Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гол уришга ундовчи масъулият

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бундан 2 ойча муқаддам инсондаги хоҳиш-истакларнинг амалга ошиши шартлари хусусида ёзгандик.

Эсласангиз, ўшанда заррача шубҳадан холи метин-мустаҳкам ишонч ва беқиёс масъулият туйғусини хоҳиш-истак рўёбини таъминловчи омиллар сифатида кўрсатган эдик. Шундай ишонч ва масъулият уйғунлиги шакллантирилмаганида, «Хумо Арена» пойтахтимиз кўркига чирой қўшиб тез фурсатда қад ростламасди. Маҳорат-малака ва кўникма ўз йўлига. Кези келганда, кучли ишонч ва юксак масъулият бирлиги қошида буюк истеъдодлар ҳам бош эгишади.

Агар истеъдоднинг қўш қаноти ишонч ва масъулият бўлса, ҳаётда фантастик ҳодисалар юз беради.

Футбол дунёсидаги «камбэк»лар шундай фавқулотда ҳодисалардан ҳисобланади. «Атлетико» ҳимояси мудофаа вазири Диего Годин ва унинг биринчи ўринбосари Хосе Хименес қандай имкониятларга эга эканликларини мухлислар жуда яхши билишади. Шунинг учун ҳам, «Ювентус»нинг ЧЛ чорак финали иштироксичига айланишига кўпчилик шубҳа билан қаради. Криштиану Роналду эса шу шубҳаларни уч ҳамла билан бутунлай парчалаб ташлади. «Қийин вазиятда корингга ярамасам, мендан сенга нима наф?» - деди португалиялик шоввоз «Ювентус» олдидаги миссиясини тўлиқ англаган ҳолда. У айнан «хет-трик»ни, «камбэк»ни истади, бунга ишонди ва бутун дунё кўз ўнгида нималарга қодирлигини яна бир бора амалда исботлади. Ибрат учун, ўзига юкланган масъулият изҳорини айта олгани учун Роналдуга офарин!

Аслида терма жамоамизни доимо қийнайдиган бош муаммо - шу! Айни муаммо сабаб, Эктор Купер журналистлар ҳузурида каловланиб қолмоқда. Бор гап шуки, у терма жамоамизга айни дамда энг муносиб саналган футболчиларни чорлади. Ҳа, таклиф қилинмаган ўйинчилар савия бобида асосий таркиб аъзоларидан кескин фарқланишларини айтиш душвор. Масалан, Фозил Мусаев ва Сардор Мирзаевнинг терма жамоамиздаги ўрни бир хил деярли. Олег Зотеевми ёки Фаррух Сайфиев? Даврон Ҳошимовми ёки Акмал Шораҳмедов? Бу масала-саволлар ҳам терма жамоамиз ўйинида ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди, яъни у ёки бу футболчи таъсирида терма жамоамиз ўйини тубдан ўзгариб қолмайди. Қисқаси, ҳозир бош жамоамиз учун тўп суришга лойиқ футболчилар етарли. Эктор Купер айтмоқчи, улар Европа майдонларида ҳам бемалол тўп суришлари мумкин! Бизнингча, эса йигитларимиз фақат бир жиҳатда оқсашади. Сарлавҳадан аёнки, бу жиҳат - гол уришга ундовчи масъулият. Хўш, Игорь Сергеев «Локомотив» дарвозасига гол урган маҳал нима учун Жалолиддин Машарипов билан параллель равишда дарвозанинг яқин бурчагига қадар югуриб борди? Ўйлаймизки, омадсизлик ва масъулиятсизликнинг аччиқ тарихи унинг кўзини очди. Аввалги ҳолати бўлганда, у бу қадар жон куйдириб ўтирмасди. Драган Черан шу дамларга етгунча мухлислардан қанча таъна-дашном эшитди-ю... Охир-оқибат, у ҳам фақат гол ва яхши ўйин антитан­қид воситаси эканлигини тушунди.

Дадил айтиш мумкинки, Роналду каби масъулият руҳини ҳис қилган футболчи, албатта, ўзгаради ва муваффақият қозонади. Зайниддин Зидан ишончини оқлаш Иско, Марсело ва Навас учун футболчи тақдирини ўзгартиришга арзирли масъулият эди. Ҳар уч футболчи шу ишонч­ни оқлашга уринди ва бунинг уддасидан чиқди. Зидан - кучли психолог. У илк ўйиндаёқ атайлаб шу футболчиларга имкон берди. Негаки, айнан уларда бошқаларга нисбатан ортиқча иштиёқ бўлиши мумкинлигини олдиндан сезди ва адашмади. Жамоага мотивация бериш йўллари кўп. Зидан шу йўллар ичидан энг қалтиси ва кутилмаганини танлади. Англия кубоги чорак финал учрашувида «Манчестер Сити» Уэльсда «Суонси»дан 0:2 ҳисобида енгилаётганини кўриб, Хосеп Гвардиола ниманидир режалаштираётганини ўйладик беихтиёр. Ахир олдинда ЧЛ чорак финали ва жамоа мушкул аҳволда қолса, вазиятни ўнглаш йўлини тажрибада синаш имконини нима учун қўлдан чиқариш керак? Фикримизча, Гвардиола бутун мавсумни ва учрашувлар тақвимини шундай бошқаради. У пайтини топиб, футболчи юрагидаги гол чўғига мой сепади. Натижада гол олови гуруллаб ёнади. Акс ҳолда, у Серхио Агуэрони бошланғич таркибда майдонга туширар ва «Суонси» эҳтимолки, биринчи бўлимдаёқ мағлублик байроғини «кўтарарди». Шундай йўл тутса, Гвардиола Гвардиола бўлармиди? Зидан яна «Реал»га қайтармиди? Бу мураббийларда бошқа ҳамкасбларидан фарқли равишда, футболчини гол уришга ундовчи масъулият хазинаси бор. Тақдир бу хазинани барча мураббийларга ҳам раво кўравермайди Бирор устоз томонидан ўргатиб бўлмайдиган шундай туйғу боис, Массимилиано Аллегри ҳам «Ювентус»нинг илк мағлубияти учун замин ҳозирлагандек. Катта мураббийлар бу каби ҳеч қаерда ёзилмаган «тактик усул»ларни ҳаммадан пинҳон тутадилар ёки сирларини ошкор этсангиз, буни тан олмасликка интиладилар.

Эктор Купер ҳам жаҳон тан олган кучли мураббийлар сирасига киради. Шундай экан, ундан кўз кўриб, қулоқ эшитмаган «юриш»лар кутишга ҳақлимиз. Хуллас, март ойининг 3-декадасида мухлислар Эктор Купер ва Любинко Друловичдаги гол уришга ундовчи хазиналар миллий ҳамда олимпия терма жамоаларимиз фойдасига ишлашидан умидворлар, албатта.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:32, 23.03.2019. Ўқилди: 2270 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик