Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рюдигер имконияти чекланганлар учун эҳсон дастурхонини ёзди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Реал» ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер ўзининг тарихий ватани — Сьерра-Леонега ташриф буюрди.

Рождество байрами муносабати билан юзага келган таътил пайтида футболчи бир ҳафтага Сьерра-Леонега — онасининг ватанига хайрия мақсадида келди. Мамлакатда бўлган вақтда Рюдигер Фритаунда имконияти чекланган инсонлар учун эҳсон дастурхонини ёзди. Ушбу тадбирда 200 нафардан ортиқ киши иштирок этди, унда иссиқ овқат ва биринчи эҳтиёж буюмлари тарқатилди.

«Мен мусулмон бўлишим мумкин, лекин мен учун бу дин масаласи эмас, инсонийлик масаласи. Рождество — муҳаббат, меҳр-шафқат ва саховат вақти. Ҳеч ким ўзини четга сурилган ёки унутилган деб ҳис қилмаслиги керак. Қийинчиликда яшаётган инсонлар билан бир дастурхон атрофида ўтириш мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Кўплаб одамлар ўзини ташлаб қўйилгандек ҳис қилади. Мен уларни кўриб туришларини, уларнинг аҳамиятли эканини билишларини истадим», — деди «Реал» ҳимоячиси.

Пойтахтда Рюдигер параспортчилар ҳамда имконияти чекланганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар билан учрашди. Шунингдек, у Германиянинг Сьерра-Леонедаги элчиси Паскаль Рихтерга ўз жамғармасининг маҳаллий ҳокимиятлар билан, хусусан, таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганишни таклиф қилди.

Шунингдек, футболчи мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Коно округига ташриф буюрди. Рюдигер жамғармаси Under Armour билан ҳамкорликда маҳаллий академиялар ва қуйи лигаларда тўп сураётган 350 нафардан ортиқ ёш футболчини қўллаб-қувватлади — уларга спорт формаси, янги тўплар ва машқ анжомлари тақдим этилди. Бундан ташқари, жамғарма маҳаллий давлат шифохонаси учун катта миқдорда дори-дармон кўринишида хайрия қилди. Коно округидаги тадбирлардан бири чоғида ҳимоячи хавф гуруҳидаги болалар, асосан қизлар билан учрашиб, уларнинг таълим олишига ёрдам беришини, ўқиш учун барча зарур шароитларни таъминлашга ваъда берди.



Қайд этилишича, Рюдигер Сьерра-Леонега хайрия ташрифи билан учинчи бор келмоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:14, 02.01.2026. Ўқилди: 2368 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик