Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Динамо» - «Металлург»: Устунлик кимда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

6 апрель куни Cуперлигаси 3-тури доирасидаги эътиборли ўйинлардан бири Самарқандда «Динамо» ҳамда «Металлург» ўртасида кечади. Ушбу ўйинда ҳар икки жамоани ҳам ғалабадан бошқа натижа қониқтирмаслиги аниқ. Шундай экан, шанба куни кўҳна шаҳарда шиддатли ўйин бўлиши аниқ.

Суперлига-2019. 3-тур

6 апрель (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Металлург» (Бекобод)

Самарқанд, “Динамо” стадиони.

Учрашув бошланиш вақти: 16:30.

САМАРҚАНДДАГИ ЎЙИННИ «СПОРТ» ТВ НАМОЙИШ ЭТАДИМИ?

“Динамо” – “Металлург” учрашуви ҳам “Спорт” телеканали томонидан намойиш этилиши режалаштирилган. 6 апрель куни МТРК кўчма телевизион станцияси Самарқандда бўлади. Шу куни “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви 17:00да бошланиши боис ушбу баҳс “жонли эфир”да намойиш этилади, “Динамо” - “Металлург” ўйини эса ёзиб олинган ҳолда ўйин тугаши билан соат 19:00дан бошлаб “Спорт” телеканалида намойиш этилиши режалаштирилган. Учрашувни шарҳловчи Абдулла Нурмонов шарҳлаб боради.

ЭСКИ ТАНИШЛАР...

“Динамо” - “Металлург” ўйинида жамоалар таркибида аксарият футболчилар ўзларининг собиқ клубларига қарши тўп суришади. Хусусан, “Динамо” сафидаги Дилмурод Каримов бир неча йиллар давомида “Металлург” шарафини ҳимоя қилиб, танилган бўлса, “Металлург” сафидаги Муҳаммад Исаев “Динамо” сафидаги ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушганди.

ЖАМОАЛАР МАВСУМНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШДИ?

«Динамо» жамоаси Суперлиганинг 1-турида Самарқандда “Насаф”ни қабул қилиб 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, 2-турда Термизда “Сурхон”га мағлуб бўлди - 1:0.

“Металлург” клуби эса дастлабки турда Термизда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, 2-турда Бекободда “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга эришди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ: УСТУНЛИК «ДИНАМО»ДА

“Динамо” ва “Металлург” жамоалари шу кунга қадар кучлилар сафида ўзаро36 бор куч синашишган. Ушбу ўйинларнинг 17 тасида “динамочилар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 53:41, самарқандликлар фойдасига.

Энг сермаҳсул учрашув икки бор қайд этилган бўлиб, дарвозаларга саккизтадан гол киритилган. Томонлар бир мартадан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бу ўйинларда “Динамо” 59 очкони, “Металлург” эса 41 очкони қўлга киритган.

“Динамо”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Металлург”нинг “Динамо” устидан қозонган йирик ғалабаси – 3:0.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинларига назар ташлаб шуни билиш мумкинки, «Динамо» сўнгги 17 йил давомида «Металлург»ни Самарқандда фақат 1 марта мағлуб эта олмаган. Бекободликлар сўнгги марта 2017 йилда кўҳна шаҳардан ғалаба билан қайтишган.

Самарқандда ўтган сўнгги олти учрашув:

05.08.2017 «Динамо» - «Металлург» 0:3

02.05.2015 «Динамо» - «Металлург» 1:0

23.03.2014 «Динамо» - «Металлург» 2:0

29.10.2013 «Динамо» - «Металлург» 1:0

27.08.2012 «Динамо» - «Металлург» 3:2

01.10.2011 «Динамо» - «Металлург» 3:1

“ДИНАМО” 683-ЎЙИН АРАФАСИДА...

“Динамо” 1992 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатлари юқори лигасида 682 та учрашув ўтказиб, шулардан 235 тасида ғалаба қозонган. 120 та учрашувда дуранг қайд этган. 327 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Самарқандликлар рақиблари дарвозасига 829 та тўп киритганлари ҳолда, ўз дарвозаларидан 989 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йил Ангреннинг “Семурғ” жамоасига қарши учрашувда кузатилган – 8:0. Ўз навбатида “Динамо”нинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳам 0:8 ни ташкил этади.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 13:57, 05.04.2019. Ўқилди: 1498 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик