Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • 3:2
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [3061]

Суперлига. "Насаф" чемпионлик пойгасидан расман чиқди (Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали) [2325]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [2026]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1916]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1878]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1864]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1825]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1758]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1758]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1698]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 29 57
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Андижон 29 32
12 Қўқон-1912 29 31
13 Машъал 29 30
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 29 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон 3-2 Хоразм
29-тур Динамо 0-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Интервью. Абдушукур Содиқов Токио 2020 Олимпиадасига тиббий йўналишдаги тайёргарлик ҳақида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яхши биласиз, бугунги кунда спорт ривожида тиббиётнинг ўрни катта. Айни пайтда Миллий олимпия қўмитаси қошида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолият кўрсатмоқда. Спортчиларимиз мусобақалар олдидан бу ерда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади. Шунингдек, марказ мутахассислари спортчиларга фармакология ва витаминлардан тўғри фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини бериб келишмоқда. Бу спортчиларимизни Токио 2020 Олимпиадасига муносиб тайёрлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади. Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаменти Токиодаги Олимпия ўйинларига тиббий йўналишда қандай тайёргарлик олиб бораётганлигини билиш мақсадида марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдушукур Содиқов билан суҳбат уюштирди. Интервью давомида кўтарилган масалалар мухлислар учун ҳам қизиқ бўлишига ишонамиз.

Ўзбекистонда спорт тиббиётининг ривожланиши ҳақида

Мамлакатимизда спорт соҳасига эътиборнинг кучайиши спорт тиббиёти йўналишига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсата бошлади. Жумладан, Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази иш бошлади. Марказ барча диагностика, лаборатория ва реабилитация учун керакли бўлган тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу спорт тиббиётининг жадал ривожланишида жуда катта аҳамиятга эга десак муболаға бўлмайди.

Миллий Олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Спортчиларнинг диагностика ва функционал ҳолатини яхшилаш ҳамда саломатлик ҳолатини даврий баҳолаш бўйича стандартлари” тўғрисида қарори имзоланди. Шунингдек, МОҚнинг буйруғига биноан, тиббий кўрикларни ўтказишнии тартибга солиш учун регламент ишлаб чиқилди.

Миллий Олимпия қўмитасининг 2018 йил 20 июндаги буйруғига асосан марказнинг ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги спорт муассасаларида спорт шифокорининг фаолияти, спортчиларига яратилган шарт-шароитлар, уларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам, спорт шифокори тиббиёт хонасининиг жиҳозланиши, зарур бўлган тиббий ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминланганлиги ўрганилди, уларга тегишли тавсиялар берилди.

Терма жамоамиз аъзоларининг тиббий кўрикдан ўтиш жараёни

Бугунги кунга келиб, терма жамоамиз аъзоларининг тиббий кўрикдан ўтиш жараёнлари режа асосида олиб борилмоқда. Бунда марказимиз тор мутахассислари ва бутун жамоамизнинг юқори малакали, маъсулиятли ёндошуви алоҳида эътиборга сазовор. Чунончи, сўнги йилларда ўзбек спортида эришаётган катта ютуқлар негизида нафақат спортчи ва мураббийлар, балки Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказ ходимларининг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Бугунги кунда ҳар бир спорт федерация ва ассоциациясига марказнинг малакали мутахассисларидан иборат координаторлар бириктирилган. Шу билан бирга, психология ва диетология- нутрициология йўналишлари бўйича ишчи гурухлар тузилиб, улар томонидан спортчиларни психологик тайёргарлиги ва рационал овқатланиш учун кунлик, ҳафталик менюлар қайта кўриб чиқилмоқда. Спортчиларнинг машғулот даврида функционал ҳолатини ўрганиш мақсадида “мобил лаборатория” ташкил этилиб, спорт базаларида ўқув-машғулот йиғинлари олиб бораётган спортчиларнинг функционал ҳолати кузатиб борилмоқда.

