Тошкентда «B» сертификати бўйича мураббийлик курслари бошланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, бугун 8 апрель куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "B" сертификати учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари биринчи модули бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда.
Мураббийлик курсларини Усмон Тошкев олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти.
Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат бўлади. Модуллар орасида бир ой танаффус қилиниб, бу вақтда мураббийлар мустақил равишда берилган топшириқларни бажаришлари керак бўлади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:26, 08.04.2019. Ўқилди: 1618 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар