Ўзбекистонда Осиё ўйинлари ўтказилмаган. У киши суҳбатда мазкур жиҳат мусобақа географиясини оширишга хизмат қилиши ва ушбу курашда мамлакатимизнинг имкониятларини яхшигина оширишини айтди. Шунингдек, Ас-Сабоҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, спортга қаратилаётган эътибор бу борада муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.

Мусобақани қабул қила олсак, бу энг аввало мамлакатимизнинг халқаро имижини юксалтиради. Бу нафақат спорт ривожига, балки туризм соҳасининг тараққиётига ҳам ўзининг катта ҳиссасини қўшади. Мусобақалар вақтида мамлакатимизга ўн мингдан зиёд спортчи ва мураббийлар, сайёҳлар келади. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, бу орқали мамлакатимизда сайёҳлик индустрияси ҳам яхшигина ривожланади.

– Агар Ўзбекистон илк бор шундай халқаро турнир мезбонлиги учун курашса, керакли инфратузилмани, стадионларни ва меҳмонхоналарни тайёрлаш ҳаракатларини бошлаш керак бўлади. Бу борада қандай ишлар режалаштирилмоқда?

– Айни пайтда ўйинларни қабул қилиш бўйича тақдимот режаси ишлаб чиқилган. Бунда нафақат спорт иншоотлари, балки йирик Олимпия стадионини ҳам қуриш лозим бўлади. Бундан ташқари, режага кўра, мамлакатимизда замонавий чим устида хоккей аренаси ҳам қад ростлайди. Ҳукуматимиз томонидан спортга жиддий эътибор қаратилмоқда. Муҳтарам юртбошимиз ҳам бу борада бизни қўллаб-қувватламоқдалар. Умид қиламанки, бу борада ҳукуматимиз ўз ёрдамини аямайди. Чунки бу орқали нафақат спортимиз, балки қайд этиб ўтганимдек, мамлакатимиз имижи ҳам юксалади.

– Осиё ўйинлари учун икки шаҳар – Тошкент ва Самарқанд номзоди кўрсатилишини назарда тутган ҳолда яна қандай ишлар амалга оширилиши керак бўлади?

– Ўйинларни ўтказиш учун бежизга Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари танлангани йўқ. Ҳар икки шаҳарда ҳам сайёҳлик имкониятлари юқори. Асосий спорт турлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Самарқандда эса асосан сув спорти турлари, эшкак эшиш бўйича беллашувлар ташкил этилади.

Кўҳна Самарқандни бутун дунёда билишади. Қолаверса, у ерда етарли даражада спорт инфратузилмаси мавжуд. Яъни Самарқандда эшкак эшиш бўйича канал бор. Биз мазкур канални тубдан модернизация қилишимиз керак бўлади ва бу борада ҳукумат кўмагига муҳтожмиз. Биз Осиё ўйинлари вақтида бундай иншоотдан самарали фойдаланамиз. Умуман, ҳозирга қадар қайси спорт турлари қайси иншоотларда ўтказилиши бўйича режа ишлаб чиқиб бўлинган. Ўйинларни ўтказиш учун Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари, Тошкент вилоятидаги бир неча объектлар жалб қилинади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 20:53, 25.02.2019. Ўқилди: 2824 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.