Асимов ва Танташев Малайзияга йўл олади
Шу йилнинг 15-21 апрель кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида VAR тизими бўйича семинарнинг бирнинчи босқичи ўтказилади.
Унда Осиёдаги ҳакамлар қаторида Ўзбекистондан ҳам уч нафар ҳакам - Валентин Коваленко, Азиз Асимов ва Ильгиз Танташев иштирок этишади. Семинарни ФИФА ва IFAB мутахассислари олиб боришади. Улар орасида ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳам бор.
Таъкидлаш керакки, VAR тизими бўйича семинар 3 босқичдан иборат бўлиб, мазкур босқичлардан муваффақиятли ўтган ҳакамларга махсус сертификат тақдим қилинади ва улар учрашувларда VAR бўйича ҳакам сифатида фаолият олиб боришлари мумкин бўлади.
Ҳозирда ўзбекистонлик икки нафар ҳакам - Равшан Эрматов ва Жаҳонгир Саидовда VAR тизими бўйича иш олиб бориш учун сертификат мавжуд.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 14:22, 11.04.2019. Ўқилди: 1779 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар