Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Головин: «Мен учун энг қизиқарли лига - АПЛ»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бу футболчи авваллари тортинчоқ эди, ОАВ ходимлари билан суҳбатлашишни ёқтирмасди, интервью беришдан қочарди. Аммо «Монако»га ўтгач, унда ўзгариш сезилди. Ўзига ишончи ортган, ҳар қандай саволга жавоб беришга тайёр, ўзининг мустақил фикрига эга. Александр Головин яқинда хорижлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатда Франция чемпионатидаги фаолияти, ЦСКАдаги дўстларини унутмаганлиги ҳамда компьютер ўйинларига шинаванда эканлиги хусусида гапирди.

- Ярим йилдан буён Европадасиз. Жамоани алмаштиришга рози бўлганингиздан бирор марта афсусландингизми?

- Йўқ. Аммо дастлаб қийналдим. Менталитет, машғулотлар жараёни - ҳаммаси мутлақо ўзгача. Боз устига, «Монако» таркибига мураккаб даврда қўшилдим. Уйда узоқ вақт ғалаба нималигини билмадик. Хайриятки, ҳозир ҳаммаси жойида. Энди ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

- Илк кунларда сизни ким қўллаб-қувватлади?

- Леонид Слуцкий билан кўп суҳбатлашдим. Шунингдек, Станислав Черчесов ҳам қўнғироқ қилди. Улар қийинчиликлар вақтинчалик экани, вақт ўтиб, вазият ижобий томонга ўнгланишини таъкидлашди. Ўзим ҳам шундай фикрда эдим. Ҳозир ҳаммаси ажойиб, кейинроқ бундан ҳам яхшироқ бўлишига ишонаман.

- ЦСКАдаги йигитлар билан алоқалар сақланиб қолганми?

- Ҳа, деярли барча футболчилар билан гаплашиб тураман. Ижтимоий тармоқда ўзимизнинг гуруҳимиз бор.

- «Монако»га ўтганингиздан кейин гуруҳдан чиқариб юборишмадими?

- Бу ўзимизнинг алоҳида гуруҳ. Асосан ёш футболчилар - Кучаев, Чалов, Чернов, Помазун билан суҳбатлашаман.

- Гуруҳда Акинфеев ҳам борми?

- Йўқ.

- Россиялик қайси ёш футболчилар Европада бемалол ўйнаб кета олади?

- Кимнидир тавсия этишга тўғри келса, биринчи навбатда, Чаловни айтган бўлардим. Буни фақатгина дўст бўлганимиз учун айтмаяпман. Ёшлардан, ўйлашимча, фақат ЦСКАда тўп сураётганларни келтиришим мумкин. Ахметов жуда яхши савияда, термадан чақирув олди. Кучаев ҳам миллий жамоага қўшилмоқчи эди, аммо жиддий жароҳатга йўлиқди. Шунингдек, Зобнин ҳам бор. Жуда кучли, ўйини менга ёқади.

- Улар Россиядан кетишлари керакми?

- Бу ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Мен ҳамиша кучимни Европада синаб кўришни орзу қилганман. Таваккал бўлиши тушунарли, ўхшамай қолиши ҳеч гапмас. Ҳаммасини қайтадан исботлашга тўғри келади. Мураббий билан муносабатлар қай тарзда кечишини билиб бўлмайди - у сизни таркибга қўядими ёки йўқми, номаълум.

- Тўғри йўл тутганингизга ҳамон ишончингиз комилми?

- Ҳа. Жароҳат олдим, аммо бу ҳолат ҳамма ерда кузатилади.

- Болаликдан қайси жамоага ишқибозлик қилгансиз, қайси клубда тўп суришни хоҳлагансиз?

- Муайян бир жамоага мухлислик қилганман, дея олмайман. Лекин кўпроқ «Реал»нинг ўйини ёқарди. Англиядан ҳам аниқ бир клубни танлаш мушкул - ҳаммаси бир-биридан яхши.

- Яъни, АПЛни маъқул кўрасиз?

- Ҳа, бу лига биринчи рақамли. Қизиқиш нуқтаи назаридан олганда шундай.

- Компьютер ўйинларига бефарқ эмас экансиз...

- Шундай.

- Унда ЦСКА футболчилари яхшироқми ёки «Монако»дагилар?

- Бу ерда ҳеч ким компьютер ўйинлари ўйнамайди. Россияда кўпроқ шуғулланардик бундай машғулот билан.

- Ўтган давр мобайнида кимлар билан дўстлашдингиз, кимлар билан кўпроқ суҳбатлашасиз?

- Леверкузендан келган Хенрикс билан. Умуман олганда эса, ҳамма билан муносабатларимиз яхши.

- Хенрикс билан қизиқишларингиз мос тушдими? Ёки у инглизчани билгани учун суҳбатлашиш осон кечяптими?

- Даставвал, албатта, инглиз тилини биладиганлар билан гаплашдим. Аслида инглизчани мукаммал билмайман - гапираман ва суҳбатдошимнинг гапини тушунаман. Фақат французчада гаплашадиганлар - Сидибе, Бадиашиле кабилар билан гаплашаётганда қийналганман.

- Фақат ишоралар ёрдамида суҳбатлашгандирсиз?

- Ҳозир анча тушуниб олганман, нимадир дея оламан. Анча осонлашди гаплашиш.

- Леонарду Жардим жамоага қайтганда, жуда хурсанд бўлдингизми?

- Шундай дейишим мумкин. «Монако»га ўтганимда унинг услубига анча мослашиб қолгандим. Истеъфога чиқарилишини кутмагандим. Бир нечта мавсумни юқори савияда ўтказганди. Пасайиш эса ҳар қайси жамоада учрайди. Боз устига, «Монако» билан кўплаб ижобий натижаларга эришганига ҳеч қанча бўлмаганди. Ҳаммаси кутилмаганда рўй берди, шу боис унинг қайтганидан хурсандман.

- Тьерри Анрининг ўрнини эгаллаганидан кейин кўп нарсаларни ўзгартирдими?

- Ҳа. Масалан, кўпроқ тактикалар устида ишлай бошладик - тўғри ҳимояланиш, ҳужумга ўтиш бўйича. Кўп нарсалар қайта шакллантирилди, ҳаттоки, схема ҳам ўзгарди.

- Сизнингча, Анри нега вазифани уддалай олмади? Футболчилар орасида обрў орттира билмадими?

- Бирор фикр билдириш мушкул. Балки «Монако»га нотўғри пайтда келгандир. Жамоада пасайиш кузатилаётганди. Майдон марказида Фабрегас тушганидан кейингина ишларимиз ўнглана бошлади, «Ницца» билан дуранг ўйнадик. Ваҳоланки, ғалаба қозонсак ҳам бўларди. «Марсел»ни ҳам мағлубиятга учратишимиз мумкин эди. Эҳтимол, Анрига айнан ғалабалар етишмади. Уни ёмон мураббий деёлмайман. Шунчаки, омади юришмади.

- Анридан нима ўргандингиз?

- Деярли ҳеч нарса. У жамоада қисқа муддат ишлади.

- Францияда Анри туфайли кўп вақт йўқотганингиз ҳақида ёзишди.

- Буни бутун жамоага қўллаш мумкин - ҳамма вақт йўқотди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ўзига хос тажрибадир. Шундай экан, ўша даврни йўқотиш деб ҳисобламайман. Фақат ғалаба қозониш имконсиз-ку.

- Базадаги матбуот анжуманида маҳаллий журналистлар тўсатдан бошқа жамоага ўтишингиз мумкинлиги ҳақида савол беришди. Сабаб?

- Билмайман. Балки, бундай вазиятда «Монако»да қолишни истамай, кетишни хоҳлашим мумкинлигини тахмин қилишгандир.

- «ПСЖ»нинг яққол етакчи экани тушунарли. Франциянинг бошқа клубларини Россия жамоалари билан солиштира оласизми?

- «Монако»га эндигина ўтиб, жароҳат сабаб майдонга тушолмаганимда, ўйинларни кузатдим, стадионга бордим - четдан қараганда, Россия ва Франция чемпионатлари орасида фарқ йўқдек туюлди. Аммо ўйнашни бошлаганимда, тафовут катталигини тушундим. Россияда тўпни эркин қабул қилиш мумкин. Асосан ҳимояланадиган бирор-бир жамоага қарши тўп сураётганда, рақиблар сизни мудофаа чизиғида кутиб олишларини аввалдан биласиз. Францияда эса ҳеч қайси учрашувда бундай ҳолатни кўрмайсиз. Ҳар бир жамоа, қайси ўринда бораётганидан қатъи назар, югуради, прессинг ишлатади. Очиқ футбол. Ҳеч ким ортга чекинмайди, ёпиқ ўйин кўрсатмайди, ҳужум уюштиришингизни кутмайди, қарши ҳужумларга ўтади.

