Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон аёллар ОТЖ билан учрашди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, яна икки кундан сўнг пойтахтимиз Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи саралашнинг иккинчи босқичига мезбонлик қилади. Гуруҳ босқичи тизимида кечадиган мазкур саралаш баҳсларида Ўзбекистон, Гонгконг, Иордания ва Вьетнам терма жамоалари бир квартетдан ўрин олишган.

Ўзбекистон аёллар ОТЖ мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Мусобақа бошланиши арафасида бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида аёллар ОТЖ билан учрашди. Суҳбат давомида МОҚ президенти футболчи қизларга омад тилар экан, уларда ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш учун жуда яхши имконият борлигини алоҳида таъкидлади.

«Эътибор берган бўлсангиз, шу пайтга қадар Ўзбекистон Олимпия, жумладан, аёллар ОТЖга бунчалик катта эътибор қаратилмаган. Биз барча яхши шароитни яратишга ҳаракат қилдик. Хорижий ўқув-йиғин машғулотлари, кучли терма жамоалар билан назорат учрашувлари ва шу каби барча керакли нарсалар яратилди. Сиз ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишингиз мумкин ва сизларда биринчи бўлиб Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор. Бунинг учун бор кучингизни ишга солиб, мусобақани ёруғ юз билан якунлашингизга умид қилиб қоламиз. Ана шу саралаш босқичидан эсон-омон ўтиб олсангиз, шароитларни янада яхшилашга, сизлар учун ўртоқлик учрашувлари, хорижий ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этишга ҳаракат қиламиз ва бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Энг муҳими ана шу саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олиш.

Оддийгина мисол, футболчиларимиз 1994 йил Хиросимада Осиё ўйинларининг чемпиони бўлган ва ўша тарихий ғалаба ҳозиргача эсланади ва ёдга олинади. Сизларда ҳам ана шундай тарих яратиш имконияти бор. Шундай экан, фурсатни қўлдан бой берманг», – деди Умид Аҳмаджонов.

Олимпия терма жамоаси қизлари билан учрашув якунига етгач, Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида янги бунёд этилган футбол майдонини бориб кўздан кечирди. Шуни таъкидлаш лозимки, Голландиянинг «Хатко» компанияси юқори сифатли, энг замонавий технологияларга жавоб бера оладиган сунъий қопламали майдонни ётқизиб берди. Эътиборлиси, табиийга жуда яқин ушбу сунъий қопламали майдон Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Токио-2020 Олимпия ўйинларининг саралаш босқичида Ўзбекистон аёллар ОТЖга омад ва зафарлар тилаб қолади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 21:23, 01.04.2019. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик