Хабарингиз бор шу кунларда Coca-Cola Суперлигаси 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун U-21 ёшлар биринчилигининг сўнги икки учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун ёшларимиз Coca-Cola Суперлигаси U-21 2-тур доирасида «Сўғдиёна» ёшларини қабул қилишди.
Биринчи бўлим кескин курашлар остида кечди. Иккала жамоа вакиллари ҳам яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Жамоалар қанчалик урунишмасин биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим шиддатли курашлар билан бошланди. Жамоамизнинг кетма-кет хужумлари 69-дақиқада ўз самарасини берди. Жамоамизнинг комбинацион хужумини Худоёрхон Сагдуллаев гол билан якунлади. Голдан сўнг учрашув янада қизғин тус олди аммо ҳар иккала жамоа вакилларига хисобни ўзгартириш учун совуққонлик етишмади.
Шундан сўнг учрашувдаги ҳисоб ўзгармади ва учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
Ёш «аждарлар» мавсумдаги иккинчи ғалабаларини қўлга киритишди. Ғалаба муборак!
У-21 биринчилиги, 2019.
«Насаф» – «Сўғдиёна»
Қарши. «ГЕОЛОГ»стадиони.
Ҳакамлар: Раджабов Шухрат, Артем Калинин, Фарход Усмонов , Найим Қосимов.
Назоратчи: Игор Нихочин.
Комиссар: Бахтиёр Маметов.
Гол: Худоёрхон Сагдуллаев, 69ʼ-1:0.
«Насаф»: 21 Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4. Наврўзжон Саидов (32. Алибек Давронов,46’), 5. Нурбек Ботиров, 6. Жавоҳир Шокиров (19. Исломбек Баратов, 90’), 7. Худоёрхон Сагдуллаев, 14. Шахбоз Нуриддинов(33. Ёрмахмедов Мақсуд, 90+4’), 16. Ҳусаин Норчаев, 23. Мухриддин Зоиров (20. Сардорбек Тўраев,46’(10. Жамшид Абдуллаев, 90+4’)), 27. Абу-Бакирризо Турдиалиев (15. Алпомиш Миров, 66’), 38. Шерзод Насруллаев, 45. Сардор Садуллаев
Захира: 65. Азамат Сойибов.
“Сўғдиёна”: 1. Фазлиддин Исомиддинов, 4. Сайидалибек Икромов (2. Нодирбек Қўйбоқов, 46’), 7. Баҳромжон Рўзий (91. Достон Орипов, 76’), 9. Асилбек Обидов, 11. Жахонгир Сафаров, 16. Шерзод Шокиров (90. Дилшод Рашидов, 62’), 33. Диан Талхатов (5. Жавлон Абдулмуродов, 62’), 70. Соҳибжон Ёқубов (55. Жавоҳир Мамасоатов, 80’), 77. Даниел Насриддинов (93. Иброҳим Қодиров, 62’), 85. Яҳёхон Маъруфхўжаев, 89. Элёр Собиржонов (10. Ўктамжон Хазратов, 72’).
Огоҳлантиришлар: Наврўзжон Саидов (16ʼ), Шахбоз Нуриддинов (66ʼ), - Баҳромжон Рўзий (22ʼ), Диан Талхатов (45ʼ).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).