Ўзбекистон олимпия терма жамоаси АГМКни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун йиғин доирасида Олмалиқнинг АГМК жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
"Пахтакор" стадионида кечган ўйинда Любинко Друлович шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бундан аввал олимпия терма жамоамиз "Бунёдкор"га қарши назорат ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Вакилларимиз саралаш баҳсларида Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон ОТЖ – АГМК 3:0
Голлар: Омонов Азиз 67, Қобилов Ислом 76, Қодиркулов Санжар 78 (пен).
Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:41, 17.03.2019. Ўқилди: 3815 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар