Эътиборингизга бу сафар ичики чемпионатларда ғолиб бўла олмаган юлдузларни тақдим этамиз. Турли хил шахсий совринларга эга чиққан юлдузларга ички чемпионатда ғолиб бўлиш насиб қилмаган.
Марек Гамшек
.jpg)
Словакиялик футболчи «Наполи» сафида нақд 12 та мавсумни ўтказган бўлсада, бирор маротаба чемпионликни қўлга кирита олмади. У 2 бор чемпионликка яқин келди, аммо сўнгги турларда унинг клуби пойгада енгилди. Афсуски, футболчи ҳаммасига қўл силтадию, пул ортидан кучсизроқ лигага йўл олди.
Марко Ройс
.jpg)
Бу рейтингимиздаги энг омадсиз футболчилардан бири. У «Боруссия» сафига келиб қўшилган пайтида Клопп шогирдлари кетма-кет икки бор чемпионликни нишонлашган эди. Афсуски, «Боруссия»га бундай бахт ҳозирча бошқа насиб этмади.
Обомеянг

Габонлик футболчи аввалига ўз бахтини «Милан»да синаб кўради. Клуб унга ишонқираб қарамайди ва Франция клубларига ижарага бериб юборади. «Феррари» лақабли футболчи эса ўз ўйинлари билан «Боруссия»ни ўзига қаратади ва тез орада «Сариқ-қоралар» сафига ўтиб кетади. Афсуски, у Бундеслигада ўтказган мавсумларида «Бавария» ҳеч кимга имкон қолдирмади. Аубомиянг ўта иқтидорли бўлсада, ҳозиргача деярли ҳеч қандай ютуқларга эриша олмади. Унинг «Арсенал» клубига ўтиши ҳам вазиятни юмшата олмади. АПЛ даги дахшатли рақобатда Лондонликлар бу мавсум чемпионлик пойгасидан чиқиб кетишди. Унинг бор умиди энди келаси мавсумларга қаратилса, ажаб эмас.
Даниел Де Росси

«Рома» клуби сардори ва рамзи саналадиган қаҳрамонимиз деярли 20 йиллик фаолияти давомида бирор маротаба «Скудетто»га эга чиқмади. Бунга ишониш қийин, аммо у ички чемпионат баҳсларида нақд 8 бор иккинчи ўрин билан чегараланган. Ҳозирда Италияда «Ювентус»нинг мутлоқ ҳоким эканлигини ҳисобга олсак, Де Россига чемпионлик насиб этмаса ҳам керак
Хуан Мата
.jpg)
Қаҳрамонимиз ўз кариераси давомида кўплаб совринларни қўлга киритган бўлишига қарамасдан бирор маротаба ички чемпионатларда ғолиб бўла олмаган. У «Валенция», «Челси», «Манчестер Юнайтед» сингари грандлар сафида тўп сурган бўлсада, Ла Лига ва АПЛ да ғолиб чиқиш унга насиб этмади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).