Спортчиларнинг тиббий кўрик якунлари ҳақида ҳулоса

Мазкур тиббий кўрик якунларига кўра, ҳулосам ижобий албатта. Патологик ҳолат аниқланган, жароҳат ёки текширувлар ҳулосасига кўра тикланиш етарли даражада бўлмаган спортчилар учун стационар даволаниш учун барча шароитлар яратилган. Спортчида юқоридаги ҳолатларнинг бири аниқланган куннинг ўзидаёқ даволаш чора тадбирларини бошлаш ва спортчининг энг қисқа муддатларда машғулотга соғлом қайтишини йўлга қўйиш уларга янада дадиллик бағишлайди деб ўйлайман. Салбий томонлар ҳақида гапирадиган бўлсам, айрим федерациялардаги мутассади ва мураббийларнинг ишга совуққонлик билан ёндошиши сабаб, спортчиларни марказга кечиктириб олиб келиниши ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Халқаро ҳамкорлик, ходимлар малакасини ошириш

Ходимлар малакасини ошириш – бу, янги ютуқлар меъзонидир. Албатта, бунда фақатгина эришилган ютуқлар муҳокамаси эмас, балки халкаро ҳамкорликнинг ўрни каттадир. 2018 йил давомида, марказимиз мутахассислари, Корея Республикаси, Япония, Россия ва Туркия каби давлатларда ўз малакаларини оширишди. 2018 йил давомида Россия спорт тиббиёти ҳамда беморлар ва ногиронлар реабилитацияси ассоциацияси, Япониянинг “The Japan Uzbekistan Silk Road Foundation” ташкилоти билан Ўзбекистон спорт тиббиёти ва реабилитацияси Миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Спорт федерация ва ассоциацияларининг спорт тиббиёти мутахассисларига илмий-амалий ёрдамни ташкил этиш, спорт тиббиёти соҳасида илғор ва инновацион ёндашувларни тадбиқ этиш мақсадида 2018 йил 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Спорт тиббиётининг долзарб муаммо ва истиқболлари” мавзусида хорижий мутахассислар иштирокидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференция кесимида спорт тиббиёти соҳасида қуйидаги етакчи олимлар, жумладан Россия Федерациясидан МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари спорт тиббиёти шифокорлари ассоциацияси президенти, академик Б.Поляев, Япониянинг KEIO спорт тиббиёти университети профессори, 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинлари ташкилий хайъат аъзоси Ишида Хироюки, туркиялик мутахассис Чагатай Остюр иштирокида маҳорат дарслари, тақдимотлар ташкил этилди.
2018 йилнинг 5-8 декабрь кунлари Москва шаҳрида ўтказилган “Спорт Мед-2018” халкаро илмий-амалий анжуманида марказимиз мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Чунки, ушбу йўналишда етакчи ҳисобланган давлатлар малакаси ва тажрибасини ўрганиб, уни Ўзбекистонда кўриб чиқиш, ўз устида ишлаш, янгиликларни йўлга қўйиш спорт тиббиёти тараққиётини янада тезлаштиришига ишончим комил.

Антидопинг бўйича спорт федерациялари ва ассоциациялари шифокорлари билан ишлаш тизими ҳақида

Марказ илмий сектор ва илмий лаборатория ходимлари томонидан спортчиларга мумкин бўлган дори воситаларни рўйхати тузилди. Шунингдек, ҳар бир федерациядаги мураббий ва шифокорларга услубий қўлланма тарқатилади.

Бундан ташқари, Сумбула (Ферула мускусная, Ferula moschata), Трибулус (Tribulus terrestris), Мандрагора (Мандрагора лекарственная, Mandragora officinarum) ўсимликларидан биологик фаолликларга эга бўлган кимёвий моддалар экстракция қилиб олинди. Ҳозирда ушбу экстрактларнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтида клиник олди синовларини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Тиббий ускуналар масаласида

Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг тиббий ускуналар билан таъминланганлиги юқори даражада десак муболаға бўлмайди. Марказда нафақат спортчилар учун муҳим бўлган текширувлар, балки, аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича ҳам барча қулайликлар яратилган.

2020 йилги Олимпиадага тиббий йўналишдаги тайёргарлик

2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шахри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргалик кўриш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг бу бўйича ишлаб чиққан стратегияси асосида ҳозирги кунда ҳар бир спортчига индивидуал ёндошилмокда, яъни “спортчи паспорти” яратилди. Унинг болаликдан то ҳозирга қадар ўтказган касалликлари, машғулотлар тартиби, эришилган ютуқлари ўрганиб чиқилмоқда. Бу ўз навбатида спортчи соғлиғи, ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш имкониятини беради. Қолаверса, соғлиғи томонидан оқсаётган соҳага кўпроқ эътибор беришга, уни бартараф этишга ёрдам беради.

Келажакдаги режалар

Келажак учун режаларимиз улкан. Бу борада бир қатор лойиҳаларни ўйлаб қўйганмиз. Энг асосийларидан бири, илмий савияни кўтариш бўйича олдинга қадам ташлашдир.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 12:59, 26.02.2019. Ўқилди: 1738 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.