Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спорт федерациялари фаолияти қайта кўриб чиқилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш чораларига бағишланган мулоқот ташкил этилди.   Вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов иштирок этган учрашувда спорт соҳаси жамоатчилиги, ҳудудда фаолият кўрсатаётган барча спорт федерацияларининг раҳбарлари иштирок этди.   Бу ҳақда ЎзАга Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилинди. Хабарда қайд этилишича, учрашувда ҳоким вилоятда фаолият кўрсатаётган спорт функционерлари ва мураббийларнинг муаммоларини тинглади. Ҳар бир федерациянинг моддий-техник имконияти, эришган натижалари, келгуси режалари муҳокама қилинди.   Бугун Тошкент вилояти спорт жамоатчилигини қандай муаммолар қийнаяпти? Учрашувда шу ва соҳага дахлдор бошқа саволлар ўртага ташланди. Очиғини айтганда, вазият кўнгилдагидек эмас. Аксарият федерациялар ночор бир вазиятда, ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб базўр жон сақлаб келмоқда. Масалан, вилоят енгил атлетика федерациясининг машғулотлар ўтказадиган алоҳида майдони йўқ. Бадиий гимнастика федерацияси жойи йўқлигидан бошқа бир ташкилот ҳудудида, оғзаки келишувга кўра ижара ҳақи бермаслик шарти билан (чунки бунга маблағи йўқ) фаолият кўрсатиб келяпти. Қачондир бириктирилган ҳомийлар бугун турли важларни рўкач қилиб, ўзини олиб қочяпти.   Оғир атлетика федерацияси Чиноздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори томонидан бошқарилади. Алоҳида жойи йўқ. Умуман, кўплаб федерацияларга раҳбарлик қилиш ҳудудларда фаолият олиб бораётган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари директорларининг чекига тушяпти. Уларнинг қарийб барчаси ойликсиз, азбаройи спортга бўлган муҳаббати, иштиёқи туфайли федерация ишларини имкон қадар ташкил этиб келяпти. Баъзи спорт федерацияларининг раҳбари сайланмаган.   Хабарда соҳадаги ана шу каби муаммолар қайд этилиб, йиллар давомида тўпланиб қолган масалалар, вазиятни ўнглаш, жисмоний тарбия ва спортга раҳбарлик қилиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилингани айтилади.   Вилоят ҳокими ҳар бир спорт федерациясининг йиллик молиявий сарф-харажатлари учун маблағ ажратиш бўйича аниқ чоралар кўришини маълум қилди.   – Бу йил вилоят бюджети ҳисобидан ёки ҳомийлар жалб этиш йўли билан ёрдам берармиз. – дейди вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов. – Аммо барча спорт федерациялари келгуси йилда яна ҳомийга кўз тикиб турадиган бўлса, у ҳолда ишимизда нимадир хатолик борлигини англатади. Спорт жамиятлари учун яратилган молиявий имкониятлар, солиқ имтиёзларидан унумли фойдаланиш керак. Қўшимча маблағ ишлаб топиш йўлларини биргаликда ўйлайлик. Вилоят маъмуриятидан қандай ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз. Федерациялар қошида тадбиркорлик билан шуғулланаман десангиз, лозим бўлса, бир сўм эвазига сизга бино, ер ажратамиз. Бу қуруқ гап эмас, аниқ таклиф.   Шунингдек, спорт федерацияларининг географик жойлашувига ҳам эътибор қаратилиб, улар асосан, шаҳарлар ҳудудларида жойлашгани оммавий спортни ривожлантиришга тўсқинлик қилиши таъкидланди. Яқин йилларда вилоят спорт жамоатчилиги Нурафшон шаҳрига тўлалигича кўчириб келинади. Барча федерациялар вилоятнинг маъмурий марказида фаолият кўрсатади. Аммо унгча бўлган оралиқ вақт ҳам катта давр. Олдинда эса олимпиада ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш, аҳоли ўртасида жисмоний тарбияни кенг оммалаштириш вазифаси турибди.   Йиғилиш давомида вилоят ҳокими масъулларга барча спорт федерацияларининг паспортини яратиш, республикада мавжуд, бироқ, вилоятда йўқ бўлган бошқа спорт федерациялари ишини ҳам ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Қайд этиш жоиз, айни пайтда вилоятда авто-мотоспорт, синхрон сузиш, регби, чим устида хоккей, қишки спорт турлари каби йўналишларда федерациялар фаолият олиб бормаяпти.   Мулоқотда келгусида ҳудудда спортни ривожлантиришнинг бош ғояси қандай бўлиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Унга кўра, спорт жамоатчилиги йирик мусобақаларни мўлжал қилибгина ишламаслиги керак. Бош мақсад – иложи борича кўпроқ аҳолини спортга жалб этиш бўлиши лозим. Масала шундай қўйилган тақдирдагина ҳудудда чемпионлар, спорт усталарининг чинакам мактаби яратилади.
Манба: UZA
Киритилди: 19:42, 01.04.2019. Ўқилди: 1530 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик