Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфермаркетда кимларнинг нархи кескин кўтарилдию, кимларники тушиб кетди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчиларнинг тахминий қийматини белгилаб берувчи трансфермаркет ўтган йилнинг январь ойида белгилаган нархларини янгилади. Бугун бир мавсум давомида нархи кўтарилган футболчиларга тўхталиб ўтамиз.

Пентек

Бундан 2 йил муққадам трансфермаркетдаги  нархи 900 минг еврони ташкил этган футболчи бир йилда ўз трансфер суммасини нақд 15 миллионга кўтариб олди. «Милан»даги ажойиб стартдан сўнг Пентекнинг янгиланган рўйҳат бўйича қиймати ҳозирда 40 миллионга тенг. 23 ёшлик футболчи Италия «А серия»сининг деярли ҳар учрашувида гол уришнинг уддасидан чиқмоқда. Янги жамоасида эса тезда ўзини кўрсата олди ва клубга мослашиб кетди. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича Пентекнинг трансфер суммаси келажакда яна кўтарилади. Футболчи ажойиб формага кирди ва уни тўхтатиб бўлмаяпти. Катта эҳтимол билан «Милан» унинг кариерасидаги сўнгги клуб эмас. Футболчининг ўйинларини гранд клублар зимдан кузатишмоқда. Бир, ё икки мавсумдан сўнг Пентекни янада кучлироқ клубда кўришимиз ҳеч гап эмас.

Эдер Милитао

«Порто» футболчиси ўтган мавсумда 30 миллион атрофида баҳоланган бўлса, унинг янгиланган трансфер қиймати 50 миллионни ташкил этмоқда. «Реал Мадрид» айнан янги нархда футболчини сотиб олди. «Қаймоқранглилар» уни янги Пепе бўлишидан умидвор. Футболчининг нархи кўтарилишига асосий сабаб футболчининг ЙЧЛ доирасидаги ўйинларда ўзини кўрса олгани десак, адашмаган бўламиз. Ҳимоячиларга бўлган талабнинг кўтарилгани ўз-ўзидан нархга ҳам таъсир кўрсатммоқда.

Заниоло

Тотти кетгач, римлик мухлисларнинг қалбидаги бўшлиқни асталик билан тўлдираётган Заниолонинг нархи кўтарилиши табиий. Футболчи ёш бўлишига қарамасдан, майдонни яхши кўра олади ва ажойиб тезликка эга. Унинг трансфер қиймати ўтган мавсумда тахминан 10 миллион атрофида бўлган бўлса, ҳозирда унинг қиймати 40 миллиондан ошиб кетди. Уни қўлга киритмоқчи бўлган жамоалар бунданда кўпроқ тўлашларига тўғри келади. Футболчи ҳозирда нафақат «Рома» сафида, балки бутун Италияда энг иқтидорли футболчилардан бири деб тан олинмоқда. Заниолонинг келажакдаги ишларига омад тилаб қоламиз

Усмон Дембеле

«Барселона» уни «Боруссия»дан 120 миллионга ҳарид қилган эди. Футболчи ўша мавсумнинг ярмини ноўрин  олган жароҳати туфайли ўтказиб юборгани етмагандек, машғулотларга жиддий ёндошмай,  ўз келажагини ҳафв  остида қолдирди. Бу эса унинг трансфер қийматига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Усмоннинг нархи 80 миллионга тушиб кетди…
Шунга қарамасдан, франциялик футболчи ўзини қўлга олишнинг уддасидан чиқди ва бирин-кетин ажойиб ўйинлар кўрсата бошлади. Бу эса, ўз навбатида унинг трансфер суммасига ҳам ўз таъсирни кўрсатмай қолмади. Футболчи эндиликда трансфермаркет қиймати бўйича 120 миллионга баҳоланмоқда. Усмон ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса унинг потенцияли бундан анча кўпроғига қодир. Валверденинг ишончига кириб бораётган футболчи асосий таркибдаги жойини ҳеч кимга бермаса тез орада бунданда қимматроққа баҳоланса, ҳеч ким ажабланмайди.

Марселло

Зидан қўл остидаги фантастик мавсумлардан сўнг Марселлонинг қиймати 75 миллионгача кўтарилган эди. Бу масумдаги ишончсиз ўйинлар ва асосий таркиб учун курашда Регилонга ютқазиб қўйгани унинг нархига кескин таъсир ўтказди. Бразилиялик футболчининг ҳозирги қиймати трансфермаркет ҳисоб-китоблари бўйича 35 миллиони ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич кейинги мавсумда ўзгариши ҳам ҳеч гап эмас. Сабаби, Зизу ўз постига қайтгач яна Марселло асосий таркибда ва ўз формасини тиклашда давом этмоқда. Воқеалар ривожи кузатишда давом этамиз

Иван Ракитич

Ўтган мавсумда 80 миллион атрофида баҳоланган футболчи янги рўйхатда 60 миллион дея кўрсатилди. Бунинг асосий сабаби хорватиялик футболчининг ёши ўтиб қолгани билан боғлиқ. Шунга қарамасдан, «Барса» ўз футболчисини сотмоқчи эмас. Клуб унинг ўйинидан қониқиш хосил қилмоқда ва янги шартнома борасида таклиг билан чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Ракитичнинг ўзи ҳам клубда бахтиёр. Шундай экан футболчи ҳали-бери бошқа клубга ўтиш ҳақида бош қотирмаслиги аниқ.

Адриен Рабио

«ПСЖ» ва футболчи ўртасидаги низо катта жанжалга айланиб кетди. Футболчининг ўзи «Барселона»га ўтишни жуда хоҳлагани учун «ПСЖ» билан янги шартнома тузишдан бош тортди. Узоқ давом этган музокаралар наф бермагач, парижликлар уни асосий таркибдан четлатишди. Рабио ўтган йили 80 миллионга баҳоланган бўлса, унинг янги нархида сезиларли пасайиш кузатилди. Трансфермаркет Рабионинг қийматини 35 миллион дея эълон қилди. Эндиликда бунинг деярли аҳамияти йўқ. Сабаби, футболчи ёзда эркин агентга айланади. «Барселона»га ўтиши тахмин қилинаётган Рабионинг тақдири бошқа клуб билан боғланиши ҳам ҳеч гап эмас. Католонияликлар «Аякс»дан Френки Де Ёнгни ҳарид қилишди ва кейинг мавсумда унга имконият берилади. Рабионинг тақдири ҳалигача тўлиқ ҳал қилинмади. Нимаям дердик, кузатишда давом этамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:12, 28.03.2019. Ўқилди: 12514 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик