"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини июнь ойида тикламоқчи эканини айтди.
"Мураббийлик қилмаётганимга ҳам уч ярим ой бўлибди, аммо фаолиятимни тиклашга тайёргарлик кўряпман. Футбол билан банд экансан, ўзинг учун вақтинг бўлмайди - матбуот анжуманлари, ўйинлар, видеошарҳлар, таҳлил ва ҳар кунги муаммолар. Шунинг учун бу ойлар дам олиш билан ўтди.
Мураббийлик - ўзгача касб ва ҳар кунлик иш тартиби менга ёқади. Ёзда, янги мавсум олдидан ишга қайтмоқчиман.
Ўзимга нима кераклигини аниқ биламан, шунинг учун 3-4 таклифни рад қилдим. Нима хоҳлашимни биламан. Мен жамоанинг номи эмас, унинг фалсафаси, иш туртибини назарда тутмоқдаман. Умид қиламанки, ўзим истаган нарсага эришаман", - дейди Моуриньо.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).