«Бунёдкор» Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади
Бугун "Бунёдкор" академияси майдонида Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоаси билан назорат ўйини ўтказилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумга ўтган вакилларимиз иккинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. "Хўжанд" ҳимоячиси Асилжон Бегимқулов ўз дарвозасини ишғол қилиб автогол муаллифи бўлди. 1-0! Биринчи бўлимда футболчиларимизда гол киритиш имконияти бўлганига қарамай, имкониятлардан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлим ҳам "қалдирғочлар" ҳужумлари билан бошланди. Бироқ, гол киритишни "Хўжанд" ҳужумчиси уддалади. Фирдавс Чакалов жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабонимизни ожиз қолдирди. Учрашувнинг 68-дақиқасида Хуршид Ғиёсов пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 75-дақиқада Манучеҳр Аҳмедов "Бунёдкор" дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Якуний ҳисоб 2-2!
НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
"БУНЁДКОР" - "ХЎЖАНД" 2-2
Голлар: А.Бегимқулов (2'), Х.Ғиёсов (68') - Ф.Чакалов (61'), М.Аҳмедов (75')
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:36, 26.02.2019. Ўқилди: 2329 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар