Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов Осиё каратэ федерациясининг бош менежерини қабул қилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Умид Аҳмаджонов Осиё каратэ федерациясининг бош менежери Винсент Ченни қабул қилди. Суҳбатнинг бош мавзуси эса каратэ WKF бўйича Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионати бўлди. Музокарада МОҚнинг биринчи вице-президенти Аҳмаджон Раҳимов, МАДА (миллий антидопинг агентлиги) бош директори Нодиржон Турсунов ва Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев ҳам иштирок этишди.

Суҳбат давомида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистоннинг Осиё чемпионатини юқори савияда қабул қилишига тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Биринчи навбатда Ўзбекистонга ташриф буюрганинингиз билан қутлайман. Ишонч билан айта оламанки, Осиё каратэ федерацияси Олимпиадага лицензия берадиган Осиё чемпионатини бизга ишониб топширса, биз уни юқори савияда ташкиллаштириб берамиз. Куни кеча муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан яхши ниятларда кўп тармоқли “Ҳумо арена” саройи очилди. Қитъа биринчилигини айнан у ерда ўтказишимиз ҳам мумкин. Сизни ўз инфраструктурамиз билан ишонтира оламанки, биз яна бир бор ушбу турнирга муносиб мезбонлик қилишга тайёрмиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Ўз навбатида Осиё каратэ федерацияси бош менежери Винсент Чен ҳам айнан инфраструктура билан танишиш ва шу юзасидан музокаралар олиб бориш мақсадида Тошкентга келганини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон 2012 йили каратэ WKF бўйича Осиё чемпионатини қабул қилган ва бу борадаги имкониятларингиздан хабардормиз. Бироқ олдинда кутиб турган қитъа биринчилиги Токио-2020 Олимпиадасига лицензия бериши билан янада катта қизиқишга сабаб бўлади. Қитъа чемпионатидан аввал биз Тошкентда Осиё каратэ федерациясининг навбатдаги Конгрессини ҳам ташкил қилмоқчимиз. Шу боис инфраструктура билан танишиш, меҳмонхоналарни кўздан кечириш, делегацияларни кутиб олиш жараёни қай тартибда бўлишини ўрганиш ниятида шахсан ўзим Тошкентга келдим. Умид қиламанки, бўлажак Осиё чемпионати Тошкент учун унутилмас воқеликлардан бири бўлиб қолади”, – деди Винсент Чен.

Ўзаро музокаралар давомида Тошкент мезбонлигида Токио Олимпиадасининг лицензиялари ўйналадиган Осиё чемпионати жорий йилнинг июль ойида ўтиши белгиланди.

Умид Аҳмаджонов анъаналарга содиқ қолган ҳолда суҳбат якунида меҳмонга эсдалик совғаларини тақдим қилди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 15:33, 18.03.2019. Ўқилди: 1990 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик