Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Баркамол авлод» ва «Универсиада» ўтказилиши бўйича янги қарорлар тасдиқланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақалари Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш вазирлик идора ва ташкилотлар, ҳокимликлар иштирокида видоселектор тарзида ташкил этилди. 

Йиғилишда кун тартибига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси таҳлил қилиниб, “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларини Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. 

Йиғилишни Ташкилий қўмита раиси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов олиб борди. 

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлари ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сонли қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов маърузаси тингланди.

Шунингдек, йиғилишда Ташкилий қўмита маъсул котиби, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Эркин Қодиров ва “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларини Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш масалалари юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи М.Ҳамраев ҳам сўзга чиқдилар. 

Кун тартибига қўйилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, мутасадди вазирлик, идора ва ҳокимлик раҳбарларининг таклифларини инобатга олиб, Ташкилий қўмита томонидан тегишли қарор қабул қилинди. Унга кўра, Касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ёшлари ўртасида “Баркамол авлод-2019”, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ҳар йили спорт турлари бўйича навбатма-навбат, республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши, мазкур мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун Тошкент шаҳрида Республика Штабини ташкил этиш ва Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциациясига бириктириш белгиланди. 

Қарор билан “Баркамол авлод-2019” ва “Универсида-2019” спорт мусобақаларининг рамзлари, рамзлари таснифи ва рамзлар тўғрисидаги Низомлар, “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг республика финал босқичида иштирок этадиган ҳудудий терма жамоалар таркиби, “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг республика финал босқичини ўтказиш жадвали, “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг республика финал босқичини ўтказиш тақвим режалари, “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг республика финал босқичини молиялаштириш сарф-харажатлари сметаси, тегишли иловаларга мувофиқ тасдиқланди.

Шунингдек, барча мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳокимликлар зиммасига “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан бир қатор тегишли вазифалар юкланди.

Манба: Minsport
Киритилди: 12:42, 11.04.2019. Ўқилди: 3873 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик