Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7576]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6131]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5817]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3816]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2907]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2241]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2214]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2158]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1933]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1902]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» футболчилари клуб президенти билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун «Бунёдкор» академияси мажлислар залида клуб президенти Ашуров Улуғбек Муродиллоевич футболчилар ва мураббийлар билан учрашди. Учрашувда «Бунёдкор»нинг янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган йиғинлар, мавсум олдида клуб олдга қўйилаётган вазифалар, режалар ҳақида сўз юритилди.

-Ўтган мавсумда «Бунёдкор» клуб жиддий синовларни бошидан ўтказди. Жорий таркибни молиявий таъминлаш билан бирга эски йиллардан ёпилмай қолиб кетган қарздорликлар масаласини ҳам ҳал қилишимизга тўғри келди. Умид қиламанки, барча қийинчиликлар ортда қолди ҳамда энди «Бунёдкор»да бу масалада муаммолар бўлмайди. Биз имконият даражасида клубдан ўз ёрдамимизни аяймаймиз. Сизнинг вазифангиз – футбол  ўйнаш. Сиз чиройли футбол ўйнаб юқори марраларни забт этинг, молиявий масалаларни биз ҳал қиламиз. Имкон бўлса «Ўзбекнефтгаз»дан ташқари ҳам ҳомийлар жалб қиламиз. Клуб сиёсати ўзгармайди: ёшларни тарбиялаш, турли ёшдаги терма жамоаларга футболчи етказиб бериш, ёш футболчиларга имконият беришда давом этамиз. «Бунёдкор» асосий жамоаси, У-18, У-21, аёллар футзал жамоаси, клуб академияси эътиборимиз марказида бўлади. Сизларнинг роҳатланиб футбол ўйнашингиз учун барча шароитлар аратиб берилади. Агар таклифлар, сизларни қийнаётган муаммо ёки саволлар бўлса марҳамат билдиришингиз мумкин.

Клуб президентининг ушбу фикрларидан сўнг жамоа сардори Мурод Зуҳуров сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Юқорида айтилганидек, ўтган мавсумда клуб атрофида турли гап-сўзлар бўлгач, биз ҳам хавотирда эдик. Шукрки барча масалалар ҳал этилди ва биз янги мавсумда Суперлигада иштирок этишимиз аниқ бўлди. Клуб директори билан учрашганимизда ҳам бу мавсумда молиявий муаммолар бўлмаслиги ҳақида алоҳида айтиб ўтилди. Биз футболчиларга шундай шароит яратиб берилаётгани, бизни қўллаб-қувватлаётгани учун клуб ҳомийларига, клуб раҳбариятига жамоа аъзолари номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Насиб этса янги мавсумда юқори ўринларни қўлга киритиб, ишончни оқлаймиз.

Шунингдек, клуб бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди.

-Жамоага янги танланганимда клубнинг мақсади ёш футболчиларга эътибор қаратиш ва уларга кўпроқ имконият яратиб бериш лозимлиги айтилган эди. Ўтган давр мобайнида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказдик ҳамда эътиборимизни клуб тарбияланувчиларига қаратдик. Бугунги таркибга эътибор берсангиз, кўпчилиги «Бунёдкор» академияси тарбияланувчилари, айримлари ўтган мавсумда ўринбосарлар таркибида ўйнаган ва ҳали катта футболдан нафас олмаган футболчилар ҳисобланади. Мураббийлар штаби янги мавсумда ушбу футболчилар билан чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга, раҳбарият ҳамда ҳомийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Шундан сўнг клуб директори  Улуғбек  Мирзаев янги мавсумда футболчилар Nike спорт формаларидан фойдаланишини айтиб ўтди ҳамда клуб президентига ушбу спорт формаларидан намуналар кўрсатилди.

Мулоқот якунида Улуғбек Муродиллоевич сўз олиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

-Кўриниб турибди, кўпчилигингиз ёшсиз. Мураббий таъкидлаганидек айримларингиз энди ката футболга кириб келяпсиз. Биз сизга ўзингизни кўрсатишингиз, ўз иқтидорингизни намойиш этишингиз учун қўлимиздан келган барча шароитларни яратиб берамиз. Бу мавсумда молиявий муаммолар бўлмайди. Сиз майдонга чиқинг ва роҳатланиб футбол ўйнанг! «Бунёдкор» ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Янги мавсумда ҳам шундай бўлсин: чемпион бўлолмасангиз ҳам чемпионлик учун ҳаракат қилинг, юқори ўринларни эгалланг. Бу борада сизларга қандай ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз!

Учрашув сўнггида клуб бош директори Улуғбек Мирзаев ҳам сўз олиб, футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун клуб ҳомийларига алоҳида ташаккур изҳор қилди. Ўз навбатида футболчиларга билдирилган ишончни тўлақонли оқлаш учун ўз устиларида тинмай ишлашлари лозимлигини уқтирди. Шунингдек, футболчилардан Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров ҳам сўз олиб, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдиришди. Келгусида клуб равнақи учун бор маҳоратини сарфлаб, ишончли ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишга ваъда беришди.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 08:43, 08.03.2019. Ўқилди: 3358 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик