Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа лигаси. Чорак финал ва ярим финал қуръаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Қуръалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа лигасида нимчорак финал босқичи якунланиб, чорак финалга чиққан 8 жамоанинг номи аниқ бўлди. Бугун турнирнинг чорак финал ва ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қачон ва қаерда?
Европа лигаси чорак финал ва ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:00да бошланади (16:00да эса ЕЧЛ қуръаси бўлиб ўтади).

Чорак финалга чиққан жамоалар:
"Айнтрахт" (Германия)
"Арсенал" (Англия)
"Бенфика" (Португалия)
"Валенсия" (Испания)
"Вильяреал" (Испания)
"Наполи" (Италия)
"Славия" (Чехия)
"Челси" (Англия)


Қуръа механизми
— Қуръа "кўр-кўрона" принципи асосида ўтказилади. Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат клублари ўзаро тўқнаш келиши мумкин.

— Қуръада номи биринчи чиққан жамоа дастлабки ўйинни ўз уйида ўтказади. Лекин Англиянинг икки жамоаси клублари уй ўйинларини бир кунда ўтказишмайди. Шунинг учун, агар "Арсенал" ва "Челси"нинг уй ўйинлари битта ҳафтага тўғри келадиган бўлса, "канонирлар"нинг "уй-сафар" баҳсларининг ўрни алмаштирилади. Бундай қоидага ярим финал босқичида ҳам амал қилиниши мумкин.

— Чорак финал босқичи қуръасидан сўнг дарҳол ярим финалга ҳам қуръа ташланади. Шундан сўнг Бокуда ўтадиган финал учрашувининг номинал мезбонини аниқлаш мақсадида ҳам қуръа ташланади.

Қуръани қаерда томоша қилиш мумкин?
Маросимни FUTBOL TV, шунингдек, Россиянинг МАТЧ ТВ, МАТЧ ФУТБОЛ 1 ва ЕВРОСПОРТ каналлари орқали томоша қилиш мумкин.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 11 апрель, жавоб баҳслари 18 апрель куни ўтказилади. Қуръадан сўнг тақвимнинг батафсил кўриниши эълон қилинади. Ярим финал ўйинлари 2 ва 9 май, финал эса 29 май куни Бокудаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:49, 15.03.2019. Ўқилди: 9176 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик