Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эссиз, шундай футболчилар. Кўпроғига лойиқ эдилар…

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёдингизда бўлса, “Бўрилар тўдасининг сардори“ номли мақолада Тоттининг ўз клуби билан қандай хайрлашганини  баён қилган эдик. Футболчининг хайрлашув кечасини ўтказиш учун “Рома“ раҳбарияти 1 ой аввал тайёргарликни бошлаган ва “император“ни жуда чиройли кузатиб қўйган эди. Тотти сингари ўз клубига борини бағишлаган футболчилар талай топилади, аммо ҳамма клублар ҳам “Рома“ сингари ўз футболчисининг ҳурматини жойига қўйишни уддасидан чиқа олмайди.

Андерея Пирло

32 ёшлик футболчи “Милан“ сафидаги ажойиб 10 та мавсумдан сўнг клуб билан  янги шартнома тузмоқчи эканлигини эълон қилади. Кейин нималар бўлгани ҳақида бундан аввалги мақолалардан бирида келтириб ўтганимиз учун ортиқча тўхталиб ўтирмаймиз. Клуб сафида деярли ҳамма турнирларда ғолиб чиққан қахрамонимиз эркин агент сифатида “Ювентус“ сафига бориб қўшилади ва кетма-кет 3 мавсум Италияда йил ўйинчиси деб топилади. “Милан“ футбол афсонаси билан хайрлашув учрашувини ортга сура-сура охири ўтказишдан бош тортади. Пирло шунчаки мавсум сўнгида, қўлларини баланд кўтарганча ўзи Сан Сиродан чиқиб кетади. Ушбу мавзуда савол берилганида қаҳрамонимиз клубдан ҳафа эканлигини яшириб ўтирмайди. Клуб сафида 400дан ошиқроқ учрашувларда майдонга тушган футболчи шунчаки 2011-йилги мавсум якунлангач бошқа “Милан“ либосини киймади.
32 ёшлик футболчи 2001-2011 йиллар мобайнида  401 та учрашув ўтказиб 41 та гол уради

Карлес Пуйоль

“Барселона“ клубининг чинакам сардори, мухлислар ёқимтойи ва яхши инсон дея кўз олдимизда гавдаланадиган футболчи билан “Барселона“ хайрлашув кечасини ўтказмаганига ишониш қийин. Пуёл клуб сафида 593 та учрашувда майдонга тушган ва жамики совринларни қўлга киритган. Унинг сўнгги мавсумида олган жароҳати эвазига у бошқа майдонга қайта олмайди. Мавсум сўнгида эса клуб расмий сайти футболчининг бутсаларини михга илганини эълон қилади. Ғазабланган мухлислар клубдан хайрлашув учрашувини ўтказишларини талаб қилсада, Хосеп Бартомеу ҳар-хил баҳоналар билан вазиятдан чиқиб кетади. Афсуски, клуб президенти ўз ваъдасида турмади ва клуб учун бутун умрини бағишлаган футболчи ўз клубидан шунчаки кетди, тамом!

Александр Шовковсий

“Динамо Киев“ клубининг афсонавий дарвозабони клуб учун 23 йил умрини берган бўлсада, у билан “Динамо“ ҳайрлашув учрашувини ўтказишни хоҳламади. Украйинадаги сиёсий нотинчликни баҳона қилган раҳбарият “Шава“ни кетиши ҳақидаги хабарни «Фаcэбоок» орқали эълон қилди ва ортиқча тўхталиб ўтирмади. Унинг сўнгги туридан сўнг уйи атрофида минглаб мухлислар  Саша учун байрам уйиштиришди. Тонггача давом этган байрам футболчининг кўнглини бироз бўлсада кўтарди аммо, хайрлашув ўйинисиз клубни тарк этгани унинг хотирасида абадий қолса, ажаб эмас.

Френк Лемпард

Френки ўзининг АПЛдаги сўнгги мавсумини “Челси“сафида эмас, “Манчестер  Сити“ либосида ўтказгани кўплаб “аристократлар“ мухлислари учун оғир ботди. Футболчи “Челси“ тарихидаги энг яхши ўйинчи деб топилган бўлишига қарамасдан, ўзининг АПЛдаги сўнгги мавсумида жонажон клубида жой топилмади. Футболчи мавсум тугагач МЛС га кетишини эшитган “Челси“ фанатлари раҳбариятдан хайрлашув кечасини ташкил этишларини талаб қила бошлади ва бу челенджга айланиб кетади. Клуб мутасаддилари эса сўнгги туридан сўнг Лампард учун 5 дақиқа ажратди. Футболчи мухлислар билан хайрлашдию, умрини бағишлаган клубини буткул тарк этди. Бу воқеани инглиз нашрлари “Лампардга нисбатан ноҳақлик қилинди“ дея матбуотда жар сола бошлашди, аммо... поезд кетиб бўлган, клуб рамзи саналадиган футболчи “Челси“ни абадий тарк этган эди.

Икер Касильяс

Жозе Моуриниё билан тортишувлар оқибатида Испания футболининг ҳамма замонлардаги энг кучли дарвозабони, дунёнинг 5 карра энг зўр киппери, клублар ва терма жамоалар миқиёсидаги жамики турнирлар ғолиби саналадиган Икер Касилас ўз клуби билан хайрлашмай бошқа клубга ўтиб кетди. У “Реал Мадрид“ сафида 725 та учрашувда «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилган дарвозабон ўз умрини бағишлаган клуби билан хайрлашув кечаси ўтказиш таклифи билан ҳеч ким чиқмади. Касильяс айнан шу ҳодиса тўғрисида ўз интервьюларидан бирида сўзлаб берган эди: “Тўғриси, кетишим ҳақида оҳиригача ҳеч кимга айтмадим, кутдим, клуб мен билан муносиб хайрлашишидан умидвор эдим. Кейин журналистларга матбуот анжумани ташкиллаштирдим. Мадрид билан хайрлашдиму Португалияга учиб кетдим“.
Дарҳақиқат, унга мавсумдаги сўнгги турда майдонга тушиши учун шароит ҳам яратиб берилмагани жуда ачинарли. Нима ҳам дердик, Марадона айтганидек : “Футбол ҳар доим ҳам ўз юлдузлари билан яхши муомалада бўлавермайди“

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:37, 19.03.2019. Ўқилди: 15684 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик