Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игорь Йелич: «Араб жамоалари бир-бирига ўхшаш»

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тошкентнинг «Локомотив» клуби Осиё Чемпионлар Лигасидаги юришини «Ал-Ваҳда» жамоа­сига қарши ўйин билан бошлади. Шиддатли ва чиройли голларга бой бўлган баҳс ҳамюртларимизнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Мазкур учрашув якунига етгач, жамоанинг легионер футболчиси Игорь Йеличдан интервью олдик. Гарчи тажрибали ҳимоячи майдонга тушмаган бўлсада, шерикларини захира ўриндиғида қўллаб-қувватлаб турди.

- Игорь, «Локомотив» ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичидаги дастлабки учрашувга қандай режа тузганди?

- Бу муҳим ўйинга сўнгги икки кун давомида астойдил тайёргарлик кўрдик. «Ал-Ваҳда»нинг аввалги учрашувлари қайд этилган видеоёзувлар орқали рақибни ўрганиб чиқдик. Кўрганингиздек, учрашув осон ўтмади. Биринчи бўлимни аъло даражада ўтказдик. Тезкор гол ишимизни бирмунча енгиллаштирди, дейиш мумкин. Кўплаб вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда бироз сусткашликка йўл қўйдик. Қаердадир омад ҳам биздан юз ўгирди. Иккинчи бўлимда ўйин ўзгариб кетди. Дастлабки беш дақиқада рақиб бизни босим остида ушлаб туришга уринди. Барча кўрди, учрашувда устунликка эришдик. Рақибга нисбатан бизда вазиятлар кўп бўлди.

- «Ал-Ваҳда» жамоасидаги легионер ҳужумчи Себастьян Тальябуэдан хавф кутганмидингиз?

- Албатта! Нафақат ундан, балки бошқа футболчилардан ҳам эҳтиёт бўлиш талаб этиларди. Тальябуэ юқори савиядаги ҳужумчи. Бу футболчига қарши ўтган йили ўйнагандим. Бугунги ғалаба тасодиф эмас. Биз мазкур жамоа ва футболчилари ҳақида етарли маълумотга эга эдик. Худди шу клуб билан ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичида ўйнаб, икки марта йирик ҳисобда ғалаба қозонганмиз. Бу бизга қўшимча руҳий устунликни тақдим этди.

- Танаффус вақтида Андрей Фёдоров майдонда ҳаракат қилган футболчиларга қандай кўрсатмалар берди? Ҳимояга эътибор қаратишни уқтирдими ёки ҳужумни кучайтиришни?

- Мураббийи кўпроқ ўйинни назорат қилиб, вазиятлардан унумли фойдаланиш кераклигини айтди. Ўзингиз биласиз, бизда чемпионат ҳали бошланмади. Шунинг учун футболчилар 90 дақиқа прессинг ишлатишга тайёрмас. Айрим ҳолларда рақибга қараб ўйнашга ҳам тўғри келади. Бу нормал ҳолат.

- Барча ўйинчилар ҳали формага кириб олмагандек тасаввур уйғотмоқда... Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

- Умуман олганда, гапингизда жон бор. Аммо барча футболчиларнинг кайфияти аъло. Биз миллий чемпионат бошланишини ва «Пахтакор»га қарши кечадиган баҳсни интизорлик билан кутмоқдамиз. Мазкур учрашув қизиқарли тарзда ўтади, деб ўйлайман. Чунки бу - дерби. Суперлига бошланишига оз фурсат қолди. Ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз. «Пахтакор» билан ўйинлар ҳамиша муросасиз кечган. Чемпионатни ғалаба билан бошламоқчимиз.

- Жамоанинг тўлиқ формага кириб олиши учун қанча вақт кетади, деб ўйлайсиз?

- Ҳозиргача иккита расмий учрашувда майдонга тушдик. Иккала баҳсда ҳам ўзимиз учун керакли натижага эришдик. Яна уч-тўртта беллашувдан сўнг яхши спорт формасига кириб оламиз. Ўйин сифати ҳам вақт ўтган сари яхшиланиб боради. Май ойларида оптимал ҳолатда бўламиз. Табиийки, бу ойда ОЧЛ ҳал қилувчи паллага киради.

- Иккинчи турдаги рақиб - «Ал-Иттиҳод» ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғриси, Саудия Арабистони жамоаларига қарши майдонга тушмаганман. Рақиб ҳақида тегишли тасаввурга эга бўлиш учун вақт етарли. Энг аввало, ўз хатоларимиз устида ишлаймиз. Кейин турли воситалар орқали уларни ўрганамиз. Тошкент дербисидан сўнг бу ҳақда ўйлашни бошлаймиз. Ҳозирча бор эътиборни «Пахтакор»га қарши кечадиган баҳсга қаратамиз.

- Қатар, БАА, Саудия Арабистони клублари ўртасида қандай фарқ бор?

- Улар орасида тафовут деярли йўқ. Барча араб жамоаларининг ўйин услуби бир-бирига ўхшаш. Асосан тўпни юқоридан етказиб бериш ва кучни максимал даражада сарф этишга асосланган. Араб мамлакатларининг барида кучли легионерлар тўп суришади. Шу тарафлама ҳам ўхшашлик бор.

- Учрашувни захира ўриндиғида кузатдингиз. Сизга мазкур ўйиндаги энг яхши футболчини танлаш ҳуқуқи берилса, кимни танлардингиз?

- Барча жамоадошларим ажойиб тарзда ҳаракат қилишди. Мабодо, бир футболчини танлаш керак бўлса, ўз овозимни Ислом Тўхтахўжаевга берардим.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:16, 11.03.2019. Ўқилди: 2425 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик