Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бабаян қайтди. Худо инсоф берса, ҳеч гапмас

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Очиғи, ўзбек футболида мисли кўрилмаган ўзгаришлар содир бўлди. Қўшиламиз, ўзгариш бор жойда ривожланиш бўлади. Лекин...

Очиғи, бугун мен ўқиган хабар ҳайратга солди. Самвел Бабаян яна ўзбек футболига қайтди. Айни дамда ўзбек футболининг энг кучли жамоаси бўлмиш “Локомотив”га расмий лавозимга... Бабаянга хусуматим йўқ, аммо унинг ўзбек футболи ичида қилган ишлари шунчалик тубанлашган эдики, ҳатто унинг исмини эшитганда ҳам тепа сочимиз тикка бўладиган ҳолга келганди.

Бабаян оддий хато қилгани йўқ. У “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, умуман бирорта клубда ички чемпионатда найранг қилганида-ку кечирса бўларди, майлига. Аммо терма жамоа умуман бошқа масала эди. Ҳал қилувчи ўйинда жаҳон чемпионати саралаши кетаётган бир пайтда ортиқча вазнга эга дарвозабонни асосий таркибга туширгани оёғимиздан чалди. Жанубий Кореянинг иккинчи голини ҳамон ғазаб билан эслайман. Лобановнинг семизлигидан тўпга сакрай олмагани, оқибатда дарвозамизга иккинчи гол урилгани... Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолганимиз. Ваҳоланки, захирада Игнатий Нестеров бор эди. Соппа-соғ эди. Майдонга тушишга, рақибнинг ҳар қандай ҳужумини қайтаришга тайёр эди. Бабаян ҳам буни биларди. Нестеров Лобановдан бир бош устунлигини, уни асосийга қўйиши кераклигини биларди. Аммо унинг режаси билан мухлисларнинг мақсади негадир муштарак келмади. Бабаян кўр-кўрона миллионлаб мухлисларнинг орзусини яна тўрт йилга кўмди. Интервьюсида “Жаҳон чемпионатига чиқиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қилганман”, дебди. Аммо футболни тушунган инсон бундай бўлмаганини билади. Ана шундай мураббий бўлган Бабаян. Мен ҳали бу ёқда бошқа вариантлар бўла туриб, асосий таркибда гол ура олмасаям, ўзини кўрсата олмасаям иши юришмаётган футболчини қайта-қайта майдонга тушираверган мураббийни кўрмаганман. Европани қўйинг, Осиёда ҳам йўқ бунақаси. Ҳатто Яман, Ливан, Сурия каби биздан футболи орқада бўлган мамлакатларда ҳам мураббийлар бундай қилишмаган. Ана шундай мутахассис эди Бабаян. Энг муҳими, раҳбарият ҳам Бабаяннинг айбини тан олган, унинг кирдикорларини фош қилганди. Биз эса хайрият-э, дегандик. Аммо бу “Вақт олий ҳакам, вақт ўтиб мухлислар унутишади, Бабаянни яна олиб келамиз”, қабилидаги ишга ўхшаб қолди. Аммо биз буни унутолмаймиз. Бабаянни ҳурмат қиламиз, Бабаяннинг шахсиятига тил теккизмаймиз, бунга ҳақимиз йўқ, аммо... Айтганча, балки, бунда фақат Бабаянни айблашимиз ҳам нотўғридир, билмадим.

Умид қиламизки, Самвел Бабаян бу ёғига ўзбек футболи ривожи учун курашади. Умид қиламизки, “Локомотив” раҳбарияти бу инсон ўзгарганини, тўғри мақсад йўлига тушиб олганини исботлаб беради. Ахир Худо инсоф берса, ҳеч гапмас.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:28, 26.02.2019. Ўқилди: 6619 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик