Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жалил Кимсанов: «Нефтчи» албатта Суперлигага қайтади»

Баҳо:
+ | -
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўтган мавсум якунларига кўра, Суперлига жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб, элита билан хайрлашди. Албатта, бу фарғоналик мухлислар учун ўта нохуш ҳолат. Умуман, вақтида Ўзбекистон байроқдори ҳисобланган, терма жамоаларимизга кўплаб истеъдодларни етказиб берган клубни Про-лигада кўриш кўпчиликка оғир ботса керак. Қолаверса, жамоа Суперлига-2018да қониқарсиз ўйин намойиш этди, дейиш ҳам мушкул. Аслида Баҳром Ҳайдаров яхшигина жамоа шакллнтириб, кўплаб ёш футболчиларга ўзларини кўрсатиш имкониятини яратиб берганди. Аммо тақдир битигига кўнмасликнинг иложи йўқ... Биз яқинда «Қўқон-1912» ва «Нефтчи»даги ўйинлари билан танилган Жалил Кимсановни суҳбатга тортиб, унинг собиқ жамоасига боғлиқ фикрлари билан қизиқдик.

 

- Жалил, 2019 йилги мавсумни «Қўқон-1912»да бошлашингиз кутилган эди. Бироқ якунда Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоаси билан шартнома туздингиз...

- Очиғини айтсам, воқеалар бундай тус олишини ўзим ҳам кутмагандим. Ҳа, янги мавсумга «Қўқон-1912» сафида тайёргарлик кўрдим. Лекин шу вақтда «Истиқлол» вакилларидан қўнғироқ бўлди ва улар аниқ таклифни ўртага ташлашди. Шартномага имзо чекишдан аввал «Истиқлол» базасига бориб, у ердаги шароитлар билан танишдим ва шундан кейингина бир йиллик келишувга розилик бердим. Бор гап шу.

- «Истиқлол» бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўзбек футболи учун бегона эмас. Шунингдек, бу мутахассиснинг Тожикистонда ҳам ҳурмати баланд. Сизнингча, унинг асосий фазилатлари нима?

- Гапизга тўла қўшиламан, Ҳаким акани бизда ҳам, у ерда ҳам ҳамма танийди, ҳурмат қилади. У ўз вақтида кучли клубларда тўп суриб, катта тажриба орттирган. Фазилатларига келсак, Фузайлов футболчилар билан жуда яхши тил топишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, энг аввало, шогирдларига қулай шароитлар яратиб беришга ҳаракат қилади. Энг муҳими, турли муаммоли ҳолатларни босиқлик билан ҳал қилади.

- Энди собиқ клубингиз ҳақида суҳбатлашсак. Тушунарлики, «Нефтчи»нинг қуйи лигага тушиб кетиши сизга ҳам оғир ботган бўлса керак...

- Нефтчи - буюк тарихга эга жамоа. Клубнинг вақти келиб, элитадан четда қолишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаган, менимча. Табиийки, мен ҳам бундай ҳолатни асло кутган эмасдим. Фикримча, сўнгги пайтларда Фарғонада футболга эътибор бироз сусайди. Ҳомийлар клубларни етарли даражада қўллаб-қувватлашмаяпти. Лекин тез орада бу нохушлик барҳам топишига ишончим комил ва умид қиламанки, «Нефтчи» тез орада яна элитага қайтади.

- Аслида Баҳром Ҳайдаров шакл­лантирган жамоанинг имкониятлари чакки эмасди. Дейлик, «Нефтчи» мавсум ўрталарига келиб, анча ишончли ўйин кўрсатди. Бироқ энг муҳим паллада «Олтин очко» тизими жамоага панд берди...

- Тўғри таъкидладингиз, Баҳром Ҳайдаров ёш бўлишига қарамай, жуда яхши жамоа тузди. Хусусан, у бош мураббий ролига келгач, клубдаги ички муҳит ижобий тарафга ўзгарди. Ўйинимизда ҳам ўсиш кузатилди. Қолаверса, менга ҳам айнан Ҳайдаров даврида ишонч билдирилди. Шундай экан, Баҳром акадан миннатдорман. Мутахассиснинг яна бир устунлиги шундаки, у ёшларга имконият беришдан сира қўрқмасди.

- Мухлислар битта гапни тез-тез такрорлашмоқда: «Жамоага Юрий Саркисян етишмаяпти».  

- Бу фикрларда жон бор. Дейлик, Юрий Вазгенович даврида Фарғонада ҳақиқий футбол ҳавоси яққол сезиларди. Унинг водий футболи ривожи учун қилган ишлари таҳсинга сазовор. Тўғри, мутахассиснинг клубдаги сўнгги кунлари унчалик ёрқин чиқмади, аммо бундай инсонларни эъзозлаш, қадрига етиш керак, барибир.

- Катта мақсадларда қурилган муҳташам «Истиқлол» стадиони эса ҳувиллаб қолди...

- Биласизми, доимо «Истиқлол» аренаси мухлислар билан тўлиб-тошишини истайман. Аммо нохушликка барча бирдек жавоб бериши лозим. Айтмоқчиманки, муваффақиятсизликка фақатгина футболчилар айбдор эмаслар.

- Қизиқ, турли вариантлар бўла туриб, нега айнан Тожикистонда ўйнашни танладингиз?

- Юқорида айтганимдек, мавсумга тайёргарлик асносида «Қўқон-1912» сафига қўшилгандим. Лекин қарор қабул қилаётганимда, «Истиқлол»нинг халқаро мусобақада, аниқроғи, ОЧЛ саралашида иштирок этишини ҳисобга олдим. Айнан шу омил Тожикистонга йўл олишимга туртки берди.

- Тожикистондаги майдонлар ҳолати қандай?

- У ерда мавсум ҳали бошланмади. Жамоамиз эса сунъий майдонга эга. Албатта, бунинг ўзига яраша қийинчиликлари ҳам бор. Лекин футболда  осонликча бирор нарсага эришиб бўлмайди.

- Ҳаким Фузайлов ОЧЛ доирасида АГМКга қарши кечган ўйиндан олдин селекция ишларидан қониқмаганини айтганди. Хўш, ҳозирга келиб, вазият барқарорлашдими?

- Айни пайт жамоамизда икки нафар легионер кўрикда бўлиб турибди. Лекин улар билан ҳали шартнома расмийлаштирилмади. Шунингдек, бир қатор маҳаллий ёшлар ҳам таркибга жалб этилган.

- Сизга «Истиқлол»да легионер сифатида қарашяптими ёки...?

- Расмий томондан олиб қаралса, шундай. Лекин клубдаги йигитлар билан кўп йиллик танишлардек чиқишиб кетдик. Бироқ легионер мақомидаги футболчи ўзининг устун тарафларини кўрсата олиши шарт. Шу боис, машғулотларда астойдил тер тўкяпман

Киритилди: 01:09, 22.03.2019. Ўқилди: 2694 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.