- Желсон Мартиншнинг жамоага келганига кўп вақт бўлмади, аммо у билан яхши тандем ҳосил қилдингиз. Шунчалик тез тил топишишингизга сабаб нима?

- У билан бирга ўйнаш қулай бўлиб чиқди. Бир-биримизни сўзсиз тушунамиз. Баъзан унинг қаердалигига қарамайман, аммо қайси томонга югуришини биламан. Рони Лопеш ва Фалькао билан ҳам худди шундай. Марказда бизда Аэдриэн ва Фабрегас тўп суришади. Ўзаро яхлитлик таъминланмоқда, ўйлашимча, ҳаммасини яхши уддалаяпмиз.

- Фабрегаснинг ёши ва тажрибаси сезиляптими? У машғулотларда маслаҳат берадими?

- Ҳа, шундай деса бўлаверади. Ҳаммаси тушунарли. У «Барселона», «Челси» сингари жамоаларда ўйнаган. Жуда тажрибали футболчи. Шу ёшда (31) кўрсатаётган ўйинидаги савия кўзни қувонтиради. Тавсиялар берадими? Албатта, асосан тактик масалада ёрдамлашади. Хатога йўл қўйганда, ўйланиб қоламиз, тўпни қайтариш учун югурамиз. Баъзан эса бундай ҳолларда позицияни сақлаб қолиш муҳимроқ саналади.

- Тилеманс билан бўлган воқеа ҳақида гапирсангиз. Гўёки, Анри уни сардор этиб тайинлаганидан кейин жамоада норозилик кайфияти вужудга келган. Айнан шунинг учун уни ижарага бериб юборишган эмиш.

- Аслида, ҳеч ким норозилик билдирмади. Нима сабабдан кетганини эса билмайман.

- У билан муносабатларингиз яхши эди-ку.

- Ҳа. Дилдан суҳбатлашардик.

- Черчесов билан гаплашганингизни айтдингиз. Олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди, жумладан, бельгияликларга қарши баҳс бор. Нима кутяпсиз, бундай рақибни мағлубиятга учрата оласизларми?

- Ўйлашимча, ҳозир буни уддалай олишимизга ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Рақиб кучли эканлиги тушунарли, таркибида юқори даражали футболчилар бор. Жаҳон чемпионатидан сўнг Бельгия, Испания каби жамоаларни енга олишимиз мумкинлигига кўпроқ ишона бошладик. Албатта, уларда кучли ўйинчилар бор. Аммо хатолар ҳаммада учрайди, барчани мағлубиятга учратса бўлади. Авваллари айнан қатъиятлилик етишмасди.

- Кокорин ва Мамаевни қўллаб-қувватладингиз. Нега бундай қилдингиз? Бўлиб ўтган воқеага ҳозир муносабатингиз қандай?

- Ўша пайт шок ҳолатига тушиб қолдим. Йигитларнинг айбдор эканлиги тушунарли. Лекин ҳозирги жараён, вазият шунчалик чўзилиб кетаётгани яхши эмас. Мен шундай деб ўйлайман. Чунки мен туғилиб-ўсган жойда шунчалик кўп нарса кўрдимки... Одамлар маст ҳолатда муштлашишади... Ҳеч кимни қамоққа олишмайди.

- Ота-онангизни Францияга кўчириш ҳақида ўйламаяпсизми?

- Йўқ, улар ҳаттоки, Россияда ҳам бошқа шаҳарга кўчишни хоҳлашмайди. Ҳозир яшаётган жойларидан мамнунлар.

- Улар билан тез-тез гаплашиб турасизми?

- Ҳа. Ҳар бир ўйиндан кейин биринчи навбатда уларга қўнғироқ қиламан.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 21:33, 24.03.2019. Ўқилди: 1860 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик