Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тезроқ қайт «Нефтчи»...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳовлингизда йиллар давомида сизга ширин мевалар улашган бирон-бир дарахт борки, бир кун келиб уни кесишга тўғри келиб қолса ва шунга мажбур бўлсангиз, орадан қанча вақт ўтмасин унинг ўрни барибир билинади. Ўрнига бошқа новда ўтказганингиз билан аввалги мевали дарахтни ўрнини босгуни қадар албатта маълум вақт керак бўлади. Кўникиш ва кутишга мажбур бўласиз.

Ўзбек футболида бир жамоа борки, худди ўша мевали дарахт каби ўз мухлисларига хурсандчилик улашар, футболимизда интригани ошириб кўп йиллар давомида гегемонлик қилар ва афсуски ҳозирда Про-лигада тўп суришга мажбур бўлаётган бу жамоанинг футболимиз тарихида ўз ўрни бор. Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони бўлган ва узоқ йиллар давомида совриндорлар қаторида бўлиб келган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси сўнгги йилларни жуда бўш ўтказиши оқибатида Суперлига билан хайрлашишга мажбур бўлди.

Энг ачинарлиси эса, иқтидорлар маскани бўлган водийнинг энг совриндор жамоаси аввалги мавқеини бой бериб қўйди. Ўзбекистон чемпионати бошланганидан бери ҳали бирон марта қуйи лигага тушиб кетган уч жамоанинг бири ҳам «Нефтчи» эди. «Буюк чинорлар»дан ташқари яна икки клуб «Пахтакор» ҳамда «Навбаҳор» ҳам шу кунга қадар қуйи лигага тушиб кетишмаган. Бироқ «Нефтчи»дек жамоанинг Про-лигада тўп суришига ҳалигача ишонгимиз келмайди.

Шиддатли «Водий дерби»лари, похтахтнинг гранд клублари билан тенгма-тенг кураш олиб боришлар, клуб тарихида ўтган асрнинг ёрқин юлдузлари бўлган Афзал Азизов, Степан Атоян, Равшан Бозоров, Асад Дўрмонов, Рустам Дўрмонов, Сергей Завальнюк, Сергей Лебедев, Андрей Микляев, Владимир Радкевич, Андрей Резанцев, Александр Тихонов ва Андрей Федоров каби футболчиларнинг ажойиб ўйинлари, жамоа тарихидаги энг совриндор собиқ бош мураббий Юрий Саркисяннинг ўйин пайтидаги реаксиялари, бундан ташқари яқин ўтмишнинг номдор футболчилари бўлган Сергей Ни, Анвар Бердиев, Максим Усмонов, Санжар Асқаралиев, Абдумажид Тоиров, Мансур Саидов каби футболчиларнинг ёрқин ўйинлари, Иқбол Акрамовнинг қанотдаги рейдлари, Акмал Холматовнинг жарима зарбаларидан киритган шедевр голлари ҳаливери кўз олдимиздан кетмаса керак.

Наманган ҳамда Фарғонадаги дербиларни-ку айтмай қўяқолайлик. Ўйиндаги муҳит, мухлислар билан тўлиб тошган стадионнинг ғувиллашлари, учрашувнинг ҳар бир дақиқасидаги кескин курашларни соғиниб эслаймиз. Собиқ бош мураббий Юрий Вазгенивочнинг «Нефтчи»сида ўзгача шиддат, ўйинларида ўзгача мазмун бор эди. Легионарларсиз, маҳаллий футболчилар билан юксак марраларни кўзлаб унга эриша олган бу мураббий, ёшларни кашф қилишни дўндирарди. Минг афсуски, у пайтлардаги «Нефтчи»ни охирги йилларда унутиб қўйгандик.

Умид қиламизки, Фарғона жамоаси яна тез фурсатда Суперлигага қайтади ва аввалги мавқеини тиклаб, юртимиз шаънини ОЧЛ баҳсларида муносиб ҳимоя қилади. Биз «Нефтчи»нинг ва у билан ўтган аввалги дербиларни жуда соғиндик. Наманганлик мухлислар номидан фарғоналик мухлисларга тилагимиз, бўшашманглар! «Нефтчи» ҳозир ҳаммадан ҳам кўра сизнинг қўллаб-қувватлашингизга мухтождир. Сизнинг кўмагингиз эса жамоани яна кучлилар сафига қайтаради. Ишонамизки, «Нефтчи» ҳали ўз сўзини айтади.

Манба: «Навбаҳор» мухлислар клуби канали
Киритилди: 19:46, 05.03.2019. Ўқилди: 3585 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик